204
5.8. Механик аралашмалардан газни тозалаш жиҳозлари
Газ кондан то истеъмолчига этиб боргунча бир нечта поғонали
тозалашдан ўтказилади. Биринчи поғона – қудуқ туби зонасидан
оқим билан келадиган заррачаларни чиқишини чегаралаш учун
қудуқнинг ичига фильтр ўрнатилади.
Газ иккинчи марта кондаги ер устида ўрнатилган ажратгичдан
ўтказилади, бу ерда суюқлик (сув ва конденсат) ажратилади ва газ
тоғ жинсининг заррачаларидан ва чангдан тозаланилади.Кон
аппаратлари оғирлик кучи таъсирида пастга тушадиган газнинг
оқимини тезлигини пасайтиради ѐки оқим махсус буралмали
мосламадан ўтказилади, марказдан қочма куч билан таъсир қилиш
принципига асосланилади. Шунинг учун кондаги аппаратларда
тозалаш гравитацияли ва Циклонли турларга бўлинади.
Гравитацияли аппаратлар ўз навбатида тик ва горизонтал турларга
ажратилади. Тик гравитацияли ажратгичларда газларни тозалашда
унинг таркибидаги қаттиқ заррачалар ва оғир смола фракциялар
ушлаб қолинади ҳамда у яхши тозалаш шароитига эгадир.
5.19-расмда гравитацияли бир секцияли ажратгич тасвирланган.
Унга газ тангенсиал йўналишда олиб кирилади (15-20м/сек)
ажратгичда қаттиқ заррачалар ва томчили намликлар ушлаб
қолинади.
Бу ажратгич асосан кирувчи газ оқимининг кичик тезлигида
муаллақ
заррачаларни
туширишга
асосланган.
Тажриба
маълумотлари кўрсатадики, ажратгичдан чиқадиган газнинг тезлиги
6 МПа босимда 0.1 м/сек дан юқори бўлмаслиги керак [25]. Тик
ажратгичлар 400-1250 мм диаметрда тайѐрланади, горизонтал
ажратгичлар эса – 400– 1500 мм 16 МПа максимал босимда
тайѐрланади. Газнинг тезлиги оптимал бўлганда ажратгич самараси
70–80%ни ташкил қилади. Металл сарфининг катталиги ва
самарадорлигини юқори бўлмаганлиги учун гравитацияли
ажратгичлар кам қўлланилади.
Циклонли ажратгичнинг схематик кўриниши 5.20-расмда
тасвирланган. Циклоннинг корпуси ва газ чиқадиган трубка ички
ҳалқали фазони ҳосил қилади. Унинг пастки қисмига Циклондан
чўкиндиларни олиб чиқиш учун тешик ўрнатилган. Ажратгичга газ
тангенсиал киритилгандан кейин ҳалқали фазони эгаллайди ва
кунусда айланишни бошлайди, натижада газдан муаллақ механик
205
заррачалар (қаттиқ ва суюқлик) ажралади ва йиғим бункерига
тушади ва газ пасайтирилган тезликда юқоридаги қувурлардан
чиқади.
Аккумулятордаги ва чанг тутқичдаги босимлар олдиндан
тенглаштирилади. Ёғ аккумуляторга ѐғ насос (3) ѐрдамида ўлчов
бакидан (5) ѐки янги ѐғ газ учинчи поғонада газ узатманинг чизиқли
қисмида ва компрессор станцияларида тозаланади. Чизиқли қисмига
конденсат йиғгич ўрнатилади, коннинг газида тугалланмаган ва
ажратилмай қолган суюқликлар ушлаб қолинади.―Кенгаювчи
камера‖ туридаги конденсат йиғгичлар кўпроқ қўлланилади
(5.19-расм). Унинг ишлаш тартиби газнинг таркибидаги суюқлик
томчиларини оғирлик кучи таъсирида ва қувурнинг диаметрини
катталаштирилганлиги сабабли газнинг тезлигини пасайтиради ва
суюқлик пастга тўпланади.
Do'stlaringiz bilan baham: