Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти кимёвий технология кафедраси


-расм. Чизиқли полиэтиленни силжувчанлик эгри чизиғи



Download 0,9 Mb.
bet10/21
Sana02.07.2022
Hajmi0,9 Mb.
#730095
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
2 5188240121844995590

2-расм. Чизиқли полиэтиленни силжувчанлик эгри чизиғи:
1-чизиқли; 2-тўрсимон.

Полимер қиздирилиб, унда керакли иссиқлик йиғилган ҳолатдаги эквивалент бўлмаган деформацияланиш (1 эгри чизиқ остидаги майдон) ва ташқи куч олингандан кейинги (2 эгри чизиқ остидаги майдон) қайтар деформацияланиш. Бу жараён механик кучлар таъсиридаги чўзилиш-сиқилиш циклларида амалга ошади. Полимердаги йиғилган иссиқлик миқдорини гистерезис илгакининг (петли) майдони бўйича ҳисоблаш мумкин.


Стабилланган полиэтилен материалларини хоссаларини ўрганишда стабилизатор билан унинг юзасида рўй берадиган полимер молекулаларининг адсорбцион ва адгезион ўзаро таъсирлари муҳим рол ўйнайди. Бундай таъсирлар полимер структурасида қўшимча узеллар сонини ортишига эквивалент ҳисобланиб, ўз навбатида бу ҳолат стабилланган полимер материалларини қолипларга қуйишда полимер занжирларининг қўзғалувчанлигини чегаралаб қўйади. Тўрсимон тузилишга эга бўлган термопластик полимер ва тўлдирилган полимерларда одатий шишаланиш ҳароратидан паст шароитларда кечадиган релаксацион жараёнлар стабилланмаган полимерларга нисбатан бир мунча фарқ қилади.
Релаксация вақти ҳарорат билан боғлиқ бўлиб, шишаланиш ҳароратига яқин бўлган полимер макромолекулаларидаги эркин ҳажм деган тушунча билан изоҳланади. Суюқ ва аморф ҳолатдаги полимерлар намоён қиладиган кўпгина хоссалар уларда етарли даражада эркин ҳажм, яъни бошқача қилиб айтганда макромолекула (мономер) ўлчамига тенг келадиган бўшлиқ (тешик) лар борлиги билан тушунтирилади. Полимерларга иссиқлик берилганда уларда иссиқликдан кенгайиш содир бўлади. Иссиқликдан кенгайиш коэффициенти шишаланиш ҳароратидан юқори бўлади ва полимернинг эркин ҳажми ҳам ошади. Аксинча, агар полимер суюқланмасининг ҳарорати пасайса ундаги макромлекулаларнинг эркин ҳажми ҳам камаяди. Ҳар қандай ҳароратдаги силжиш асосан макромолекулалардаги ҳосил бўлган эркин ҳажм билан аниқланади [12].
1.5. Полиэтиленнинг қўлланилиш соҳалари
Полиэтилен термопластик полимерларни қайта ишлаш усулларини ҳаммаси билан қайта ишланиши мумкин: пресслаш, экструзиялаш, бо­сим остида қуйиш ва ҳ.к. Юқори босимда ишлаб чиқарилаётган полиэтиленни ярми парда олишда ишлатилади. Полиэтилендан асосан уй-рўзғор бу­юмлари, ўйинчоқлар, сантехникада ва бошқа жойларда ишлатиладиган қувурлар, конструкцион деталлар ишлаб чиқарилади. Радиотехника ва телевидениеда, кабел саноатида, қурилишда электр изоляция материа­ли сифатида коррозияга қарши қоплама, мато, қоғоз ва ёғочни шим­диришда ишлатилади.
Ҳамма маркали полиэтиленлар физиологик зарарсиз бўлганлиги­дан, улар медицинада, уй-жой қурилишида, турли халқ истеъмол мол­лари ишлаб чиқаришда қўлланилади.
I боб бўйича хулоса
1. Магистрлик диссертация мавзуси бўйича илмий-техник адабиётларнинг ва патент материалларининг таҳлилини ўрганиш орқали республикамизда полиэтилен композициялар учун қўшимчалар ишлаб чиқаришнинг ҳолати баҳоланиб, полимерлар учун, жумладан, полиэтилен учун стабилловчи модда сифатида Россия федерациясидан келтириладиган Сантанокс ва Ирганокс-1010 Қарши шаҳридаги ёғ-мой экстракция заводининг технологик чиқиндиси госсипол смоласи билан алмаштириш имкониятлари борлиги аниқланди.
2. Полиэтилен хом-ашёсини термик барқарорлаштирувчи моддалар билан стабиллашнинг ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда тадбиқ этилаётган усуллари ҳамда қўлланилаётган кимёвий моддалар маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан таққосланган, улардан полимерларни термик барқарорлигини оширишда ва ташқи таъсирларга бардошли бўлган полиэтилен асосидаги полимер композицион материаллар олиш мақсадида қўллаш мумкинлиги аниқланди.
3. Полиэтилен хом-ашёсини термик барқарорлаштирувчилар билан стабиллашдаги релаксацион жараёнлар ва уларнинг механизмлари ўрганилди ҳамда полиэтилен кимёвий табиатининг ўзига хослиги, шунингдек, уни стабилловчи моддалар заррачаларининг сирти билан молекулалараро таъсири, стабилловчи модда заррачалари билан мустаҳкам структура ҳосил қилиши аниқланди.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish