Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик – ИҚтисодиёт институти нефть ва газ иши кафедраси



Download 350 Kb.
bet2/4
Sana30.03.2022
Hajmi350 Kb.
#518740
1   2   3   4
Bog'liq
Хисобот илмий 2022 март (1)

КИРИШ
1. Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан белгилаб берилган халқ хўжалигини ривожлантиришнинг устивор йўналишларида ёқилғи-энергетика соҳасига, жумладан нефтгаз саноатига алоҳида аҳамият берилган. “Ўзбекнефтгаз” Миллий Холдинг Компаниясининг 2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини олишни ошириш бўйича дастурини қудуқлар маҳсулдорлигини ўзгариш сабабларини муфассал тадқиқот қилмасдан амалга ошириб бўлмайди.
Қудуқлар маҳсулдорлигини камайишининг асосий сабабларидан бири, қатлам босимини пасайиши ва қатламга катта депрессия берилиши сабабли, коллекторларни деформацияланиши оқибатида уларни сизилиш–ҳажмий хоссаларининг ўзгариши ҳисобланади. Шу сабабли углеводород конларида қудуқланинг маҳсулдорлик динамикасини коллекторларни деформацияланиш ҳусусиятларидан боғлиқлигини татқиқоти нефтгаз саноатининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
2. Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар устувор йўналишларга мослиги: Мавзу “Ўзбекнефтгаз” Миллий Холдинг Компаниясининг 2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини олишни ошириш бўйича дастури билан боғлиқ муҳим йўналишига мос келади.
3. Ишнинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги: Мавзу Ўзбекистон Республикаси нефтгаз саноати илмий тадқиқот ва лойиҳа институтида (“ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ) ва Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида (ҚарМИИ) олиб борилаётган илмий-тадқиқот иш режалари билан узвий боғлиқ.
4. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Углеводород конларини ишлаш жараёнида қатлам босимини пасайиши сабабли самарали тоғ босими катталиги ортади, узоқ геологик вақт давомида ўрнатилган коллектор–жинсларни бошланғич кучланиш ҳолати ўзгаради. Натижада деформация юзага келиб коллекторларни сизилиш-хажмий хоссалари пасаяди, бу эса қудуқларни маҳсулдорлик коэффициентини, дебитини ва қатламларни газ бераолишлик коэффициентини камайишига олиб келади. Коллектор–жинсларни деформацияси қатлам босимини ушлаб туриш усуллари қўлланилиб ишлатилаётган конларда ҳам қудуқ туби босимини катта тушириш ва қатламга катта депрессия бериш сабабли юзага келиши мумкин. Бу ҳолларда коллекторларни деформацияланиши асосан қатламни қудуқ туби атрофида юз беради.
Мавзу бўйича аввал бажарилган назарий, амалий, эксприментал тадқиқотларнинг таҳлили ҳозирги вақтгача турли геологик-физик шароитлардаги углеводород конларида қўйидаги вазифалар тўлиқ ҳал этилмаганлигини кўрсатди:
- меъёрсиз ва гидростатик қатлам босимли конларда қудуқлар маҳсулдорлигига коллектор-жинсларни деформацияланишини таъсир даражасини аниқлаш ва таққослаш;
- қудуқлар маҳсулдорлигини коллектор-жинсларни деформация-ланишидан боғлиқлигини газ конларини (уюмларини) қўлланилаётган усулларида ҳисобга олиш имкониятларини баҳолаш;
- қудуқ маҳсулдорлигини коллектор-жинсларни деформацияланиши сабабли пасайишини қатламларнинг якуний газ бераолишлик коэффициентига таъсир даражасини аниқлаш.

Download 350 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish