Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

2.
 
Глобал молиявий ташкилотлар ва уларнинг функсиялари 
Халқаро валюта-кредит ва молиявий муносабатларнининг
институционал асосини кўп сонли халқаро молиявий (глобал) ташкилотлар 
ҳам ташкил қилади. Уларнинг ҳар бири йирик молиявий ресурслари ва
салоҳияти билан халқаро валюта- кредит ва молиявий муносабатларни 
тартибга солади. 
Халқаро молиявий ташкилотлар жаҳон молиявий ресурслари бозорини 
барқарорлаштириш ва Халқаро капитал ҳаракатини рағбатлантириш
мақсадида ташкил этилган. 
Халқаро (глобал) молиявий ташкилотларга Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг маҳсус Халқаро молия институтлари ҳисобланган Халқаро 
Валюта Фонди, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкини (Жаҳон банки 
гуруҳи) киритишимиз мумкин. 
Шу билан биргаликда Халқаро Ҳисоб-китоблар банки, Европа тикланиш
ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқа 
Халқаро молиявий институтларни ҳам санаб ўтишимиз мумкин. 
Халқаромолиявий ташкилотларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан 
иборат: 

жаҳон ҳамжамиятининг Халқаро молия ва жаҳон иқтисодиётини 



Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б. 
61 
барқарорлаштириш мақсадидаги саий ҳаракатларини бирлаштириш; 

давлатлараро валюта-кредит муносабатларини тартибга солишни
амалга ошириш; 

жаҳон валюта, ҳисоб-китоб ва кредит сиёсати стратегия ва
тактикасини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш. 
Халқаро молиявий институлар (ташкилотлар) орасида Халқаро валюта 
фонди(ХВФ) алоҳида аҳамиятга эга бўлган ташкилотдир. Ушбу фонд 1945 
йилда ташкил этилган. ХВФнинг мақсади аҳзо мамлакатлар валюта-молия
сиёсатини мувофиқлаштириш, тўлов балансини тартибга солиш ва валюта 
курсини барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун қарз бериш ҳисобланади. 
ХВФ иқтисодий нобарқарор мамлакатлар тўлов балансида қийинчилик 
сезаётган ўз аҳзоларини имтиёзли молиялаштиради, уларга турли техник 
ёрдамлар кўрсатади. 
ХВФ халқаро валюта тизимининг барқарорлигини таҳминлаш
мақсадида қуйидаги механизмлар бўйича қарз беради: 
1.
Қарз олиш тўғрисидаги бош шартнома. 1962 йилда қабул қилинган, унда 
11 та иштирокчи қатнашади. 
2.
Қарзлар тўғрисидаги янги шартнома. 1997 йилда қабул қилинган, 25 та 
давлат ва муассасалар иштирок этади. 
“Стенд-бай” кредитлари ХВФнинг кредитлаш сиёсатининг асосини ташкил 
етади. Ушбу кредит шартномаси асосан аҳзо мамлакатларнинг тўлов 
балансида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун қисқа муддатли
кредитларни беришни назарда тутади. Одатда ушбу кредитнинг муддати 12-
18 ойни ташкил этади
2

Кенгайтирилган кредит механизми. ХВФ кенгайтирилган кредитлаш 
механизми бўйича аҳзо мамлакатлар белгиланган миқдорда кредит олиш 
ҳуқуқига эга бўлиб, одатда, уч-тўрт йилга тақдим этилади. 
Камбағалликка қарши ва иқтисодий ўсишни қўллаб қувватлаш 
механизми. 1999 йил ноябрида жорий этилган бўлиб, дастлаб амал қилган
тузилмани қайта қуришни кенгайтирилган молиялашнинг давоми 
ҳисобланади. 
Қўшимча заҳираларни молиялаш механизми. 
Қопловчи молиялаш 1963 йилда жорий этилган бўлиб, жаҳон
бозорларида товар хом ашё нархининг ўзгариши натижасида экспорт
тушуми камомади ҳосил бўлган ёки озиқ овқат импорти қийматининг 
ўсишига дуч келган мамлакатларга тақдим этилади. 
Фавқулодда ёрдам. Ушбу тартиб фавқулоддаги ҳолатлар туфайли тўлов 
балансида муаммолар вужудга келган аҳзо мамлакатларни молиявий қўллаб- 
қувватлаш мақсадида ажратилиши кўзда тутилган. 
Ўзбекистоннинг ХВФ билан охирги молиявий шартномаси 1995 йил 18 
декабрда 124,7 млн. СДР миқдорида “Стенд-бай” кредити олиш тўғрисида 
тузилган. Ҳозир Ўзбекистон ХВФ олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга эмас. 
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки – умумжаҳон банкининг асосий 
ташкилоти бўлиб, биринчи давлатлараро инвестисион институт ҳисобланади. 
ХТТБнинг мақсади – аҳзо мамлакатлар иқтисодиётини қайта қуришга ва 



Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б. 
62 
ривожланишига капитал қўйилмалар бериш, 
хусусий
хорижий 
инвестисияларни жалб этишни рағбатлантириш орқали қўллаб-қувватлаш, 
тўлов баланси мувозанатини таҳминлашга қаратилган қарз беришдан иборат. 
2009 йил охирида банк томонидан берилган кредитлар 479 млрд.
долларга етди. Банк 2009 йилда 42 та мамлакатга 1226 та янги лойиҳалар 
бўйича жами 32,9 млрд. доллар миқдорида кредит ажратди. 

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish