Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга  Мурожаатномаси. //Халқ сўзи, 22.12.2017 йил



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

22
Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси. //Халқ сўзи, 22.12.2017 йил. 


54
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг инновация 
фаолиятини кенгайтириш учун қулай муҳит яратилган‚ буларнинг 
ҳаммаси албатта давлатимиз тараққиёти учун хизмат қилади. 
Инновацион фаолиятда мураккаблик ва юқори риск ўзида 
характерланади. Бунинг учун инновацияда потенциални ва ички 
рағбатлантиришлар мавжудлиги етарли эмас. Бу ерда ҳал қилувчи 
ҳаракат кучи сифатида ташқи рағбатлантиришлар ва давлат кўмаги 
бўлиши мумкин. Давлатнинг фаол кўмак муҳити, аваламбор, 
“Фундаментал фан” фазаси ҳисобланади. Илмий ғоялар қишлоқ 
хўжалик фаолиятида кенг жорий этиш мақсадга мувофиқдир. 
2.3 Қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларни давлат 
томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари 
Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни давлат томонидан 
тартибга солиш ва уни қўллаб-қувватлашда тажрибалар ҳар бир 
инновация жараёнини тарқалишининг муҳим омилларидан бири 
бўлиб – уни тегишли ижтимоий-иқтисодий муҳит билан ўзаро 
алоқасини ўз навбатида бундай муҳитнинг муҳим элементи 
сифатида 
рақобатдош 
технологияларни 
таъкидлаб 
ўтиш 
жоизлигини Й.Шумпетернинг инновациялар назариясига асосан, 
инновация диффузияси бу – юқори даромад олиш мақсадида 
инновацияни новатордан кейин жорий этувчилар сонининг ошиш 
жараёни ҳисобланади. 
Тажрибалар бўйича инновациявий жараён субъектлари 
қуйидаги 
гуруҳларга 
бўлинади: 
новаторлар, 
дастлабки 
реципиентлар, дастлабки кўпчилик ва орқада қолганлар. 
Новаторлардан бошқа барча гуруҳлар имитаторлар қаторига 
киради. Й.Шумпетернинг фикрича, юқори даромадларни кутиш 
инновацияларни қабул қилишнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. 
Инновация диффузиясининг дастлабки босқичларида, хўжалик 
субъектларидан ҳеч бири рақобатдош инновацияларнинг нисбий 
устунликлари тўғрисида ахборотга эга бўлмайди. Аммо, хўжалик 


55
субъектлари, бозордан сиқиб чиқарилиши хавфи остида, муқобил 
янги технологиялардан биттасини жорий этишга мажбур бўлади. 
Инновацияларни жорий этиш ҳар бир ташкилот учун қийин ва 
мураккаб жараён ҳисобланади. Инновацион фаолиятни давлат 
томонидан тартибга солиш ҳолатларида, ҳар бир субъект 
томонидан қарор қабул қилишнинг муҳим мезонларидан бири 
бўлиб, муқобил технологиялар ва олдинги рецепиентлар томонидан 
қабул қилинган қарорларни таққослаш хизмат қилади. Аммо 
бундай ахборотга эга бўлиш жуда ҳам қийин, чунки бу, 
корхоналарнинг бозордаги рақобат ўрни билан боғлиқ бўлади. 
Шунинг учун ҳам ҳар бир корхона, фақатгина чекланган 
миқдордаги корхоналар тажрибаси билан танишган бўлиши 
мумкин. Айнан шу ҳолат бозор иқтисодиётида қарор қабул қилиш 
ва инновациялар диффузияси жараёнларининг ноаниқлигини 
белгилайди. Ноаниқликнинг яна бир сабаби энг янги технологиялар 
билан боғлиқ. Диффузиянинг дастлабки босқичларида уларнинг 
потенциал 
даромадлилиги 
ноаниқ 
бўлади. 
Ноаниқлик, 
инновацияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш тажрибасини 
йиғиб бориш билан йўққа чиқарилиши мумкин. Аммо янги 
технологиядан фойдаланиш ноаниқлиги ва таваккалчилиги 
пасайиши билан уни бозорга кириб бориш салоҳияти ҳам йўқолиб 
боради ва фойдалилиги тушади. Ҳар бир инновациядан қўшимча 
фойда олиш имконияти вақтинчалик ва уни тарқатиш чегараси 
яқинлашиши билан пасайиб боради. 
Демак, инновация диффузияси имитаторлар стратегиясига ҳам, 
биринчи 
рецепиентлар 
миқдорига 
ҳам 
боғлиқ 
бўлади. 
Тадбиркорлар янги технологик имкониятларни очмоқда, аммо 
уларни амалга ошириш имитаторни танлашга боғлиқ бўлади. 
Бошланғич ташкилотлари сони кўп бўлган технологиянинг бозорда 
етакчи бўлиши эҳтимоли ҳам катта бўлади. Албатта, технологиялар 
рақобати натижаси бозордаги барча агентлар танлови билан 
аниқланади, аммо дастлабки рецепиентларнинг таъсири барибир 
нисбатан каттароқдир Инновацияларнинг тез тарқалиши учун 


56
ривожланган инфратузилма мавжуд бўлиши керак. Инновациявий 
жараён циклик характерга эга бўлиб, техниканинг турли 
соҳаларидаги янгиликларнинг хронологик тартибда пайдо бўлиши 
буни намоён қилади. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш мумкинки, инновация – бу шундай 
техник-иқтисодий циклки, унда тадқиқот ва ишланмалар соҳаси 
натижаларидан фойдаланиш, ушбу соҳа фаолиятига тескари таъсир 
кўрсатувчи техник ва иқтисодий ўзгаришларга олиб келади. 
Инновациявий жараён фаолияти ривожланиши сари алоҳида 
қисмларга бўлинади ва меҳнат тақсимоти натижасида алоҳида 
чиқарилган функционал ташкилий бирликлар кўринишида 
моддийлашади. 
Инновациявий 
жараённинг 
иқтисодий 
ва 
технологик таъсири янги маҳсулот ёки технологияларда қисман ўз 
аксини топади. Инновациявий тизим ва унинг таркибий 
элементлари технологик даражасини ва бу билан инновацияларга 
мойиллигини оширишда иқтисодий ва технологик таъсирнинг ўрни 
каттароқдир. Лойиҳаларни давлат томонидан тартибга солишда 
бошқаришнинг муҳим таркибий қисмлари сифатида молиявий 
стратегияни ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбалари ёки 
инвесторларни излаш, молиявий маблағларни бошқаришни 
таъкидлаб ўтиш жоиз. 
Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича 
олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат корхоналарда ишла-
тиладиган техника ва технологик жараёнларни янгилашни, балки 
бошқарув ва ҳисобини ташкил этишда инновацион ёндашувни 
талаб этади. Шу нуқтаи назардан корхоналарда ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларни баҳолашнинг амалиётда қўлланиладиган айрим 
жиҳатларини тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга. 
Қуйидаги графикда сўнгги йилларда ўз кучи билан инновацион 
маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқарган корхона ва 
ташкилотлар динамикаси келтирилган (2.3.1-расм). 


57
2.3.1-расм. Ўз кучи билан инновацион маҳсулотлар, ишлар, 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish