13.3. Қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялардан
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
йўллари
2017 йилда ЯИМ ҳажми жорий нархларда 249136,4 млрд.
сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 5,3 %га ўсди. Шу
жумладан қишлоқ хўжалигида 2017 йилда 43149,8 млрд.сўмни ва
2016 йилга нисбатан 2,0 %га ошди. ЯИМ дефлятори индекси 2016
йилдаги нархларга нисбатан 118,9 фоизни ташкил этди. 2017 йил
якунлари бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ 7692 минг сўмни ташкил
этди ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3,6 %га ошди.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики,
иқтисодий ўсиш суръати миллий иқтисодиётнинг асосий
тармоқларида кузатилган ижобий ўсиш суръатлари билан
боғлиқдир. Миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган
ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 89,8
фоизини ташкил этди ва 5,3 %га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига
таъсири 4,8 % пунктни ташкил этди). Маҳсулотлар учун соф
солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 10,2 %ни ташкил этди ва
ЯҚҚ каби 5,3 % даражада ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири
0,5 % пунктни ташкил этди).
ЯИМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир
кўрсатди ва бу соҳа ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга ошди.
Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 3,9
фоизга (ЯИМ таркибидаги улуши -11,5 %), ташиш ва сақлаш,
ахборот ва алоқа – 8,9 % га (11,0 %) ва бошқа хизматлар – 7,3 % га
(24,8 %) ўсди.
Саноат тармоғининг қўшилган қиймати 4,6 % га ўсди ва ЯИМ
таркибидаги улуши 26,7 % ни ташкил этди. Саноат ишлаб
чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиши суръатига ижобий таъсири 1,1
% пункт даражасида баҳоланди. Саноат тармоғидаги ўсиш асосан
тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (114,6 %) ва ишлаб
357
чиқарадиган саноат (102,8 %) қўшилган қийматларининг ўсиши
ҳисобига таъминланди.
Йил якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ҳам
2,0 % даражасида ижобий ўсиш суръати кузатилди. Ушбу
тармоқнинг ЯИМ таркибидаги улуши 19,2 фоизни ташкил этди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғидаги ўсиш суръати
ҳисобидан ЯИМ нинг 0,4 % пунктга ўсиши таъминлади.
Иқтисодиётнинг
глобаллашуви
шароитида
ва
бозор
муносабатлари талабларидан келиб чиқиб, жаҳонда инвестициялар
учун қатъий рақобатли кураш изчил давом этмоқда. Ташқи
иқтисодий
фаолиятни
эркинлаштириш,
мамлакатимиз
иқтисодиётига бевосита хорижий инвестицияларнинг жалб
қилинишини таъминлайдиган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва
бошқа
шарт-шароитларни
такомиллаштириш,
хорижий
инвестицияларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини ўтказиш,
маблағларни
мамлакатнинг
иқтисодий
мустақиллигини
таъминловчи
устувор
йўналишларда
ҳамда
рақобатдош
маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ йўналишларда
мужассам қилиш республикада ўтказилаётган инвестиция
сиёсатининг асосий тамойилларидир.
Бугунги кунда Ўзбекистон улкан хорижий инвестициялар
йўналтирилаётган мамлакатлар гуруҳидан жой олмоқда. Бунга,
албатта, мамлакатимизда олиб борилаётган ва узоқ стратегик
мақсадларни кўзлаган инвестицион дастурлар ҳамда таркибий
ўзгаришларни изчил амалга оширишда қулай инвестиция
муҳитининг яратилгани асосий омил бўлмоқда. Бу Президентимиз
томонидан мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётни
диверсификация қилиш жараёнининг тўғри ва аниқ олиб
борилаётгани натижасидир.
Иқтисодиётдаги
таркибий
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицион фаолиятини янада
жонлаштириш, хорижий инвестицияларни, аввало тўғридан-тўғри
хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали
358
фойдаланиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик қайта қуроллантириш, янги иш ўринларини
шакллантириш ва шу асосда миллий иқтисодиётимизни барқарор
ва жадал ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг
2010 йилга инвестицион дастури ҳақида”ги 1213-сонли Қарори
тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосидаги капитал қўйилмаларни
молиялаштириш манбалари таркибида банк тизими инвестицион
кредитларининг аҳамияти юқори бўлмоқда
Келгусида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш
мақсадида, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар, хорижий
ва халқаро жамгармаларнинг диққатини ва молиявий маблагларини
республикамиз илмий ташкилотлари ва университетлари ишлаб
чиққан энг илгор технологияларга жалб қилиш максадида янги
йуналиш – “Юқори технологиялар” (ёки "Hi Tech") ташкил этилиб,
генинженерияси, хужайра технологиялари, фармацевтика ва
биотехнология-лар,
нанотехнологиялар,
шунингдек
ахборот
технологиялари соҳаларида инновацион технологиялар; тақдим
этиш режалаштирилди.
Шунингдек, саноат корхоналари, тадбиркор ва кичик бизнес
вакиллари учун яна бита янги "Энергия ва ресурс буйича тежамкор
технологиялар йуналиши ташкил этилди. Энергия ва ресурсларни
тежаш, кайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдалнишнинг
самарали усуллар бўйича 50 та ишланма такдим этилади.
АСМ ни маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат
томонидан қўллаб – қувватланиши ўз ичига қуйидаги асосий
йўналишларни олади:
¾ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришда
якка тартибдаги ишлаб чиқарувчилар аҳамиятини кучайтириш,
уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш;
¾ деҳқон ва фермер хўжаликларига самарали фаолият олиб
боришла ри учун амалий ёрдам бериш;
359
¾ кичик ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий асосларини
мустаҳкамлашда қўллаб қувватлаш, уларни аҳоли турмуш
даражасини ошириш ва иқтисодий ўсишнинг муҳим омилига
айлантириш;
¾ истеъмол бозорларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
билан тўлдириш ва улгуржи савдо тизимини янада ривожлантириш.
Ҳозир АСМ корхоналарида бозор механизмига йўналтирилган
инновацион фаолиятни шакллантириш ва унда давлатнинг роли ва
мақсадларини белгилаш ва истиқболли режалар тузиш алоҳида
аҳамият касб этади. Инновация соҳасига тааллуқли услублар ҳамда
замонавий фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда илғор инновацион
техника
ва
технологияларни
жалб
қилиш
корхоналарда
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятини яратиб,
давлат буюртмаси ҳажмини оширишга ёрдам беради. Шу боис
корхоналарда
инновацион
бошқарувни
қўллаш
зарурати
мамлакатимиз Қишлоқ хўжалигиси олдида турган долзарб
вазифалардан бири ҳисобланади
Ривожланган
мамлакатлар
иқтисодий
амалиётида
ривожланишнинг асосий омилларидан бири инновацион фаолият
ҳисобланади. Инновацион фаолиятни тўғри ташкил этиш, тартибга
солиш бошқариш учун энг аввало инновацион бошқарув
стратегиясини тўғри танлаш зарур. Зеро миллий иқтисодиётнинг
юксалишида тармоқлар ва уларнинг ўзаро ҳамкорликда
ривожланишини таъминловчи бошқарув тузилмалари ҳамда
стратегиялари муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий
ислоҳотлар
кўп
укладли
иқтисодиётни
шакллантиришга
йўналтирилган. Бундай шароитда иқтисодиётни замонавий
технологик ва иннвацион тараққиётсиз, асосий ишлаб чиқариш
фондларини
техник
ҳамда
технологик
жиҳатдан
қуроллантирмасдан,
маҳсулот
рақобатбардошлигини
таъминламасдан амалга ошириб бўлмайди.
360
Замонавий шароитда ишлаб чиқариш корхоналарининг олдида
турган муҳим масалалардан бири – инновацион ишлаб чиқаришни
ташкил
қилиш
ва
унинг
бошқарув
фаолиятини
такомиллаштиришдан иборат. Чунки ҳозирги иқтисодиётни
модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик
жиҳатдан
қайта
қуроллантириш
шароитида
корхоналарда
инновацион бошқарувни йўлга қўймасдан туриб, кутилган
натижаларга эришиш мумкин эмас. Республикамиздаги баъзи
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг барқарор
фаолият юритмаётганлигининг асосий сабабларидан бири – бу ерда
самарали инновацион бошқаришнинг йўлга қўйилмаганлигидир.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим корхоналарда ишлаб
чиқариш самарадорлигининг паст даражадалиги бошқариш
тизимининг ички сиёсати билан боғлиқ бўлиб, ҳалигача бозор
талабларига мос ҳолда хўжалик юритиш ва бошқариш усуллари
шаклланмаган.
Шундай экан, ҳозирги иқтисодий глобаллашув шароитида
ишлаб чиқаришни ва меҳнатни илм асосида ташкил этиш
масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда,
ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион бошқаришни қўллашни
жорий этишнинг илмий асосларини такомиллаштириш учун
қуйидагиларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз:
¾ республикада
инновацион
ишлаб
чиқаришнинг
ривожланиши ва унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш орқали
корхоналарда иннвацион бошқаришининг услубий асосларини
ишлаб чиқиш;
¾ корхоналарда
инновацион
бошқаришнинг
хорижий
тажрибаларидан фойдаланиш истиқболларини аниқлаш;
¾ корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда
инновацион бошқаришга таъсир этувчи турли омиллар гуруҳини
таҳлил этиш, ишлаб чиқаришда бошқарув самарадорлигини
аниқлаш усулларини такомиллаштириш;
361
¾ инновацион
бошқариш
самарадорлигини
баҳолашда
иқтисодий – математик усулларни қўллаш асосида аниқлаш
усулларини такомиллаштириш.
Олиб борилган ислоҳотларнинг мевалари сифатида жумладан,
мамлакатимизда фермерлик ва тадбиркорлик фаолиятининг
самарали
қонуний
ҳуқуқий
меъёрлари
тизими
ҳамда
инфратузилмаси шаклланганлиги, ички ва ташқи бозор эҳтиёжлари
учун маҳсулот ва хизматларни тақдим этаётган янгидан янги
тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини эркин равишда олиб
бориши,
корхоналар
ўртасида
соф
рақобат
муҳитининг
ривожланаётганлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган том маънодаги ислоҳот ва
ўзгаришлар шу жумладан илмий техник сиёсат каби муҳим
фаолият соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Фан ва техника
ютуқларидан
самарали
фойдаланиш
масалалари
бозор
ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида алоҳида долзарблик касб
этади. Рақобат муҳити ва бозор шароитларида фаолият олиб
бораётган кўпчилик қишлоқ хўжалик корхоналари учун айнан
инновацион фаолият ҳамда унинг натижалари муваффақият ва
самарадорликнинг бош мезони ҳисобланади. Шунинг учун ҳам
замонавий шароитда бозор муносабатлари иштирокчилари,
айниқса, ишлаб чиқарувчилар ўзларининг жорий ва истиқболдаги
рақобатбардошлигини таъминлаш учун мустақил ҳамда мақсадга
мувофиқ тарзда илмий-техник сиёсат ва инновацион фаолиятни
олиб боришлари даврнинг асосий талаби ҳисобланади.
Инновацион фаолият ўзига хос мураккаб ва кўп қиррали масала
бўлиб, корхонанинг тадқиқотлар, ишлаб чиқариш ҳамда сотув
муносабатлари мажмуини қамраб олади. Унинг самарадорлигини
оширишда асосий ўрин бошқарувга тегишлидир.
Корхона инновацион фаолиятини бошқариш ўзида турли
функциялар (маркетинг, режалаштириш, ташкил этиш, назорат)
бирикмасини намоён этиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос ва турли-
туман аниқ тадбирларни амалга оширишни талаб этувчи корхона
362
алоҳида бўлинмалари ўртасидаги ўзига хос ва турли-туман ўзаро
алоқа масалаларини ечиш ҳамда корхонанинг ташқи муҳит
ўзгаришларига мос самарали фаолият олиб боришини таъминлашга
йўналтирилгандир. Бошқарув соҳаси нафақат ишлаб чиқариш,
балки илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, сотув,
молия, коммуникация лар, яъни корхона фаолиятининг барча
соҳаларини қамраб олади.
Хулоса
қилиб
айтиш
мумкинки,
иқтисодиётни
модернизациялаш туфайли ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланди.
Бунга корхоналарда ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали
фойдаланиш, уларнинг ўзига хос шарт – шароитлари ҳамда бозор
муносабатларига ўтиш билан боғлиқ муаммоларини ҳисобга олган
ҳолда инновацион бошқарувни йўлга қўйиш орқали эришиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |