Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


 Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

10.3. Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни 
ривожлантиришда xорижий инвестициялардан фойдаланишни 
яхшилаш йўллари 
Бугунги кунда дунё аҳолиси сони шиддат билан ўсиб бормоқда. 
Мамлакатимизда ўтган асрнинг 90-йилларида ўртача жон бошига 
0,20 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғри келган 
бўлиб, бу кўрсаткич 2016 йилда 0,15 гектарни ташкил қилди. 
Таҳлилларга қараганда, 2030 йилга бориб ҳозирги ер майдонлари 
ҳажми камаймаган тақдирда ҳам, фақат аҳоли сонининг ўсиши 
ҳисобига жон бошига 0,12 гектар майдон тўғри келиши 
кутилмоқда. Бу келгусида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш 
масаласи янада мураккаб бўлишидан далолат беради.
Қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришни 
кўпайтиришнинг энг устувор йўли-деҳқончилик маҳсулотлари 
етиштиришда интенсив агротехнологияларни қўллаш, соҳани том 
маънода модернизация қилишдир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёев 
таъкидлаганидек, “Биринчидан, ердан унумли фойдаланиш ва уни 


274
талон-тарож қилишнинг олдини олиш – энг муҳим вазифалардан 
биридир”
29
.
Мамлакатимизда суғориладиган ерлар атиги 3 миллион 300 
минг гектар бўлиб, уни кўпайтиришнинг ҳеч иложи йўқ. Чунки 
бизда сув ресурслари чекланган. Аҳолимиз эса йилдан-йилга 
кўпайиб бормоқда. 
Жойларда қатъий назорат йўқлиги оқибатида суғориладиган 
ерларни фермерлар ва бошқа мутасадди раҳбарлар томонидан 
сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва талон-тарож қилиш 
ҳолатлари, афсуски, давом этмоқда
30

Бу борада Қишлоқ ва сув хўжалиги, Молия, Иқтисодиёт 
вазирликлари ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан 
биргаликда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича қатор 
лойиҳалар ишлаб чиқилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, янги замонавий интенсив 
агротехнологияларни қўллаш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва 
сувдан самарали фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини 
ошириш; чорвачиликни ривожлантириш; қишлоқ хўжалигини янги, 
замонавий, юқори унумли ва тежамкор техникалар билан 
таъминлаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни 
ривожлантириш; қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини юқори 
малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш 
каби йўналишларда кенг кўламли вазифалар белгилаб олинди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, янги 
замонавий интенсив агротехнологияларни қўллаш натижасида 2015 
йилга бориб бошоқли дон етиштириш ҳажмини 10, мева 
етиштириш ҳажмини 72, сабзавот ва картошка етиштириш 
ҳажмини 38 % ошириш кўзда тутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илғор техника ва 
технологияларсиз тасаввур қилиш қийин. Масаланинг бу жиҳати 
нақадар муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда соҳани 
29
Ш.М.Мирзиёев. Ризқ-рўзимиз бунёдкори бўлган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини улуғлаш, 
соҳа ривожини янги босқичга кўтариш – асосий вазифамиздир, Халқ сўзи, 10.12.2017 йил 
30
Ўша жойда 


275
техник-технологик жиҳатдан модернизация қилишга катта эътибор 
қаратилмоқда. Бу борада қишлоқ хўжалиги техникалари паркини 
сифат ва миқдор жиҳатдан янгилаш, янги қишлоқ хўжалиги 
техникалари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва соҳада замонавий, 
ресурс тежовчи агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ 
хўжалиги машинасозлиги корхоналарини ишлаб чиқариш ва 
экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалиги техникалари 
ишлаб чиқаришини молиялаштириш манбаларини диверсификация 
қилишда бу жараёнга давлат бюджети маблағларини тижорат 
банклари, хўжалик юритиш субъектлари, қишлоқ хўжалиги 
лизинги билан шуғулланувчи субъектларни кенг жалб қилган ҳолда 
қисқартириб боришга устувор вазифа сифатида ёндашилмоқда.
Қишлоқ хўжалик техникаларини янгилаш бўйича хорижнинг 
илғор компания ва фирмалари билан кенг ҳамкорлик қилиш 
назарда тутилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 
соҳасини ривожлантириш борасидаги тадбирлар натижасида 2015 
йилга бориб мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларни қайта ишлаш 
1,5, гўштни қайта ишлаш 2,2, сутни қайта ишлаш 1,6 марта 
кўпайди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 2015 
йилга қадар 500 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилади. Жумладан, 
гўштни қайта ишлаш бўйича 142 та корхона ташкил этилиб 
қўшимча 25,2 минг тонна маҳсулот; сутни қайта ишлаш бўйича 159 
та корхона ишга туширилиб қўшимча 65,6 минг тонна маҳсулот; 
мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича 189 та корхона фаолияти 
йўлга қўйилиб қўшимча 89,7 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш 
қувватига эришилади.
Юқоридаги каби чора-тадбирлар қишлоқ хўжалигининг деярли 
барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг бутун комплексини 
қамраб олади.
Бу борадаги саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, 
мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири – 
қишлоқ 
хўжалигини 
барқарор 
ривожлантириш, 
соҳа 


276
самарадорлигини ошириш, халқимизнинг, айниқса, қишлоқ 
аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш, Ўзбекистоннинг 
ривожланган давлатлар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллашини 
таъминлашдан иборат. Хорижий инвестициялардан унумли 
фойдаланиш мақсадида: 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 15-
июлдаги, 916-сонли Қарори: «Инновацион лойиҳалар ва 
технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш 
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» илмий-тадқиқот 
муассасалари ва ташкилотларини қайта жиҳозлаш ва тўлиқ 
жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
тасдиқлаган рўйхатлар бўйича модернизация қилиш доирасида 
олиб келинадиган ускуналар божхона тўловларидан (божхона 
расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Ўзбекистонда 2015 йилда 500,4 млрд сўм миқдоридаги 6241 
дона қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш бўйича 
шартнома имзоланган ва туманлар кесимида “Қишлоқ хўжалиги 
техникаларини молиялаштириш ҳамда етказиб бериш дастури” 
тасдиқланган.
“Ўзқишлоқмашлизинг” 
компанияси 424,2 млрд 
сўмлик қийматдаги 5171 дона техника лизинг асосида, 71,6 млрд 
сўм миқдоридаги 614 дона техника тижорат банклари томонидан 
ажратилган кредитлар ҳисобидан ва 4,6 млрд сўмлик 456 лона 
техника фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз ҳисоб 
маблағлари эвазига етказиб берилиши ҳақида маълум қилди. 
Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга 
солиш ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар 
(10.3.1-расм). 
№ 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish