Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти педагогика-психология кафедраси


- МАВЗУ:ТРЕНИНГДА ПСИХОГИМНАСТИК МАШҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 2,22 Mb.
bet21/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271904
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   131
Bog'liq
PSIXOLOGIK TRENING ASOSLARI 17-18

8- МАВЗУ:ТРЕНИНГДА ПСИХОГИМНАСТИК МАШҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Режа

  1. Психогимнастика ҳақида тушунча ва унинг моҳияти.

  2. Психогимнастик машқларни қўллаш жараёни босқичлари:

  1. Машқ танлаш

  2. Кўрсатма

  3. Тўхтатиш ва муҳокама



Таянч сўз ва иборалар:Психогимнастика, мазмуний режа,шахсий режа, психогимнастик машқларнинг турлари, машқларни ташкил этиш босқичлари.

Ҳар қандай тренинг гуруҳларида икки пежа мавжуд болади булар қуйидагилар:


1. Мазмуний ҳарактердаги режа
2. Шахсий ҳарактердаги режа
Мазмуний ҳарактердаги режа тренинг мақсадига мувофиқ амалга ошади: бу- тренинг дастури, ҳамкорлик мулоқоти ва бошқалар.
Шахсий режа – бу гуруҳда мазмуний режани амалга оширишдаги муҳит атмосферасидир, шу билан биргаликда ҳар бир иштирикчининг ҳолати тушинилади.
Психогимнастик машқлар натижасида тренинг гуруҳи ёки унинг ҳар бир иштирокчиси ҳолати фаоллигини ўзгартириш мумкин.
“Психогимнастика” атамаси шартли равишда ўйлаб топилган бўлиб, у кенг қамровли кўплаб машғулотларни ўз ичига қамраб олади: ёзма, оғзаки, сўзли сўзсиз. Уларни кичик гуруҳ (2-3 киши) ёки бутун гуруҳ амалга ошириши мумкин. Машқлар ўз мақсадига кўра ҳам фарқ қилади: хотира ёки диққатга йўналтирилган. Бу машқлар маълум бир муаммонинг гуруҳ аъзолари томонида турлича руҳий акс эттирилишини намоён этади. Масалан иштирокчилар маълум бир ҳолатни сўз билан ифодалаши мумкин навбати билан- ёзма ёки оғзаки, чизиб кўрсатиш,ҳаракатлар билан ифодалаш.Бунинг натижасида маълум бир ҳолат(муаммо) кўринишининг янги қирраларини англаш имконияти пайдо бўлади.
Баъзан психогимнастик машқлар деганда фақат тренинг иштирокчилари ҳолати, ёки алоҳида аъзонинг ҳолатини ўзгартириш тушинилади. Бундай машқларнинг мақсадини билган ҳолда, баъзан тренингнинг мазмуний мақсадига эришиш учун тажриба ўтказиш мақсадида ҳам фойдаланамиз. Масалан гуруҳ аъзолари чарчаган пайтда уларда ҳиссий кўтаринкилик пайдо қилиш учун жисмоний машқлардан фойдаланиш мумкин, ёки бошқача вариант: ҳамма ўз жойидан туради ба бир деганда қандайдир бир ҳаракатни амалга ошириши керак. “Икки” деганда ва яна ҳисоб ўзгарганда бошқа ҳаракат амалга оширилади. Бу машқ ҳамма бир хил ҳаракат қилгунча давом эттирилади. Бу машқ гуруҳ аъзоларини фаоллаштиради ва биргаликд а ҳаракат қилишга ундайди, чарчоқни енгиллаштиради, кайфиятни кўтаради. Шу билан биргаликда иштирокчилар умумий қарорнинг ишлаб чиқилишини муҳокама қиладилар, тажриба алмашадилар.
Машғулотни олиб бориш ҳамда машғулот давомида психогимнастик машқлардан фойдаланишда бир қатор талабларни инобатга олиш керак: машқларни тўғри танлаш, гуруҳни тайёрлашни, натижаларни муҳокама қилишни режалаштириш зарур. Уларни кегроқ кўриб чиқамиз.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish