Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


II БОБ. БОБУРИЙЛАР САЛТАНАТИНИНГ ТАНАЗЗУЛИ



Download 195 Kb.
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi195 Kb.
#52346
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аврангизеб курс иши

II БОБ. БОБУРИЙЛАР САЛТАНАТИНИНГ ТАНАЗЗУЛИ

Аврангзеб вафотидан сўнг бобурийлар салтанатининг таназзули тезлашиб кетади. Бунинг сабаблари жуда кўп бўлиб, уларнинг баъзи бирлари тўғрисида қисқа тўҳтаб ўтамиз.


Аврангзебнинг давлат ҳудудини кенгайтириш учун мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмида олиб борган тўҳтовсиз урушлари меҳнаткаш халқнинг моддий аҳволини анча оғирлаштириб қўйган эди. Айниқса, деҳқонлар ва ҳунармандларнинг қашшоқ аҳволга тушиб қолганлиги, амалдор ва катта ер эгалари учун қўшинни озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш оғирлашиб бораётганлиги, халқнинг жойларда исён кўтараётганликлари икки асрга яқин ҳукм суриб келаётган қудратли ва шон-шуҳратли бобурийлар давлатини кучсизланишига ва емирилишига олиб келди. Бу тарихий жараён эса Ҳиндистон ярим оролидаги сиёсий ва иқтисодий аҳволга ўз таъсирини кўрсатмасдан иложи йўқ эди.
Аврангзебнинг бобурийлар салтанати ҳудудини кенгайтириш учун тўҳтовсиз олиб борган курашлари мамлакат жанубида ва шимолида жиддий қаршиликларга учради. Чунки бу ҳарбий юришлар катта маблағ сарф қилишга мажбур қиларди. Бунинг устига янги пайдо бўлган феодаллар ким ўзар балосига гирифтор бўлиб, мармар қасрлар ва дабдабали иншоотлар қуришга киришган эдилар. Қўшинлар сони кўпайиб, улар босиб ўтган ерларни талон-торож ва пайҳон қилиб кетардилар. Оқибатда ўша ерларда очарчилик пайдо бўларди. Бундай бебошликларга қарши жанубий Ҳиндистонда бобурийлар ҳукмронлигига қарши барча катта-кичик халқлар, рожалар қўзғаладилар. Булардан энг кучлиси ва хавфлиси маратх халқи эди. Мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган маратх халқининг ватани - Махараштра ҳам Аврангзеб қўл остида эди. Маратх халқининг бобурийлар ҳукмронлигига қарши курашига жасур Шоважи бошчилик қилиб, 1674 йили мустақил маратх миллий давлатини бунёд этади. Маратх халқининг куч-қудрати ва ғалабалари ошиб борган сари бобурийлар салтанати кучсизланиб, таназзули чуқурлашиб борарди. Мамлакат жанубида маратх давлати мустаҳкамланиб бораётган даврда, унинг шимолий қисмида, яъни Панжоб вилоятида секхлар давлати ташкил топади. Секхлар Панжоб вилоятининг катта қисмида жойлашган бўлиб, кучли миллий қўшин ҳам ташкил этадилар ва бобурийлар қўшинига оғир зарбалар бера бошлайдилар.
Мамлакатдаги воқеалар шундан далолат берардики, XVIII аср ўрталарида Ҳиндистондаги сиёсий ҳаётда мамлакатнинг шимолий қисми эмас, жанубидаги Декан вилояти муҳим аҳамиятга эга бўла бошлайди. Шунга қарамай Деҳли шаҳри расмий равишда бобурийлар салтанатинииг пойтахти ҳисобланарди.
Аммо Ҳиндистоннинг шимолий қисми ҳам талон-тарож килинган, қашшоқ ҳолга тушиб қолган ва қарама-қарши гуруҳларнинг кураш майдонига айланиб колган эди. Шоҳ эса саройдаги турли иғвогар гуруҳлар қўлида қўғирчоқдек бўлиб қолганди.
Аврангзеб вафотидан сўнг унинг ўғиллари орасида тахт учун кураш авж олиб кетди, турли хонликлар ва амалдорлар эса ўз улушларини олиш учун ўзаро курашларни бошлаб юборадилар. Марказий ҳокимият эса жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган узоқ вилоятларни давлатдан ажралиб, мустақил бўлиб кетиш жараёнини тўҳтатиб қолишга ожизлик қилиб қолади. Бобурийлар салтанатида рўй бераётган бу ички курашлар чет эл босқинчилари учун қулай шароит яратди.
Нодиршоҳнинг 1739 йил Эрондан Ҳиндистон сари уюштирган ҳужуми оқибатида Деҳлини талон-торож қилиниши, бобурийлар салтанатини ҳалокат гирдобига яқинлаштириб қўйган эди. Ундан сўнг Афғонистон шоҳи Ахмадшоҳнинг шимолий Ҳиндистонга уюштирган ҳарбий юришлари бу мамлакатни вайронага айлантиради. 1750-1758 йиллари Аҳмадшоҳ Ҳиндистонга ҳужумини давом эттириб Панжоб, Кашмир ва Синд вилоятларини ўзига бўйсундириб олган эди. Ахмадшоҳ катта ўлжалар олиб Қобулга қайтиб кетиши билан секхлар исён кўтариб Панжоб вилоятини мустақил деб эълон қиладилар.
Мамлакатнинг барча қисми нотинч бўлиб қолган эди. Аврангзеб қўшини жанубда маратхларга қарши курашаётган бир вақтда марказий қисмда, яъни Агра ва Деҳлида дехқонларнинг юқори тоифасига мансуб бўлган жотлар исён кўтарадилар.
Жотлар ҳарбий ишларга жуда қизиққан ва жанговар анъанага эга эдилар. Исёнчилар асосан ҳаддан ташқари кўтарилиб бораётган солиқларга қарши қатъий норозилик билдириб, 1669 йил шаҳарлараро йўлларни тўсиб кўядилар, қалъалар қурадилар. Аммо жотлар кўп сонли шоҳ қўшинларига қарши туролмайдилар. Уларнинг раҳбари Гўкла ва исён иштирокчиларининг катта қисмини шоҳ қўшинлари асир оладилар, қаттиқ жазолайдилар, катл этадилар.
1672 йили Деҳли атрофида деҳқонлар, майда савдогарлар ва ҳунармандлардан иборат Сатнамлар номли қишлоқ аҳолиси ҳам солиқни камайтиришни талаб қилиб исён кўтарадилар. 1685 йили жотлар яна қўзғолон бошлаб, вақти-вақти билан бу қўзғолон узоқ давом этади. Уларнинг асосий норозилиги давлат томонидан зулм адолатсиз бўлаётганлигига ва солиқларни ошиб бораётганлигига қарши эътироздан иборат эди. Шоҳ қўшинлари бундай исёнларни шафқатсизлик билан бостирар эдилар.
Бобурийлар давлатининг емирилиши мамлакатдаги марказий ҳукуматни кучсизлантириш билан бирга ижобий аҳамиятга ҳам эга бўлган эди, яъни йирик феодал давлат ўрнида аҳолиси, тили, дини, урф-одатлари бир бўлган халқлардан иборат қатор миллий давлатлар пайдо бўла бошлайдилар. Улар жипслашган, мустаҳкам ривожланиб бориш хусусиятларига эга эдилар.
Айнан маратхлар ва секхлар давлатининг пайдо бўлиши мамлакатнинг сиёсий ҳаётида янги, жўшқин оқимни пайдо қилади. Бу эса бобурийлар салтанатининг таназзулини тезлашишига сабаб бўлади. Лекин салтанатнинг емирилиши мамлакатдаги феодаллар тузумини асло зил кетказа олмади. XVII-XVIII асрларда бобурийлар давлати ўрнига янги феодал давлатлар пайдо бўлиб, чет эл босқинчиларига қарши курашадилар.
Бобурийлар салтанатининг емирилишида баъзи таш-ки сабаблар ҳам мавжуд эди. Масалан, португалиялик-лар ва французлар Ҳиндистоннинг ғарбий ва шарқий қирғоқларига ўрнашиб олиб, бу элда хўжайинлик цила бошлаётган эдилар. Бобурийларнинг ҳарбий кучлари уларга қаршилик кўрсата олмай колган эдилар. Чунки бобурийлар қўшини асосан Туркистон, Эрон, Афғонистон халқларидан ташкил топганлиги туфайли уларда қат-тиқ интизом ва ҳамжиҳатлик йўқ эди. Бу вақтда Бан-голда ўрнашиб олган Англиянинг Ост-Индия компанияси турли йўллар ва ҳийла-найранглар билан мамлакат ич-карисига кириб бораётган, қуролли куч билан мамла-катнинг марказий қисмидаги муҳим вилоятларни бирин-кетин ўзига бўйсундираётган эди.
Европаликлар XVI асрда Ҳиндистонга савдо-сотиқ мақсадида кириб келиб, уй-жой ва қурол, омборлар бунёд этган бўлсалар, XVII асрга келиб йирик савдо идоралари ва шаҳарчаларга эга бўладилар. XVIII асрда эса мамлакатни ўзларига тобе қила бошлайдилар ва XIX аср ўрталарида уни бутунлай мустамлакага айлантирадилар.
Бу ҳатти-ҳаракатларда инглиз мустамлакачиларининг ишини осонлаш-тирган жиҳат шу бўлдики, XVIII асрда Ҳиндистонда пайдо бўлган қатор мустақил давлатлар ўзаро курашиб, ғалабага эришиши мақсадида қуролли ҳарбий кучларни инглизлардан ола бошлайдилар.
Бундан фойдаланган инглиз мустамлакачилари аста-секин мамлакатнинг барча майдонида ўзларининг ҳукмронликларини ўрната бошлайдилар.
Аврангзеб вафотидан сўнг уиинг уч ўғли ўртасидагн тахт учун кураш, тўнғич ўғли Муаззам ғалабаси билан тугайди ва у 1707 йил Деҳлида Баҳодиршоҳ номи билан тахтга ўтиради ҳамда 1712 йилгача давлатни бошқаради. Аммо Баҳодиршоҳ энди секхларга қарши кураша олмай қолганди. Секхлар бошлиғи Банда кескин ҳаракат қилиб, бобурийлардан норози бўлган ҳиндларни ўз атрофига жалб этиб, 70 минг қўшин билан Сирҳинд на Саҳаранпур вилоятларини забт этиб, Лохурни қамалга олади. Аммо унинг ғалабаси узоққа чўзилмади. Баҳодиршоҳ бобурийлар шон-шуҳратини тиклаш учун қўшинга шахсан ўзи бошчилик қилади ва 1711 йил секхларнинг маркази Сирҳиндни ишғол қилади.
Баҳодиршоҳ вафотидан сўнг унинг тўрт ўғли ўртасида тахт учун кураш бошланади. Шоҳнипг истеъдодсиз тўнғич ўғли Жаҳондаршоҳ учта укаларипи турли йўллар билан ўлдиришга эришиб, тахтни эгаллайди. Чунки унинг ёнида тажрибали маслаҳатчиси маккор Зулфиқорхон бор эди. Аммо бир йилга етмай Жаҳондаршоҳнинг жияни, яъни укасининг ўғли Фаррух Сиёр шоҳни тахтдан қулатади ва зиндонда қийнаб ўлдириб, ўзи тахтни эгаллайди.
Шу вақтда тоғларга кочиб кетган секхлар Банда раҳбарлигида яна ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборадилар, бироқ Лоҳурни ишғол қила олмайдилар. Фаррух Сиёр секхларга қарши қўшин юбориб, уларни Гурдаспур Қалъасида қамалга оладилар. Қалъа ичига бостириб кирган шоҳ қўшинлари душманга қирғин келтириб, асир тушган Банда ва унинг сафдошларини қатл этадилар.
Фаррух Сиёр 6 йил шоҳлик қилади. Амалда эса давлатни ака-ука Сайидлар гуруҳи бошқарарди. Шоҳ энди Сайидлар васийлигидан озод бўлишга ҳаракат қилади. Аммо бу ҳаракат самарасиз бўлиб, сайидлар шоҳни тахтдан маҳрум қиладилар.
Аврангзеб эса ўғилларига сайидлар тўғрисида қуйидагиларни насиҳат қилган эди: “Баҳрилик сайидлар билан ниҳоятда эҳтиёт бўлиб иш тутинглар. Уларга нисбатан юрагингизда қанча меҳр-муҳаббат бўлса бўлсин, аммо уларни зоҳиран намоён қила кўрманг, уларга асло юқори амал бера кўрманг, чунки кучли ёрдамчи эгасини кучсизлигини билиб қолса, ўзи тахтни эгаллашга ҳаракат қилади. Агар уларга бир лаҳза давлатни идора қилиш тизгинини бериб кўйсангиз оқибати тахтдан қулашингиз билан тугалланади”.
Бу насиҳатни тўғрилигини қарангки, охири сайидлар Фаррух Сиёрни тахтдан четлатиб, уни ўлдиришга эришадилар. Энди тахтга Баҳодиршоҳнинг набираси Равшан Ахтар Муҳаммадшоҳ номи билан ўтиради. Муҳаммадшоҳ тахтга даъвогар бўлган иккита акасини сарой аъёнлари ёрдамида тахтдан четлатади ва ўзи 28 йил давлатни бошқаради (1719-1748). Аммо шоҳ давлатнинг ва унинг қуролли кучларини шон-шуҳратини қайта тиклаш иложини тополмайди. Эҳтимол, у ўзининг жуда чегараланиб қолган сиёсий-ижтимоий аҳволини тўғри тушуниб, курашга қатъий киришмаган ва тушкунлик кайфияти оқибатида айш-ишратга берилиб кетган эди. Ҳамма нарса ўз ҳолига ташлаб қўйилади. Халқдан олинадиган солиқлар миқдори ўсиб, аҳоли чет ўлкаларга қочиб кетади. Халқ хўжалиги барбод бўлиб, салтанатдан катта-кичик вилоятлар ажралиб чиқа бошлайди. Натижада бобурийлар давлатининг чуқур таназзули яққол кўзга ташланиб, энди ўзини эплаб ололмаслиги ҳам маълум бўлиб қолади. Нодиршоҳнинг Деҳлига ҳужумлари бу шавкатли салтанатни жуда заифлаштирган эди. Муҳаммадшоҳдан сўнг унинг ўғли Аҳмадшоҳ тахтга ўтириб, олти йил (1748-1754) шоҳлик қилади. Ундан сўнг Жаҳондаршоҳнинг ўғли Оламгир II беш йил (1754-1759) ҳукмронлик қилди. Унинг ўғли шоҳ Олам II 47 йил (1759-1806), унинг фарзанди Акбар II эса 31 йил (1806-1837) тождорлик қилди. Унинг ўғли Баҳодиршоҳ II 1837 йил тахтга ўтириб, то 1858 йилгача емирилиб, тугалланиб бораётган бобурийлар салтанатининг бечораҳол меросхўри бўлади.
Бобурийлар салтанатининг энг сўнгги шоҳи Баҳодиршоҳ II 1837-1858 йиллари рамзий жиҳатдан тож ва тахт вориси бўлса ҳам унинг на сиёсий, на ижтимоий ва на иқтисодий мустақиллиги қолган эди. Унинг ҳаёти ниҳоятда фожиали бўлиб, инглизлар уни расмий тахтдан четлатгач, бир вақтлар буюк бўлган салтанат тугайди ва унииг ўрнига Ҳиндистонда инглиз мустамлакачиларининг мутлоқ ҳукмронлиги ўрнатилади. Шу сабабли Баҳодиршоҳ II тақдирига ва даврига бир оз кенгроқ тўҳтаб ўтамиз.
Ўтган аср ўрталарида инглиз мустамлакачиларининг истибдодига қарши бошланган сипоҳлар - аскарлар қўзғолони бутун шимолий Ҳиндистондаги кенг халқ оммасини ҳам ўз домига тортган эди. Деҳлида эса бу қўзғолон 1857 йили 11 майда бошланиб 1857 йили 17 сентябргача давом этганди. Шу даврда бобурийларнинг пойтахти Деҳли аҳолиси ва Мирўт шаҳри томонидан келган сипоҳлар халқ билан бирлашиб инглиз мустамлакачиларига қарши қирғин келтирадилар. Ғазаби тўлиб тошган халқ исёнчилари инглиз мансабдорларини ўлдирадилар. Яшириниб қолган ажнабийлар жон талвасасида пинҳона кун кечирадилар. Шаҳар исёнчилар иҳтиёрига ўтади. Аммо исёнчи халк раҳнамосиз бебош эди, инглизлар ҳокими ва лашкар бошлиғи Фрезгр ҳамда капитан Дугласни Баҳодиршоҳнинг ўғли Мирзо Мўғулбек қилич билан чопиб ташлайди.
Бу вақтда бобурийлар салтанатининг сўнгги шоҳи Баҳодиршоҳ II (тахаллуси Зафар бўлиб, яхшигина ғазаллар ҳам ёзган) Деҳлидаги Қизил калъа ичида оиласи ва баъзи аъёнлар, хизматкорлар билан бирга истиқомат қиларди. Ер-сув, давлатдан мутлақо маҳрум бўлган шоҳга инглизлар арзимаган нафақа тўларди. Шох оиласи ана шу нафақа ҳисобига ночор кун кечирарди. Шоҳ эса сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан бутунлай маҳрум этилган эди.
Инглизлар зулмидан паймонаси тўлган халқ вакиллари Қизил қалъага кириб, Баҳодиршоҳдан халққа мурожаат қилишни ва оммани инглиз мустамлакачиларига қарши муқаддас курашга кўтарилишига даъват этишни талаб қилади.
Мустамлакачилардан қўрқиб қолган шоҳ бугун эрта инглизлар катта куч билан шаҳарга кириб келиши мумкин, деган мулоҳаза билан халқ талабини рад этади. Аммо сипоҳлар шоҳ номидан халққа мурожаатнома ёзиб, унинг имзоси билан эълон қиладилар. Исёнчилар томонидан ёзилган мурожаатномага Баҳодиршох - Зафарни имзо чекишга мажбур қиладилар.
Мурожаатномада барча сипоҳлар халқни қўлда қурол билан инглиз мустамлакачиларига қарши курашга даъват этадилар ва шу мақсадда Баҳодиршох II байроғи остида Деҳлида тўпланишга чақирадилар. Исёнкорлар қариб, шарти кетиб парти қолган, бирор ишни эплай олиш қўлидан келмай колган 80 ёшли Баҳодиршоҳни Ҳиндистон ҳоқони деб эълон қиладилар ва қўзғолон бошлиғи этиб тайинлайдилар.
Миллий ҳукумат тузилиб, унинг таркибига шоҳ оила аъзолари ва аъёнлари киритилади. Ҳарбий ишлардан мутлақо хабари бўлмаган шоҳнинг ўғли шахзода Мирзо Мўғул бош қўмондон этиб тайинланади. Бошқалар ҳам юқори лавозимларга тайинланадилар.
Сипоҳлар шунчалик қатъий курашадиларки, кўчалар инглиз амалдорларининг жасадлари билан тўлиб кетади.
Умуман Ҳиндистон халқининг турли ижтимоий қатлами ўзининг мушкул аҳволининг сабабини инглиз мустамлакачилари олиб бораётган сиёсатдан, деб англай бошлайдилар. Деҳли сиёсий варақалари озодлик ва адолат учун курашда мусулмон ва хиндуларни бирдамликка, ҳамжиҳатликка чакириб, уларнинг ашаддий ва умумий душмани инглиз мустамлакачилари, деб таъкидланган эди. Ҳақиқатан хам 1857-1859 йиллардаги озодлик учун курашларда ҳиндулар билан мусулмонлар ўртасидаги жипслик, бирдамлик жуда мустаҳкамланган эди.
Бошқа шаҳарлардан ёрдамга келган сипоҳийлар ва фидоийлар шаҳар атрофидаги жойларга тўпланадилар ва Баҳодиршоҳ II фармони билан шаҳар ичига кириб, бўш қолган иморатларга, мактабларга жойлашадилар. Шаҳарда тартиб-интизом бузилган, ҳар жойда ғалаён бўлиб турарди. Буларни тинчлантириш учун Баҳодиршоҳни Қизил қалъадан олиб чиқиб халқ билан учраштирадилар, халқни тинчлатиш зарур деб ҳисоблаб, шоҳни шаҳар айлантирадилар. Шоҳ эса дўконларни очилишини, халқ ўз иши билан машғул бўлишига даъват этади, аммо халқ унга қулоқ ҳам солмайди, эътибор ҳам қилмайди. Халққа ёрдам бериш учун маблағ йўқлигидан сипоҳийларни жуда фаол ҳаракат қилаётганлигидан ва инглиз мустамлакачилари исёнчилардан қаттиқ ўч олиши мумкинлигидан чўчиган Баҳодиршоҳ исёнчиларга ён бермай қўяди.
Сипоҳларнинг мустамлакачиларга қарши кураши энг авж олган пайтда, яъни 1857 йил июль ойи бошида қўзғолончиларнинг Деҳли кенгаши ташкил этилади. Баҳодиршох эса Қизил қалъа ичига кириб, воқеани кузатиб турарди.
Август ойининг ўрталарида генерал Николсон бошлиқ қўшин Панжобдан Деҳли атрофига етиб келади. 25 августда сипоҳлар қўмондони Бахтхон қўшинга кучлн зарба беради. Аммо Деҳли атрофига турли шаҳарлардан келган инглиз қуролли қўшинлари шаҳар ичидаги сипоҳлар билан 6 кун шиддатли жанг қилиб, 14 сентябрда Кашмир дарвозасини бузиб шаҳар ичкарисига кирадилар. Сўнгра Деҳлининг Туркман, Ажмир, Қобул, Деҳли дарвозалари ҳам бирин-кетин инглизлар қўлига ўтади. Улар халқни бешафқат қийноқларга солиб, азоблайдилар. Мол-мулкини талайдилар. Натижада аҳоли шаҳарни ташлаб, ҳар томонга қочиб кета бошлайди.
Сипоҳларга бошчилик қилаётган Бахтхон энди шаҳар ташқарисига чиқиб, курашни давом эттириш режасини тузади. Аскарлар руҳини кўтариб туриш мақсадида Баҳодиршоҳни бирга олиб кетишга ва шоҳ номидан фармонлар, мурожаатномалар тарқатиб туриш зарур, деб ҳисоблайди. Шундай қилиб, Бахтхон Баҳодиршоҳ билан шаҳар четидаги Ҳумоюн мақбараси олдида учрашишга келишиб олади. Аммо Баҳодиршоҳ Бахтхон қўшини билан бирга шаҳардан чиқиб кетишга розилик бермайди.
Қариб, мажоли қолмаган шоҳ шаҳарда қолиб, инглизлардан меҳр-шафқат, узр сўрашга қарор қилади. Шу вақтда Мирзо Иллоҳи Бахши сотқинлик қилиб, Баҳодиршоҳ қаерда эканлиги тўғрисида инглизларга хабар беради. Инглиз зобити Ходсон кичик қўшин билан Ҳумоюн мақбараси олдига келиб, Баҳодиршоҳни асир олади. Шоҳ ҳеч қандай қаршилик кўрсатмай инглизлардан раҳм-шафқат қилишни ва ҳаётини омон сақлаб қолишни илтимос қилади. Инглизлар Баҳодиршоҳни Қизил қалъага қайтариб олиб кетадилар ва суд қилиб, уни исёнчиларга ёрдам берганда айблаб, Бирма давлатининг Рангун шаҳрига бадарға қиладилар. Шоҳ сўнгги кунларини хорижда яшаб 1862 йил Рангунда 87 ёшида боқий дунёга рихлат этади. Шоҳнинг ўғиллари - Мирзо Мўғул, Мирзо Хизр Султон ва Абу Бакирларни Деҳлидаги ғалаёнлар вақтида инглизларнинг хотин ва фарзандларини қириб ташлаганда айблаб Ходсон хеч иккиланмай отиб ташлайди.
1857 йил сентябрда Ҳиндистонда уч асрдан кўпроқ хукм сурган бобурийлар салтанати бутунлай тугатилади ва унинг ўрнига инглиз мустамлакачиларининг ҳукмронлиги тикланади.
Деҳлини қўлга киритгач, мустамлакачилар маҳаллий аҳолига кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган жабр-зулм ўтказа бошлайдилар. Шу даврда қариб қолган урду адабиётининг буюк вакили, Деҳлида истиқомат қилаётган Мирза Ғолиб “Достонбу” асарида ўз кўзи билан кўрганларни шундай таърифлайди: кўзлари қонга тўлган босқинчилар бечора ва ноилож қолган халқнинг уйларини ёқиб ташлайдилар, одамлар у ёқда турсин ит ва мушукларни ҳам қириб юборадилар. Шаҳардаги ва қишлоқлардаги қудуқлар хотин-халаж ва ёш болалар жасади билан тўлган эди.
Мустамлакачилар қўлга тушган кишини қамадилар, осдилар, отдилар. Ҳинд халқидан қаршилик кўрсатгани учун катта ўч олдилар. Қатл этилган ва отилганлар орасида бегуноҳ авом халқ билан бирга шаҳар, шаҳар атрофидаги норозилик билдирган йирик ер эгалари, жогирдорлар, шаҳар ва қишлоқ ҳокимлари ҳам бор эди.
Инглиз мустамлакачиларининг Деҳлида қилган шафқатсизлиги, жаллодлиги тўғрисида Бомбай вилояти губернатори лорд Эльфинстон ўз ватандошларининг хатти-ҳаракатидан ҳайратга тушиб қуйидагиларни ёзган эди: “Бизларнинг ўчимиз ҳар бир жон бошига - дўстларга ҳам, душманларга ҳам баб-баравар тушган эди. Босқинчилик ва талон-торож қилишда биз Нодиршоҳдан ҳам ўзиб кетган эдик”.
Ҳиндистон шимолида юз берган сипоҳийлар қўзғолони, айниқса Деҳлидаги исёнлар мағлубиятга учради, ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб чиққан халқ оммаси ваҳшийларча қонга ботирилди. Аммо бу қўзғолон озодлик ва мустақиллик йўлида курашаётган барча мустамлака халқлари учун катта сабоқ бўлди.
Жавоҳарлаъл Неру таъкидлаганидек “сипоҳийлар қўзғолони мамлакатнинг шимолида юз берган бўлса хам, у бутун Ҳиндистонни, айниқса инглизларнинг мустамлакачилик тизимини қаттиқ ларзага солди”1. Бу халқ қўзғолони инглизларнинг мағлубиятга учрамасликлари тўғрисидаги ривоятни пучга чиқарди ва озодлик, мустақиллик учун курашни келгусида ҳам ишонч билан давом эттириш лозим эканлигини халқ онгига сингдирди.
Ҳинд халқининг жонажон Ватанидан инглиз мустамлакачиларини ҳайдаб чиқариш ва мустақил миллий давлатни тиклаш учун олиб борган оғир ва шарафли курашлари мустамлакачиларнинг кучли қуроли билан шафқатсиз бостирилган эди. Аммо хинд халқи озодлик ва мустақиллик курашипи ҳеч тўҳтатмади, янгича йўллар, янгича усуллар билан курашни давом эттирди ва 1947 йили 15 августда Ҳиндистонни мустақил деб эълон қилишга муяссар бўлиб, мурод-мақсадига эришди.
Ўзбекистон Республикамизнинг илк мустақиллик йилларида матбуотимизда Соҳиба Лайло Уммахоним ва уларнинг фарзандлари Зиёвуддин, Орифуддин Тусийлар ўз фарзандлари, неваралари билан ҳозир ҳам Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшаётганликлари, улар бобурийлар авлоди эканликлари тўғрисида хабарлар тарқалди1.
Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига бўлган ҳурмат-эътибор ҳанузгача сўнмаган. Масалан, Покистоннинг Қарачи шаҳрида нашр этилаётган ҳафталик “Муслим вард” (мусулмон дунёси) газетасининг 1995 йил 10 июнь (№ 50) сонидаги хабарга қараганда Ҳиндистон ярим оролидаги бобурийлар салтанатининг энг сўнгги шоҳи Баҳодиршоҳ - Зафарнинг Рангун шаҳридаги мақбарасида катта, шинам маърузалар хонасини қуриш учун Ҳиндистон ҳукумати беш миллион кйат маблағ ажратган. Янги зални қуришга бағишланган тантаналар Баҳодиршоҳ - Зафар мақбарасида бўлиб, унда Ҳиндистон, Покистон, Британия ва бошқа давлатлар элчилари, дипломатлари иштирок этдилар. Ҳиндистон ҳукуматининг бу хайрли ишлари буюк бобурийлар салтанати яратган бебаҳо қадриятлар, маданият обидаларига бўлган катта эътибор, ҳурмат ва иззатнинг ёрқин ифодасидир.
Хулоса қилиб айтганимизда, Бобур ҳукмига бўйсунган мамлакатлар Амударёдан тортиб, Ҳиндистоннинг Баҳор вилоятигача, Ҳиндуқуш тизмалари бўйлаб Бадахшон, Кундуз ва Балх чегараларигача тоғ тизмаларининг жанубида эса Қобул, Ғазна ва Кандаҳор вилоятлари Белужистонгача етиб борган2. Бобургача ва Бобурдан кейин Ҳиндистонга бостириб кирган ажнабийлар бу мамлакат бойлигини талон-тарож қилиб ўз ватанларига олиб кетиш билан машғул бўлди. Бобур ва унинг авлодлари улардан фарқли ўлароқ, бу ерда қолиб тинчлик осойишталик ва йирик бирлашган давлат ўрнатиш каби ижобий савоб ишларни бажардилар. Улар бу мамлакатда бунёдкорлик ишларига қатъий киришиб, улкан ва буюк обидалар бунёд этдилар. Бу халқимизнинг “Мен яшаётган замин менинг ватанимдир” деган ҳис туйғунинг кундалик ҳаёт тарзида мустаҳкамланиб борганлигидандир. Зеро, халқ ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигини, ўз қадр-қимматини билган ва уни йўқотмаган1.
Бобурийлар салтанати таназзулга юз тутиб, Ҳиндистон Англия мустамлакачилари зулми остида икки аср азоб чекди.


ХУЛОСА

“Аврангзеб - Бобурийлар салтанати ҳукмдори” мавзусидаги курс ишимизда жаҳон тарихида Бобурийлар салтанатиниг айрим ҳукмдорлари ҳақида фикр юритдик. Бобурийлар тарихи ва маданиятини ўрганиш учун хали жуда кўп илмий тадқиқот ишларини қилишга тўғри келади. Биз Курс ишимизда ҳозиргача мавжуд адабиётлар, услубий қўлланмалар, илмий мақолаларни ўрганиб, уларни таҳлил қилган ҳолда Бобурийлар салтанатининг сўнгги ҳукмдорлари ҳисобланган Аврангзеб ҳаёти ва фаолияти тўғрисида қисқача маълумот бердик.


Бобур ва Бобурийлардан етишиб чиққан буюк сиймоларнинг ибратли ҳаётини, элга катта нафи тегувчи ижодини ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш тарихчиларимизнинг шарафли вазифаси бўлмоғи лозимдир.
“Аврангзеб - Бобурийлар салтанати ҳукмдори” мавзусидаги курс ишимизда тарих фанини ўқитишдаги янгича ёндашувлар уларни қўллаш усуллари ҳақида фикр юритиб, мустақиллик шарофати билан буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижоди билан хавф-хатарсиз, катта иштиёқ билан кенг ва чуқур танишиш имкониятига эга бўлмоқдамиз.
Тарихчи олим Жон Ричардснинг қайд этишича, “Бобурийлар давлати 200 йилга яқин давр мобайнида ривожланган ва марказлашган давлат бўлган. Давлат, иқтисодиёт, қўшиннинг ташкилий тизими, ҳудуднинг кенгайиши узоқни кўра биладиган ва малакали бошқарувга асосланган бўлиб, императорлар ҳамда маслаҳатчиларининг марказлашган назорати остида эди”.
1561 йили Мальва ва 1687 йили Голконда ҳудудлари Акбар, Декан ҳудуди Аврангзеб томонидан босиб олинганидан кейин Ҳиндистонда бобурийлар давлати жуда катта заҳираларга эга бўлди. Ҳар бир мағлуб бўлган ҳукмдор ҳисобидан қўшинни сақлаш учун сарфланадиган ҳаражатларни қоплашга етадиган миқдорда маблағ олинарди. Қишлоқ хўжалиги ва савдо-сотиқдан солиқ ундириш орқали олинган одатдаги даромадлар бобурийлар давлати хазинасига тушарди. Бобурийлар давлати иқтисодиётини фақат ўз ресурсларидан молиялаштирар эди1.
“Буюк мўғуллар” деб аталган ва Ҳиндистонда 332 йил ҳукмронлик қилган Бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда марказлашган ягона давлат қуриш сиёсати ҳинд маданиятини гуллаб-яшнашига имкон яратди2.
Курс ишимизда Аврангзеб даврида Европа ва Осиё бозорларида ҳинд газламаларига талабнинг ошиши натижасида тўқувчилик саноати ривожланган бўлса-да, лекин Аврангзеб ўз даврида ҳурфикр уламолар таъқиб остига олинганлиги ҳақида маълумотлар беришга ҳаракат қилдик.
Мавзунинг ёритилишидан кўриниб турибдики ҳозирги замон тарих фанларининг ўқитилиши долзарб муаммо бўлиши билан бирга тарих фанига янгича ёндашув жараёнларининг усуллари мавжудлиги шаклланган.
Хулоса қилиб айтганимизда, “Аврангзеб - Бобурийлар салтанати ҳукмдори” мавзусидаги курс ишимиз якуни натижасида бизнинг фикримизча, бу масала долзарб масала бўлганлиги учун келгусида тадқиқотчи талабалар томонидан янада кенгроқ бундай долзарб масалаларни тўғри хал қилиб беришда мавжуд адабиётлар, илмий мақолалар таҳлили асосида ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.



Download 195 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish