Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


I -БОБ. АВРАНГЗЕБ - БОБУРИЙЛАР САЛТАНАТИ ҲУКМДОРИ



Download 195 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi195 Kb.
#52346
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аврангизеб курс иши

I -БОБ. АВРАНГЗЕБ - БОБУРИЙЛАР САЛТАНАТИ ҲУКМДОРИ

Шоҳ Жаҳон ҳаётининг сўнгги кунлари қайғули ва ачинарли бўлди. Ўғли Аврангзеб отаси Шоҳ Жаҳонни 1659 йили Агра қалъасидаги хоналардан бирига қамаб қўяди. Унинг олдига севимли қизи Жаҳонаро бегимдан бошқа ҳеч ким киргизилмасди. Фақат Жаҳонаро бегим отасидан хабар олиб, едириб-ичириб, ювиб-тараб ўтирарди. Аврангзеб отасини шу даражада таъқиб қилар ва жуда бераҳм эдики, ҳатто Шоҳ Жахонга келган мактубларни ўқиб, кейин отасига топширарди. Шоҳ Жаҳон тутқунликдаги умрини кечаю-кундуз Қуръони каримни тиловат қилиш, тоат-ибодат этиш билан ўтказарди. Оғир хасталикка чалиниб қолган Шоҳ Жаҳон ўлимидан бир неча кун олдин бемеҳр ўғли гуноҳларини кечиради.


Бир куни Шоҳ Жахон қизи Жаҳонародан бошини кўтариб туришини ва сўнгги марта севимли хотини ётган Тож Маҳал мақбарасини бир кўришни илтимос қилади. Чунки у ётган айвондан Тож Маҳал яхши кўринарди. Шоҳ Жаҳон узоқда оппоқ укпардай товланиб турган салобатли мақбарани кўриб, чуқур нафас олади ва қизига шундай васият қилади: менинг жасадимни Мумтоз Маҳал қабри ёнига қўйинглар! Шундан сўнг унинг кўзлари юмилиб жони узилади. Бу воқеа 1686 йил 22 январ душанба куни юз берган эди. Шу вақтда бемеҳр фарзанд Аврангзеб узоқ бўлмаган Деҳли шаҳрида эди. У отасининг жанозасига ҳам, маъракаларига ҳам келмайди.
Аврангзебнинг ўз отаси Шоҳ Жаҳонга бўлган бундай шафқатсиз муносабати мусулмонлар одоб-аҳлоқига ҳеч тўғри келмас ва ўша давр урф-одатларига ҳам мутлақо зид эди.
Шоҳ Жаҳон ҳали тириклигида унинг тўрт ўғли ўртасида тож-тахт учун курашда учинчи ўғли Аврангзеб ғалаба қозониб, 1659 йил июнда бобурийлар салтанатининг олтинчи шоҳи деб эълон қилинади ҳамда Оламгир номини олади. Энди унинг тўлиқ номи Муҳиддин Муҳаммад Аврангзеб - Оламгир эди. Аврангзебнинг бу ғалабасида бир эронлик савдогарнинг ўғли Гўлкўнда хонлигида юқори лавозимга эришган Муҳаммад Саид - Миржумла катта ёрдам беради. Аммо Аврангзеб Миржумлани салтанат марказидан тезроқ узоқлаштириш мақсадида Бангол вилоятига ҳоким этиб тайинлайди ва исёнкор ер эгалари - жогирдорларнинг таъзирини бериб қўйишни унга топширади. Тадбиркор Миржумла Банголда фаол ишга киришади ва 1661 йил у Дакка шаҳридан ҳужумга ўтиб, Куч Биҳарни ишғол этади ва Ассам вилоятига юриш қилади, 1662 йили мартда Ахом халқининг пойтахти Гарлагаонни эгаллаб, бойликни қўлга киритади.
Кучли ёмғир ёғиш мавсумидан фойдаланган ахомлар Миржумла қўшинига қарши хужум уюштирадилар. Шу вақтда Миржумла қўшини озиқ-овкат маҳсулотлари танқислигидан қийналиб қолган эди. Натижада улар орасида очарчилик ва турли касалликлар авж олади. Ёмғир мавсуми тугагач, Миржумла яна ҳужумга ўтиб, ахомлар ҳокимини катта бож тўлашга мажбур этади. Аммо 1663 йил март ойида Миржумла вафот этгач, ахомлар билан бобурийлар қўшинлари ўртасида узоқ ва шиддатли кураш давом зтади, оқибатда ахомлар яна ғалабага эришадилар.
Умуман ҳинд тарихчиларинииг фикрича, Аврангзебнннг ҳукмронлик қилган даврини икки босқичга бўлиш мумкин. Биринчи давр 1658-1681 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда у Шимолий Ҳиндистонни забт этди ва у билан машғул бўлди. Иккинчи давр 1682-1707 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда у Декан, яъни Жанубий Ҳиндистон вилоятларини забт этиш ва у ерда тинчлик ўрнатиш масаласи билан банд бўлади. Аврангзеб подшоҳлигининг биринчи даврида унинг эътибори муҳим сиёсий-иқтисодий воқеалар маскани бўлган Шимолий Ҳиндистонга қаратилган эди. Ҳиндистоннинг жанубида эса бобурийлар давлатига қарши мустақиллик учун кураш бошлаган Шивожи маратх халқининг миллий давлатини ташкил этади ва Аврангзеб давлатига ҳеч тинчлик бермайди. Шу сабабли шоҳ ўзининг сарой аҳли ва қўшин бошлиқлари билан жанубга кўчиб келади ва янги режаларини амалга оширишга киришади.
XVII аср иккинчи ярмида мамлакатнинг турли қисмларида рўй берган халқ исёнлари тўғрисида шуни айтиш мумкинки, улар хусусиятлари ва мақсадлари бўйича турлича бўлиб, ўзаро мустаҳкам алоқа ўрнатмаган эдилар. Исёнчиларнинг ҳаракатга келтирувчи кучлари ҳамда сабаблари турли эди. Масалан, исёнкор халқларнинг асосий қисмини деҳқонлар ташкил этса, панжоблик секхлар ҳаракатининг катта қисми шаҳарлар аҳолисидан иборат эди. Маратхлар, рожпутлар ва секхлар учун шоҳ зулми, диний камситишлар қўзғолонга сабабчи бўлса, мустақиллик учун курашаётган афғонлар учун бу масалалар катта аҳамият касб этмайди, чунки улар Аврангзеб каби сунний мазҳабидаги мусулмонлар эдилар. Агра ва Деҳли оралиғида исён кўтарган секх деҳконлари оғир солиққа қарши кўтарилган бўлиб, ўз раҳнамолари Гўкла бошлиқ 1669 йили қалъалар қурадилар ва Агра-Деҳли оралиғидаги карвон йўлини тўсиб кўядилар. 1672 йили жотларнинг сатнам уруғи исён кўтаради ва Аврангзебни тахтдан олиб, ўрнига адолат салтанатини ўрнатмоқчи бўладилар. Аммо шоҳ исённи катта қўшин билан бостиради. Жотлар адолат учун курашни давом эттирадилар. 1685-1691 ҳамда 1704 йиллари Чаураман бошлиқ жотлар исёни бўлиб ўтади.
Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида, Ҳиндистон-дан Афғонистонга бориш йўли устида жойлашган патанлар ва атрофдаги тоғлик жойларда яшовчи афридий, юсуфзай, хаттак ва бошқа қабилалар бобурийлар давлатига қарам бўлиб, уларнинг ички-ташқи ҳуқуқлари таъминланган ва тан олинган эди. Шу сабабли улар Ҳиндистондан Қобулга қатнаб турувчи карвонлардан бож олардилар. Аммо халқ бу майда ҳокимларга қарши тез-тез исён кўтариб турарди.
Афғонлар исёни узлуксиз давом этади. Уни гоҳ юсуф-зайлар, гоҳ хаттаклар ва гоҳ афридийлар содир этиб турадилар.
1667 йили юсуфзайлар тўсатдан исён кўтариб, Деҳли - Қобул ва Қобул - Кашмир йўлларидаги алоқани узиб қўядилар. Аммо Аврангзеб лашкар бошлиғи Муҳаммад Амин тезда исённи бостиришга муваффақ бўлади.
1671 йили Жўдхпур ҳокими Жавод Сингх Жамруддаги муҳим қисмга бошлиқ этиб тайинланади. 1672 йили эса афридий ва хатаклар исён кўтаришади. Афридийлар раҳбари Акмалхон Қобул ҳокими Муҳаммад Аминхонни тор-мор этади. Мағлубиятга учраган ҳоким Пешовар шаҳрига қочиб кетади. Бу жанг натижасида Аврангзеб аскаридан 10 минг киши қурбон бўлади ва 20 минг киши асир олинади, оқибатда афридийлар катта бойликни қўлга киритадилар. Бу ғалаба тўғрисидаги хабар тез тарқалади. Хушхол Хаттак бошлиқ хаттаклар ҳам афридийларга қўшилади ва тез кунда Аврангзеб давлатига қарши кучли исён пайдо бўлади.
Исённи бостириш учун шоҳ томонидан Шижоатхон бошлиқ қўшин юборилади. Унга Жавот Сингх ёрдам бериши лозим эди. Шижоатхон Сингхни назар писанд қилмайди ва уни қатл этади. 1674 йили Аврангзебнинг ўзи Ҳасан Абдалга келиб бобурийлар шон-шуҳратини қайта тиклаш мақсадида шу ерда бир йил қолиб кетади. Фаол ва оқилона ҳаракатлардан сўнг анча муваффақиятларга эришган Аврангзеб 1675 йил охирида яна Деҳлига қайтиб келади.
Шоҳ энди Амирхонни қўзғолон содир бўлган вилоятларга ҳоким этиб тайинлайди. Амирхон жасур лашкарбоши, уста дипломат бўлиб, афғон раҳбарларини тинчлантиришта эришади. Бунда у бир кабилани бошқасига қарши қўйиб, Акмалхон бошлиқ иттифоққа раҳна солади, турли йўллар билан Қобул - Деҳли йўлини очиқ, бехавотир саклашга эришади.
Патанлар раҳбари Хушхолхон Хаттак эса озодлик байроғини баланд кўтариб курашни давом эттиради. У хаттакларнинг мустақил давлатини бунёд этади. Аммо бу давлатнинг умри қисқа бўлади. Хушхолхон вафотидан сўнг ўзаро ички курашларнинг кескинлашуви оқибатида бу давлат барбод бўлади. Хушхолхон эса ҳанузгача ҳаттак халқининг озодлик учун курашган ватанпарвар саркардаси ва севимли шоири бўлиб эъзозланади.
Шундай қилиб, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмидаги курашлар Аврангзеб салтанатининг молиявий аҳволини жуда оғирлаштириб қўяди. Бу вилоятга шоҳнинг энг кучли қўшинлари сафарбар қилинганлигидан фойдаланган рожпутлар ва жанубдаги маратхлар Шивожи бошлиқ фаол ҳаракат қилишга киришадилар ва маълум ғалабаларга эришадилар.
Аврангзеб давлати истибдодига қарши курашни секхлар ҳам узлуксиз давом эттирадилар. Улар сафига эса кун сайин Панжоб вилоятидаги халқларнинг турли қатламлари қўшилиб боради. Секхларнинг тўққизинчи гуруси - раҳбари Тег Баҳодир уларни жипслаштириб, Анандпур қалъасини таъмирлайди. Аммо у шоҳ айғоқчилари томонидан қўлга туширилади ва 1675 йили Деҳлида қатл этилади. Унинг ўғли Говинд узоқ вақт яшириниб юриб, секхлар ташкилотларини ҳарбийлаштиради. Энди секхизм аҳолининг савдогар-ҳунарманд қисмининг алоҳида ажралган ҳаракатидан, исёнкор деҳқонларнинг хонлар зулмига қарши ҳаракатига айланади. Говинд энди секхлар жамияти қайси динга ва тоифага мансублигидан қатъи назар, барча секхлар билан ҳамдард ва ҳамкордирлар. Гуру ҳокимияти эса секхлар жамиятига топширилади деб даъват этади.
Секхлар учун ҳиндулар ва мусулмонлардан катта фарқ қилувчи алоҳида тартиб-қоидалар ишлаб чиқилади. Улар алоҳида тикилган кийимбош киядилар, сочларини ўзига хос равишда ўстирадилар ва алоҳида диний рамзлари пайдо бўлади. Улар ханжар тақиб юришлари, кўлларида билакузук билан тароқ, хўроз тожи рамзи бўлиши шарт бўлади. Ҳанузгача секхлар қўлларига билакузук тақадилар, унда эса ханжар ва хўроз тожи рамзи бўлган тақинчоқ осилиб туради.
Шундай тадбир-чоралар натижасида Говинд секхларни қудратли ташкилотга жипслаштиради ва бу ташкилот Панжоб вилоятида Аврангзеб давлатига катта хавф сола бошлайди.
Секхизмнинг асосини Панжобда яшовчи аҳоли ташкил қилади ва унда бошқа аҳоли ҳам иштирок этиши мумкин бўлади.
Говинд шоҳ қўшинига қарши Панжобда кўп қалъалар қуради. Кичик майда хонликлар билан иттифоқ тузади. Шундай бўлса ҳам у шоҳ қўшинлари билан беллаша олмайди. Узоқ мудофаадан сўнг Анандпур таслим бўлади, Говинд қочиб кетади ва узоқ дарбадарликдан сўнг қўлга тушади ва 1703 йили қатл этилади. Шунга қарамай секхлар мустақиллик учун курашни давом эттирадилар.
Шу даврда шоҳ қўшинининг таянчи ҳисобланган рожпутлар орасида ҳам исёнлар бошланади. Аврангзебнинг катта амалдори бўлмиш Марвар хони 1678 йили вафот этгандан кейин шу хонликдаги шоҳнинг гумашталари билан хон ўғли ўртасида кураш кескинлашиб кетади. Аврангзеб Марвар сари қўшин тортади, йўлдаги қишлоқ ва шаҳарларни талон-торож қилади, ҳиндуларнинг муқаддас жойларини ҳам вайрон этади. Бу шафқатсизликни кўриб қўшни Рожпут хонлиги - Марвар хони Раж Синг исён кўтаради. Шоҳ унга қарши ўғли Акбар бошлиқ қўшин юборади, аммо у қўшин мағлубиятга учрайди. Раж Синг Акбар билан махфий музокара олиб боради, Акбар отасини тор-мор қилишда Раж Сингга ёрдам берса, Синг ҳам унга катта ёрдам беришга ваъда қилади.
Бунга ишонган Акбар отасига қарши исён кўтаради, аммо шоҳ хийлаю макр ишлатиб бу иттифоққа зарба беради, мағлубиятга учраган ўғил маратхлар орасига қочиб кетади. Шоҳ Марвар хонлиги билан сулҳ тузади. Марвар хонлиги эса шоҳга қарши курашни давом эттиради. Умуман рожпутларнинг кураши Аврангзеб давлатининг анча кучсизланишига сабаб бўлади.
Аврангзеб даврида бобурийлар салтанатининг кескин кучсизла-нишининг, яъни таназзулга учрашининг асосий сабабларидан бири мамлакатнинг турли жойларида кўтарилган кучли халқ қўзғолонлари бўлди. Аврангзеб давлати истибдодига қарши, мустақиллик учун ватанпарварлик ҳаракатлари жуда авж олиб кетади. Энг йирик ва кучли халқ қўзғолонларидан маратх, секх ва жот халқларининг қўзғолонлари Аврангзеб давлати асосларига катта зарба бўлди.
Рус олими И.М.Рейснер ўзининг «XVII-XVIII асрларда Ҳиндистонда халқ ҳаракати» номли асарида кўп сонли манба ва адабиётлар асосида бу қўзғолонларни батафсил ёритган ва уларга тўғри баҳо берган эди. Рус олимаси К.А.Антонова эса “XVIII асрда Ҳиндистонни Англия томонидан истило этилиши” номли китобида бобурийлар салтанати емирилишга юз тутиб, европалик мустамлакачиларнинг Ҳиндистонга турли йўл ва важлар билан кириб келиб, ўрнашиб олганлиги ва зўравонлик, хийла-найранг билан ўзларича мустақил иш юрита бошлаганликларини кенг таҳлил этади.
Халқ исёнларини бостириш, ҳеч шубҳасиз катта маблағ сарфланишига сабаб бўлди. Бўшаб қолган хазинани тўлатиш учун шоҳ Бижопурга ҳарбий юриш қилиб, унинг бойлигини талон-торож қилишга қарор қилади. Бу давлат пойтахти қамал қилиниб, атрофдаги қишлоқ ва шаҳарлар таланади, вайронага айлантирилади. Аммо қалъа бир ярим йилгача таслим бўлмайди. Фақат 1686 йили тарқалган очарчилик ва вабо туфайли қаҳрамон аҳолининг руҳи тушиб, қаршилик кўрсатишга мажоли қолмайди, қалъа таслим бўлгач, пойтахт талон-торож қилинади ва вайронага айлантирилади. Шоҳ аскарлари сув билан таъминловчи ариқларни барбод қиладилар. Обод пойтахт ўрнида култепалар, мудҳиш вайроналар қолади.
Эндиги масала Гўлкўнда хонлигини таслим этиш эди. Гўлкўнда лашкар бошлиқлари шоҳга сотилиб кетиши оқибатида 1686 йили у таслим бўлади ва шоҳ давлатига қўшиб олинади. Оқибатда шоҳ жуда катта ўлжага эга бўлади. Бу икки хонликни қўшиб олиниши натижасида Аврангзеб давлатининг ҳудуди жуда кенгайиб кетади. Мамлакатнинг энг жанубида озгина ер мустақил бўлиб қолади холос. Энди Аврангзеб давлатининг ҳудуди жанубда Пеннар ва Тунгабхадра дарёларигача, шимолда Кашмир ва Қобул, Ғазна вилоятлари билан Афғонистон ерларини қамраб олади. Фақат қўлдан-кўлга ўтиб турган Қандахор вилояти Эрон таркибида қолади.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Аврангзеб ислом динига ниҳоятда содиқ бўлиб, унинг барча қонун-қоидаларини ўз давлатининг барча ҳудудларида тўлиқ тиклашга ҳаракат қилган. Фуқароларининг кўпчилигини ғайридин ҳиндулар ташкил қилганлигига қарамай исломнинг сунний мазҳабидагиларнинг мустаҳкам давлатини барпо қилишга қатъий карор қилган эди.
Ҳинд тарихчиларининг таъкидлашларича, Аврангзеб дорул ҳарбни (ғайри мусулмон давлатини) дорул исломга (ислом мамлакатига) айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди.
Шу йўлда у маъмурий ислоҳотлар ўтказиб, ҳиндуларни ўзига жиддий қарши қилиб қўяди. Масалан, 1665 йилги унинг бир фармонига асосан мусулмон савдогарлари 2,5 фоиз миқдорида бож тўласа, ҳинду савдогарлари 5 фоиз бож тўлаши шарт бўлган. 1667 йили эса мусулмон савдогарлари бож тўлашдан озод қилинади. Ҳиндулар эса аввалги миқдорда бож тўлашга мажбур бўладилар. Бунинг устига Аврангзеб 1669 йили яна бир фармон чиқаради. Унга асосан кофирларнинг барча мактаб ва ибодатхоналари бузиб ташланиши керак эди. 1671 йилги фармон бўйича эса давлат идораларидаги барча ишларни мусулмонлар адо этиши шарт бўлади.
Аммо ҳаёт шуни тақозо этдики, давлат маъмуриятидаги кўп ишларни ҳиндуларсиз адо этиб бўлмасди. Буни англаб етган шоҳ маъмурият ҳодимларининг ярми мусулмон, ярми ҳиндулардан ташкил топсин деган фармон чиқаришга мажбур бўлади. Шунга қарамай Акбар шоҳ этган жузья солиғи 1679 йили яна мамлакат бўйича тикланади. Сабаби мамлакатда мусулмончиликни кенг тарқатиш эди.
Жузья солиғи мусулмон бўлмаган аҳолига жон бошига солинадиган солиқ бўлиб, у балоғатга етганлардан юқорисига тааллуқли эди. Бу солиқдан тушган маблағ миқдори жуда катта бўлган. Масалан, Гужорат вилоятида ҳар йили 5 миллион рупия йиғилган, 1695 йили рожпутлардан бошқа барча ҳиндуларга паланга (махсус хинд араваси)да, фил ва от устида миниб юриш ҳамда қурол сақлаш қатъий тақиқланган.
Хурофотга ҳаддан ташқари берилиб кетиш оқибатида давлатни оқилона бошқариб бўлмасди. Аврангзеб қайта тиклаган жузья солиғи шуҳрати оламга тарқалган бобурийлар салтанатининг емирилишига сабаб бўлган жиддий омиллардан бири бўлди. Рана Сингхнинг жузья солиғини қўллашга билдирган эътирози ратхорга гухилот аҳлининг бобурийлар давлатига қарши иттифоқини пайдо бўлишига олиб келди. Жузья солиғи Аврангзеб авлодларида ҳам гоҳ тақиқланиб, гоҳ тикланиб турди. Аммо Аврангзебдан сўнг ҳиндуларга қарши кескин муносабат, уларни камситиш, таҳқирлаш, кўпдавом этмади. Чунки динлар соҳасидаги бундай камситиш сиёсати ҳинду динига эътиқод қилувчи маратхлар, секхлар, жотлар ва бошқа халклар исёнининг кучайишига сабаб бўлган эди.
Аврангзебнинг бундай беқарор сиёсатидан фақат ҳиндулар азоб чекиб қолмасдан, исломдаги шиа мазҳаби суннийлар мазҳабидан анча йироклашишга мажбур бўладилар. Бухра ва хўжа гуруҳлари эса қаттиқ таъқиб остига олинадилар. Аммо улар йирик халқлар ва қабилалар сингари шоҳ сиёсатига қатъий қаршилик кўрсата олмайдилар. Шундай килиб, Аврангзебиинг динлар хусусидаги олиб борган сиёсати бобурийлар салтанатидаги халқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини оғирлашувига сабаб бўлади.
Аврангзебнинг Рожпутанада олиб борган урушлари ҳам катта аҳамиятга эга бўлган эди. Марвар ҳокими Махарожа Жасвант Сингх 1678 йил декабрида вафот этгач, Аврангзеб бу вилоятни забт қилишга киришади. Бобурийлар қўшини раҳбарсиз қолган бу хонлик чегарасига шиддат билан бостириб киради ва ҳеч қандай каршиликка дуч келмай Марварни ишғол қилади. Марвар чўллардан иборат давлат бўлишига қарамай пойтахт Деҳлидан Аҳмадободга кўчирилади. Бу шаҳар эса Хинд денгизи қирғоғидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган Камбей бандаргоҳига борувчи савдо йўли устида жойлашган эди. Марварни ишрол қилиш натижасида Рожпутанани икки қисмга бўлиб, Мевар ҳокимлигига хавф турдирган эди. Бордию, Марварни тобе давлатга айлантириб, хотиржам бўлинганда эди, Аврангзеб қўллаётган ғайридинларни таъқиб қилиш сиёсатига карши ҳиндуларнинг норозилиги анча пасайган бўларди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Марвар ҳокими Жасвант Сингх вафотидан сўнг икки ўғли туғилган эди. Улардан бири Ажит Сингх ҳаёт эди. Уни Деҳлига олиб келиб, шохдан меҳр-шафқат қилишни сўрайдилар. Шоҳ гўдакни саройда тарбияланишини таъкидлаб, у вояга етгач, унга саройдан юқори лавозим беришни буюради.
Рўтхарлар билан Аврангзеб аскарлари ўртасида қаттиқ жанглар бўлади. Тинкаси қуриган Аврангзеб аскарлари душманни таъқиб қилишни тўҳтатадилар. Аврангзеб Марварни яна ишғол қилиш мақсадида ўзи Ажмирга келади, ўғли Муҳаммад Акбарни эса қўшин билан олға томон жўнатади. Рўтхарлар мағлубиятга учраб, тоғу саҳроларда урушни давом эттирадилар.
Шоҳ қўшинлари Марварни забт этадилар. Ҳиндулар ибодатхоналари вайрон этилиб, ўрнига масжидлар қурилади. 1679 йил 2 апрелда тақиқланган жузья солиғи яна тикланади. Натижада ҳиндулар ниҳоятда камситилади, оқибатда улар Мевар хонлигидан ёрдам сўраб, шоҳ қўшинига қарши курашга отланадилар. Аммо шоҳ Меварни ҳам таслим этишга мувофиқ бўлади. Энди Аврангзеб ўғли Акбарни Марварга, бошқа ўғли Аъзамни Меварга ҳоким этиб тайинлайди.
Тақдирни қарангки, Акбар исёнчи рожпутларга қўшилиб, отаси тахтдан четлатилганлигини маълум қилади ва 1681 йил январда ўзини шоҳ деб эълон қилади ҳамда отаси истиқомат қилаётган Ажмир сари ҳарбий юриш бошлайди. Акбар йўлда иккиланиб қолади ва жадал кетаётган қўшин ҳаракатини пасайтиради. Бундан хабардор бўлган отаси ўз қўшини сонини икки баробар кўпайтиради ва жангда ғолиб чиқади. Акбарнинг отасига қарши рожпутлар билан тузган иттифоқи барбод бўлади.
Аврангзеб ўзинииг ғайридинларга нисбатан тутган қатъий сиёсати оқибатида, Рожпутанада халқ исёнини кўтарилишига сабабчи бўлади. Рожпутларнинг икки уруғ-аймоғи бирлашиб Аврангзебга қарши кўтарилгач, шоҳ кўшинини рожпутлар ҳисобидан тўлатиш имкониятидан маҳрум бўлади. Ваҳоланки, рожпутлар шоҳ қўшинининг энг содиқ ва жанговар қисмини ташкил қиларди. Тезкор ҳарбий бўлимлар маратх халқи раҳбари Шивожи иҳтиёридаги баъзи қишлоқларни талон-торож қиладилар. Маратхлар эса қамални ёриб чиқа олмайдилар. Қалъада эса Шивожи қўшин бошлиқларининг оилалари бор эди. Қалъани қўлдан кетиши бу шармандаларча мағлубиятга тан бериш ҳисобланарди. Шу сабабли Шивожи тақдирга тан бериб сулҳ тузишга қарор қилади ва 1665 йил Пурандхар шаҳрида сулҳ ва шартнома имзоланади.
Маратхлар Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қисмидаги ўзига хос тарихи, урф-одатлари, маданияти бўлган халқдир. Сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан камситилган маратх халқининг мақсади бобурийлар салтанатини қулатиб, унинг ўрнига мустақил миллий салтанат ўрнатиш эди. Маратх халқининг шоир ва адиблари ҳам халқини мустақиллик учун курашга даъват этувчи асарлар ёзадилар ва халқ руҳини, ватанпарварлик туйғусини кўтаришга ҳаракат қилардилар.
Маратх халқининг биринчи йўлбошчиси Шоҳжи ўз вилоятидаги сиёсий майдонда таниқли ватанпарвар бўлиб етишган эди. У Аҳмаднагар ва Бижопур хонликларида фаол хизмат қилиб, охири Пуна ва Мевар вилоятлари ҳокими даражасигача кўтарилади. Унинг фарзанди Шивожи ниҳоятда довюрак ва тадбиркор, ватанпарвар бўлиб, ўз фаолиятини маратх аскарларини тўплаб зўравонлик йўли билан амалдорларга қарашли кичик бандаргоҳ ва туманларни талон-торож қилишдан бошлайди.
Шивожининг катта кучга айланаётганлиги шундан далолат берадики, у бобурийларга қарашли Бижопур хонлигига хавф сола бошлайди. Бижопур қўшинларининг раҳнамоси кекса Афзалхон билан Шивожи ўртасидаги учрашувлар вақтида Афзалхон вафот этади. Энди бошлиқсиз қолган Бижопур қўшинларини Шивожи тор-мор этади ва Бижопурни ишғол этиб, катта ўлжалар билан қайтади.
Махараштра баланд-паст тоғлар ва узун даралардан иборат бўлиб, у ерларда уруш олиб бориш бобурийлар учун жуда мушкул бўлади. Аммо маратх аскарлари у ерларда жуда эпчил ва бемалол ҳаракат қилишарди. Шу сабабли тоғ ва дараларда каламушдек пириллаб юрувчи маратхларни тор-мор қилиш учун шоҳ уларга карши қўшинга бош қилиб, тажрибали лашкарбоши Шойистахонни юборади.
1660 йил бошларида Аврангзеб буйруғи билан Декан вилояти ҳокими Шойистахон (шоҳнинг тоғаси) Шивожига қарши юриш бошлайди ва тез вақт ичида Пуна шаҳрининг Чакан қалъасини ҳамда Шимолий Копкон вилоятининг Кальян туманини ишғол қилади.
Шивожи эса (Бижопур ҳокими билан тинчлик сулҳини тузиб, шоҳ қўшинига қарши курашга отланади. 1663 йил апрель ойининг қоронғу бир тунида Шивожи шоҳ қоровулларини ҳам дорда қолдириб ҳоким ухлаб ётган хонага киради, уни жароҳатлаб, ўғилларидан бирини ўлдиради ва яна иккитасини жароҳатлаб ғойиб бўлади.
Бу воқеа Шивожини жасур қаҳрамон сифатида довруғини ҳар гўшага тарқатади. 1664 йил январда эса Шивожи Сурат бандаргоҳига ҳужум қилади ва шаҳарни талон-торож этиб, катта ўлжалар билан қайтади.
Шоҳ Шивожига қарши курашни уюштира олмаган Шойистахонни Бангол вилоятига жўнатиб, унинг ўрнига энг жанговар ишончли лашкарбошиларидан бири Жай Сингхни тайинлайди ва унга жасур Далархонни ҳам қўшиб юборади. Жай Сингх Бижопур ҳокимини гоҳ қўрқитиб, гоҳ унга катта ваъдалар бериб, Шивожига қарши курашда бетараф туришига эришади. Жай Сингх макру хийла билан Шивожи тарафдорларига катта маблағ ва юқори лавозимларни ваъда қилиб, уларни ҳам ўз тарафига оғдиришга киришади. Шундай қилиб, у Пурандхар қалъасини қамалга олади. Шивожи шоҳ қўшинларига бардош беролмай таслим бўлишга мажбур бўлади. 1665 йили Шивожи Пурандхарда тинчлик битимига имзо чекади.
Битимга мувофиқ, Шивожи Аврангзебга йирик бандаргоҳларини топшириб, ўзи ҳам шоҳ қўл остида хизмат қилишга кўнади. Жай Сингх эса Шивожини пойтахт Аграга бориб, шохга тавба-тазарру этишга даъват этади. Бунинг эвазига шоҳдан катта мукофотлар олишга ва унинг ишончини қозонишга мувофиқ бўлажагини таъкидлайди.
Шивожи бу таклифни адо этишга киришади. Аврангзеб эса хеч кутилмаганда Шивожини ўғли билан бирга ҳибсга олади. Аммо ота ўғил кўп қийинчиликлар билан қочиб қутулишга эришадилар ва 1666 йили ватани бўлмиш Декандаги Райгарх шаҳрига етиб келади.
Шоҳ ғанимини қўлдан чиқариб юборганига пушаймон бўлиб, ўзини ва атрофдагиларни доим огоҳ ва зийрак бўлиб туришга даъват этади. Йўл азобидан бетоб бўлиб қайтган Шивожи уч йил мобайнида ўзининг ватанида осойишта яшайди.
Шу вакт ичида давлатини тартибга солиб, мустаҳкамлаб олади ва 1670 йили Аврангзеб ҳокимиятига қарши урушни яна бошлаб юборади, тез орада яна Сурат бандаргоҳини талон-торож қилиб, бўлғуси ҳарбий юришларга маблағ тўплайди.
Шу вақтда шоҳнинг ўғли Муаззам Деканда ҳоким эди. У ёрдамчиси Далархон билан келиша олмай юради, бундан хабардор бўлган Шивожи 1671-1673 йиллар кучли ҳужумлар уюштириб ғалаба қозонади ва 1674 йил 6 июнда Райгархда ўзини мустақил ҳоким деб зълон қилади.
Шу вақтда мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида ҳам афғонларнинг бир қисми Аврангзеб давлатига қарши курашаётган эдилар. Аврангзеб қўшинлари уларни кўп қийинчиликлар билан бостиради. Шивожи эса 1677-1678 йиллари Карнатиканинг катта қисмини ишғол қилади. 1680 йил 3 апрелда Шивожи вафот этади ва ўрнига ўғли Самбхўжи ўтиради. Бу даврда Маратх давлатининг чегараси анча кенгайиб, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида катта майдонни ташкил қилган эди.
Шивожи фаолияти бутун ҳинд халқи учун катта аҳамиятга эга бўлди. У барча халқлар қалбида алангали ватанпарварлик руҳини кўтарди, маратх халкини озодлик, мустақиллик байроғи остида жипслаштирди, халқ онгида янги кўтаринки руҳ пайдо қилди. Маратх халқининг қадр-қийматини, обрўйини кўтарди. У жипслашган ва аъло даражадаги маъмуриятга эга бўлган миллий давлат тузди. У инсон қадрини кўтариб, динларга эҳтиром билан муносабатда бўлди. Ҳарбийлар орасида тартиб-интизомни мустаҳкамлади. Шивожи давлати кейинчалик душманлар ҳужумига бардош беролмаса ҳам, у Аврангзеб давлатига биринчи бўлиб кучли зарба берди, уни таназзулга кетишини тезлашишига сабабчи бўлди.
Самбхўжи ва унинг атрофидаги аъёнлар кайф-сафога, айш-ишратга берилиб кетадилар, харбий тайёргарликни, жанговарликни сусайтириб юборадилар. Натижада маратхларнинг 1680-1683 йиллардаги ҳарбий ҳаракатлари мағлубият билан тугалланади. 1689 йили шоҳ қўшини Самбхўжи қароргоҳига тўсатдан ҳужум қилади ва у ўғли Шаҳу билан у асир олинади. Шундай қилиб, Махраштра яна Аврангзеб тасарруфига ўтади.
Маратхларнинг мустақил давлати қуласа хам маратх халқининг бобурийлар салтанатига қарши кураши давом этади ва умумхалқ курашига айланиб кетади. Кейинчалик инглиз мустамлакачиларига қарши курашларда ҳам маратх халқида жасорат, ватанпарварлик руҳи ҳеч сўнмади.
Аврангзеб ота-боболари каби Декан вилоятини ўз давлатига қўшиб олишни асосий максадларидан бири қилиб қўяди ва бу йўлда қатъий курашга киришади. Деканда ҳоким бўлиб турган шоҳ ўғли Шоҳ Олам ишбилармон эмас эди, атрофидаги сарой аъёнлари билан муносабатлари доим кескин тус олиб турарди. Аврангзеб бу вилоятга етарли эътибор бера олмади. Чунки бу вактда Аврангзеб ғарбий чегарадаги уруғ-аймоқлар ва рожпутларга қарши кураш билан банд эди. Шоҳнинг қўшинлари ва маблағлари ўша томонга сафарбар этилаётган эди.
Шивожи вафотидан сўнг Аврангзебнинг жанубга бўлган сиёсати кескин ўзгаради. Отаси Аврангзебга қарши исён кўтарган шоҳнинг учинчи ўғли Акбар Шивожи саройига қочиб кетади. Энди Шоҳ шахсан ўзи Деканга юриш қилиб, Шивожининг ўғли Самбхўжини тор-мор этишга ва ўз ўғли Акбарни таслим қилишга қарор қилади.
Шоҳ 1682 йил 22 мартда уч ўғли ва жанговар қўшинлари билан Аврангободга етиб келади. Бу вақтда Акбар Самбхўжи билан келишолмай қолиб, Эронга кетиб қолган эди. Самбхўжи эса айшу ишратга берилиб кетиб, давлат ва қўшин ичидаги мустаҳкам тартиб интизомни бўшаштириб юборган эди. Бундан фойдаланган Аврангзеб Самбхўжини қўлга тушириб қатл этади, оиласини асир олади. Маратхлар давлатининг пойтахти Райгархни қўлга киритиб, бошқа ерларини ҳам ишғол қилади.
Энди Аврангзеб Бижопур ва Гўлкўнда ҳокимликларини таслим қилишга ҳаракат қилади. Бижопурни 1685 йил апрелида қамалга олиб, 1686 йил сентябрида таслим этади. Гўлкўндани эса 1687 йил январда қамалга олади ва ўша йили сентябрида забт этади. Шундай қилиб, Одилшоҳ ва Қутбшоҳ сулолаларидан бўлган сўнгги султонлар охирги кунларини Давлатободдаги зиндонда ўтказадилар. Уларнинг ерлари эса Аврангзеб давлатига қўшиб олинади. Бу икки мусулмон давлатининг аҳолиси Исломнинг шиа мазҳабига мансуб бўлиб, Эрон шиалари билан алоқани мустаҳкамлаган ва Аврангзеб давлатига қарши ниятда эдилар. Шунга қарамай Аврангзеб томонидан Деқанни ўз давлатига тўлиқ қўшиб олиши унинг ота-боболари, қолаверса ўзининг орзуси эди.
Бу зиддиятли сиёсий-ижтимоий вазиятлар оқибатида бўлса керак Аврангзеб умрининг сўнгги йилларида жуда жоҳил ва қайсар бўлиб қолганди.
Аврангзебнинг умр бўйи ҳарбий юришлар уюштириши натижасида унинг давлати, ҳудуди жуда кенгайиб, Ғазнадан Читтаконг вилоятигача, Кашмирдан Карнатика вилоятигача чўзилиб кетган эди. Бу салтанат 21 вилоятдан иборат бўлиб, бу ерлардан давлат хазинасига тушадиган даромад ҳам жуда катта микдорда эди. Бундан ташқари, Афғонистон ҳам шу салтанатга қарашли бўлиб, даромаднинг салмоқли қисмини ташкил этарди.
1690 йилга келиб Аврангзеб давлатининг идора қилиш ишларн жуда оғирлашиб қолади, аввало бу катта давлатни бошқариш қийинлашган бўлса, иккинчидан, турли вилоят халқлари озодлик ва мустақиллик учун қатъий курашга киришган эдилар.
Ҳарбийлар ва зобитлар ўз ҳақлари - маошларини вақтида ололмай исён кўтаришга мажбур бўладилар. Самбхўжи ва унинг укаси Рожарам шоҳ қўшинларига қарши каттиқ кураш олиб бордилар. Улар шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилиб кетишар, аммо уларни тутиб олиш жуда мушкул эди. Маратхларда марказлашган давлат ва жипслик бўлмаганлигига қарамай 1690 йил маратхлар шоҳ қўшинининг олий қўмондони Рустамхонни енгиб, уни асир олишга муваффақ бўлдилар.
Маратхларнинг Панхала қалъасини қўлга киритиш ҳаракати амалга ошмай қолади ва бу вокеа Аврангзебга жуда қаттиқ таъсир этади. Маратхларнинг иккита жасур лашкарбошлиғи С.Гхарпаде ва Ж.Жадов шоҳга қарашли ерларга узлуксиз ҳужум қилиб туради. Ўзаро ички курашларда С.Гхарпаде ўлдирилади ва 1698 йил шоҳ қўшини Жадовни асир олади.
Рожарам қочиб кетиб, Сатара шаҳрида янги қўшин ташкил этади. Энди шоҳ маратхларнинг барча қалъаларини қамалга олади. Аммо кўп калъалар қўлдан-кўлга ўтиб туради. Бу эса шоҳ қўшинини катта моддий бойликлари билан маблағини бекорга совуради.
1700 йил Рожарам вафот этади. Уни ёш ўғли Шивожи III ворис эди. Маратхлар шоҳга қарашли ерларга ҳужумни давом эттириб, уни тинкасини қуритади ва 1706 йил маратхларнинг катта кўшини Ахмаднагардаги шоҳ қўшинларига хавф солади. Шу вақтда шоҳ бетоб бўлиб колади, унинг қўшинлари маратхлар таъқиби ва ҳужумидан чекина бошлайдилар. Маратхлар кучи кун сайин ортиб боради.
1707 йили шоҳ қўшинлари Бурхонпур учун олиб борилган жанглардан қайтаётганларида маратх аскарлари шоҳ қўшинини ўраб олади. Қўшинни бошқариб бораётган 89 ёшли Аврангзеб шу вақтда қаттиқ бетоб бўлиб қолади. Уни зўрға Аҳмаднагарга етказиб олиб борадилар.
Тарихчиларнинг ёзишича, Аврангзеб ҳаёлидан босиб ўтган умр йўллари кино тасмасидек тез ўта бошлайди. Омадсизлик, мағлубиятлар, давлатни таназзул тўҳтовсиз ўз қаърига тортаётганлиги, қўрқинчли келажак фикрини чулғаб олади ва ўзини жуда бахтсиз сезади. Исёнкор, ноаҳил ўғилларига давлатни бўлиб-бўлиб идора қилиш бебошликка, ҳалокатга олиб бориши тўғрисидаги маслаҳати уни ҳаёлидан кетмайди. Ўғли Аъзамга хат ёзади. “Мен қуруқ келиб, қуруқ кетмоқдаман. Мен мамлакатга, халққа бирор яхшилик қилолмадим, келажакка умидим йўқ”. Ўғли Ком Бахшга ҳам шу маънода хат ёзади. Бу хатлардаги чуқур ўкиниш ҳам кишини юрагини эзарди ва ўлим тўшагида ётган шоҳга ачиниш ҳиссини уйғотарди. Оғир тушкунликка тушган, бахтсизлигини тан олган шоҳ Аврангзеб 1707 йил 3 март бомдод намози пайтида калима келтириб ётган чоғда боқий дунёга рихлат этади. Шоҳ жасади Давлатобод шаҳридаги табаррук зот Бурхониддин мақбарасига қўйилади.
Аврангзеб ворислари ва барча авлодлари ўзаро курашлар оқибатида ниҳоятда кучсизланиб кетадилар. Улар ўрнига майда мустақил хонликлар пайдо бўладилар. Шу билан бирга европалик мустамлакачилар ҳам мамлакат ичига бостириб кириб, ўз тартиб-қоидаларини ва ҳукмронликларини ўрната бошлайдилар. Энди шоҳ авлодлари барча сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан маҳрум бўла бошлайдилар ва бора-бора улар мамлакатда номигагина шоҳ ҳисобланардилар.
Аврангзеб Ҳиндистонда ҳукмронлик килган ярим аср мобайнида ижтимоий-иқтисодий аҳвол тушкунликка учрайди. Бобурийлар қўшинининг жанговарлик хусусиятлари анча бўшашади. Аврангзеб ғалабага жанговар қўшинларининг жасурлиги, оқилона ҳатти-ҳаракати билан эмас, пора бериш, турли ҳийла-найранглар билан эришар эди. Булар катта ҳаражат, катта маблағни талаб қиларди. Бунинг устига ҳарбий зобитлар ва амалдорлар сони ҳам кўпайиб, уларга жогир бериш учун ерлар етишмай қолади.
Жогирдорлар даромади ҳам жуда камайиб кетади, чунки хазина бўшаб уни тўлдириш учун турли қўшимча солиқлар жорий этилади. Ҳарбий ҳаракатлар, яъни турли урушлар ҳам жогирдорларнинг тинкасини қуритиб, қашшоқлаштириб қўйган эди. Баъзи маълумотларга қараганда жогирдорлар зарур бўлган қўшинни сақлаш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлиб қоладилар. Аскарлар бир неча ойлаб маош ололмайдилар ва оқибатда тинч аҳолини талаб тирикчилик қилиш йўлига кириб оладилар. Жогир ерлар мерос қоладиган бўлди. Жогидор вафот этса, унинг мол-мулки ҳисоб-китоб қилиниб ўтказиларди. Бу иш узоқ муддатга чўзилиши мумкин эди. Бундан норози бўлган жогирдорлар хизматлари учун тўғридан-тўғри хазинадан маош тўлашни талаб қиладилар. Аммо бу талаб рад этилади.
Маблағ танқислигига учраган ҳукумат, даромаднинг катта қисмидан маҳрум бўлган жогирдорлар, узоқ муддат маош ололмаётган қўшин ўз аҳволини деҳқонлар ҳисобидан яхшиламоқчи бўладилар. Ер солиғи авваллари ҳосилнинг учдан бир қисмини ташкил қилган бўлса, энди Аврангзеб даврида ҳосилнинг қоқ ярми олина бошлайди.
Бундан ташқари яна бошқа солиқ турлари мавжуд эди. Маълумки, солиқ ошган сари уни йиғиш ҳам кўп оғирлашади. Оқибатда деҳқонлар солиқ жабрига чидай олмай жойларини ташлаб турли томонга қочиб кета бошлайдилар. Тарихчилар асарларида деҳқонларнинг бундай мудҳиш аҳволи ва ҳароб қишлоқлар батафсил ёзилгандир. Солиқнинг барча оғирлиги қолган деҳқонлар зиммасига тушади. Натижада қашшоқлик, очарчилик пайдо бўла бошлайди. 1702-1704 йиллари Декан вилоятида қаттиқ очарчилик бўлиб, икки миллиондан ортиқ аҳоли қирилиб кетади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, тарихчиларнинг кўпчилиги Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи тарихини ёзишганда шоҳ Аврангзеб шахсияти тўғрисида аксарият ҳолда салбий фикрлар билан чегараланадилар. Улар Аврангзебни жуда золим, бешафқат инсон, ҳиндуларни оммавий қатл этган, ўта диндор-мутаассиб бўлган, деб таърифлайдилар.
Кунлардан бир кун Ҳиндистонда нашр этиладиган ҳафталик “Сандей” (“Якшанба”) журналининг 1992 йил май ойи сонларидан бирида Радрангшу Мукержининг “Аврангзеб яхши подшоҳ” номли мақоласига кўзим тушиб қолди. Уни мазмуни билан танишиб чиққач, шу нарса маълум бўлдики, Р.Мукержи ҳамкасби Дасгунтанинг асарида “Аврангзеб ёмон подшоҳ” деб билдирган фикрига қарши ўз мулоҳазаларини баён этади.
Чунки Мукержи фикрича, Дасгунта Аврангзеб фаолиятини бир томонлама ёритиб, унинг салбий томонларини жуда бўрттириб юборганлигига эътироз билдиради ва Дасгунтанинг фикрига қарама-қарши ўлароқ Аврангзеб яхши подшоҳ деб ёзади. Агар Аврангзеб худбин, мутаассиб бўлганда, деб давом этади Мукержи, ҳиндуларни сарой аъёнлари қаторига қўшармиди? Уларни юқори давлат лавозимларига тайинлармиди?
Ҳинду диний мазҳабларга, жамоаларга катта-катта ерлар тортиқ этармиди? Лекин Аврангзеб бу ишларни қилди.
Умуман, Ҳиндистонда бобурийлар давлатннинг ҳудудини кенгайтиришда биринчи ўринда шоҳ Акбар турса, иккинчи ўринда Аврангзеб туради.
Акбар ҳукмронлик қилган даврда бобурийлар давлати Деҳли, Агра, Фатехпур секри, Панипат, Сирхинд ва Лохур каби шаҳар ва вилоятлардан иборат бўлган бўлса, 1605 йили, яъни Акбар вафот этган йили бобурийлар давлати шимоли ғарбда Қобул, Ғазна, Қандаҳор, Кашмир, Панжоб, Синдх, Рожастхон вилоятларидан, жанубда Малва, Гужарот, Хандеш, Аҳмаднагар, Берар вплоятларидан ва шарқда эса Бангол, Биҳар, Орис-са внлоятларидан иборат эди. Умуман, Ҳиндистоннинг учдан икки қисмига яқин ерларини Акбар давлати ташкил қиларди.
XVII аср охири XVIII аср бошларида эса, яъни Аврангзеб вафот этган вақтда Ҳиндистон жанубидаги катта хонликлар бўлмиш Аҳмаднагар, Бижапур ва Гўлкўнда хонликлари ҳам бобурийлар давлатига қўшиб олинган эди. Мамлакат майдонининг учдан икки қисмдан кўпроғи бобурийлар давлати қўл остига ўтган эди.
Демак, Аврангзеб давлати энди жанубда Кочин шаҳридан шимолда Кашмир вилоятигача, ғарбда Қобулдан, шаркда Читтакўнггача бўлган ерларни ўз ичига оларди. Аврангзеб давлати майдони жуда катта давлатга айланади. Бу улкан давлатни энди бир марказдан туриб идора қилиш жуда мушкул бўлиб қолади.
Аврангзеб ўзининг узоқ муддатли бошқаруви даврида тўҳтовсиз урушлар олиб борди. Қўшинининг сони 170 минг отлиқ аскар ва бир неча юз минг аравакашга етди. Ҳарбий бошлиқлар ва фуқаро хизматчилари сони Шоҳ Жаҳон даврига қараганда яна ҳам ошди ва энди жагир сифатида тарқатиш учун ерлар етмай қолди. Жагирдорлар даромади кескин камайди, чунки хазина учун давлат улардан турли қўшимча солиқлар талаб қила бошлади, бунинг устига кўпгина жагирдорлар ҳарбий ҳаракатлар сабабли хонавайрон бўлди. Улар чавандозларни боқа олмай қолди. Аскарлар баъзида бир неча йиллаб маош олмас ва бу вақтда улар асосан аҳолини талаш ҳисобига кун кўрар эди.
Агар Акбаршоҳ даврида ер солиғининг миқдори ҳосилнинг 1/3 қисмига тўғри келган бўлса, Аврангзеб даврида энди ярмини ташкил этди, ҳақиқатда эса солиқ оғирлиги яна ҳам ошди. Деҳқонлардан солиқ қанчалик кўп ундирилса, уни йиғиб олиш шунчалик қийинлашди. Деҳқонлар кўп жойларда хўжаликни юритолмай қолди. Натижада ғалаёнлар келиб чиқа бошлади1.
Хулоса қилиб айтганимизда, Ҳиндистонда Бобурийлар салтанатининг барча вилоятларида мустақил идора килиш учун кураш авж олиб кетади, Аврангзебдан сўнг Бобурийлар салтанатининг парчаланиб, емирилиши ва тугалланиш даври 151 йил давом этади ва бу даврда Бобурийлардан ўн еттитаси ҳукмронлик қилган2.


Download 195 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish