1. Буль алгебраси амалларини санаб беринг. Улар ҳақиқийлик жадвали орқали қандай ифодаланадилар ? 2. ҲАМ, ЁКИ, ЭМАС мантиқий элементлари (МЭ) шартли белгисини келтиринг. 3. Функционал тўлиқ тизим нима ? 4. Ўзгарувчиларни кириш-чиқиш турига кўра мантиқий қурилмаларнинг синфланишини келтиринг. 5. Негиз мантиқий элементлар қандай параметрлар билан ифодаланади? 6. Кириш бўйича бирлаштириш коэффициенти ва чиқиш бўйича тармоқланиш коэффициентлари нимани ифодалайди ва уларнинг қийматлари нимага тенг ? 7. МЭ халақитларга бардошлик соҳалари нима билан аниқланади ? 8. ТТМда бажарилган 3ҲАМ-ЭМАС негиз элементи схемасини келтиринг ва ишлаш принципини тушунтиринг. 9. Нима сабабли ТТМ схема чиқишида мураккаб инвертор қўлланилади? 10. ТТМШ схемаларда диодлар ва Шоттки транзисторларининг вазифаси нимада ? 11. ЭБМ МЭ ишлаш принципини изоҳлаб беринг. 12. МДЯ – транзисторлар асосида ясалган схемалар қандай хоссаларга эга ? 13. Бир турдаги МДЯ – транзисторларда бажарилган калит схемасини келтиринг ва унинг ишлаш принципини тушунтиринг. 14. Бир турдаги МДЯ – транзисторларда бажарилган 3ҲАМ-ЭМАС ва 3ЁКИ-ЭМАС амалларини бажаручи схемаларни келтиринг ва уларнинг ишлаш принципларини тушунтиринг 15. Комплементар МДЯ – транзисторларда бажарилган калит схемасини келтиринг 16. Комплементар МДЯ – транзисторларда бажарилган 3ҲАМ-ЭМАС ва 3ЁКИ-ЭМАС амалларини бажарувчи схемаларни келтиринг. 17. И2М МЭ хоссалари нимадан иборат ? 18. И2М мантиқий элементи негиз схемасини келтиринг ва унинг технологиясини тушунтиринг.
22-МАВЗУ. АНАЛОГ РАҚАМЛИ ВА РАҚАМЛИ АНАЛОГ ЎЗГАРТКИЧЛАР
Аналог – рақамли ўзгартиргич. Рақамли тизимда бажариладиган ўзгартиришлар нархи рақамли тизимнинг электрон ускунасининг умумий нархининг сезиларли қисмини ташкил этади, шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда эксплуатация қилинаётган рақамли тизимлар, кўпроқ ҳолларда аналогли тизимлар билан ўралган. Шунинг учун ўзгартиришларга сарфланган харажатлар бошқа ускунани ишлатганда иқтисод қилинадиган харажатлардан кўп бўлиб чиқди. Алоқа тармоғини рақамли тармоққа ўзгартирилган сари нутқни ўзгартиришга бўлган эҳтиёж камая боради, шу билан бирга аналог – рақамли ўзгартиришга кетадиган харажатлар ҳам камаяди.
Мавжуд аналог қурилмаларга мослашмаслиги. Хусусий телефон тармоқларида ёки умумий фойдаланиш тармоқларида ишлатилаётган рақамли ускуна, албатта, тармоқнинг қолган қисми билан стандарт аналогли туташувни таъминлайди. Баъзида бундай туташувларга рақамли тизимчага кетадиган асосий харажатлар тўғри келади. Энг аввал бундай вазият рақамли четки станцияларда юз беради.