Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 468,74 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana21.04.2022
Hajmi468,74 Kb.
#570985
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
АндМИ одоб-ахлок кодекси - 2022(1)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ 
ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
 
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК 
ИНСТИТУТИНИНГ 
ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ 
АНДИЖОН – 2022 ЙИЛ 



 “ Т А С Д И Қ Л А Й М А Н ” 
Андижон машинасозлик институти 
ректори _________ У.М. Турдиалиев 
«______»__________ 2022 йил
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК
ИНСТИТУТИНИНГ 
ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ 
«Андижон машинасозлик институтининг одоб-ахлоқ қоидалари» 
институт Илмий Кенгашининг 2022 йил “_____” ________ кунги 
№______-сонли мажлиси қарори билан тасдиқланган. 



Андижон машинасозлик институтининг 
ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ 
 
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
 
1-модда. Ушбу қоида билан тартибга солинадиган муносабатлар. 
Ушбу Қоида Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни, 
бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 
Андижон машинасозлик институти (кейинги ўринларда – институт) педагог ва 
бошқа ходимлари, талабалари, докторантлари (кейинги ўринларда – ходим, 
талаба ва докторант) касбий одоб-ахлоқининг тамойиллари, нормалари, таълим 
жараёни ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари билан боғлиқ 
муносабатларни тартибга солади. 
 
2-модда. Одоб-ахлоқ қоиданинг мақсад ва вазифалари. 
Одоб-ахлоқ қоиданинг мақсадлари: 
-
ходим, талаба ва докторантларда умумий маданиятни ривожлантириш; 
-
институт ходим, талаба ва докторантларининг замонавий имижини 
шакллантириш; ходим, талаба ва докторантларни институт ва унинг 
қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш; 
-
таълим муассасаси одоб-ахлоқи тушунчасини такомиллаштириш ва 
институт ташқи кўриниш ва хулқ-атворга бўлган талабларга оид ягона ёндашувни 
ишлаб чиқишдан иборатдир. 
Одоб-ахлоқ қоиданинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
-
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ходим талаба ва 
докторантлар орасида одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган 
номақбул ҳатти-ҳаракат, жумладан, зўравонлик, шафқатсизлик ва ҳаёсизликни 
тарғиб ва ташвиқ қилиш, шунингдек, турли салбий иллатлар ва миллий 
менталитетимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар, экстремизм, сепаратизм, 
фундаментализм ва “оммавий маданият”нинг таъсир ҳамда хуружларидан 
ҳимоя қилиш; 
-
мазкур номақбул хатти-ҳаракатлар содир этилишининг сабаб ва шарт-
шароитларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш; 
-
ходим, талаба ва докторантларни юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш; 
-
ходим, 
талаба ва докторантларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва манфаатларини доимо ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш 
кўникмасини шакллантириш ва юксалтириш;
-
ходим, талаба ва докторантларда ватанпарварлик, юксак маънавий-
ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва уларни миллий қадриятларимизга 
ҳурмат руҳида тарбиялаш; 
-
институтда соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш ва 
ривожлантириш; 



-
институт ходим, талаба ва докторантларида ташқи кўринишга оид 
маданиятни шакллантириш учун шароитлар яратиш; 
-
институтнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ҳамда таълим тизимидаги 
нуфузи, обрў-эътиборини асраб-авайлаш ва янада ошириш.

Download 468,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish