Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

3.1.7-жадвал 
Андижон вилояти туманларида оила даромадларини ойлик 
кўрсаткичлари, %*
Кўрсаткичлар 
Туманлар 
Ўртача 
Пахтаобод Избоскан Андижон Олтинкўл 
0-400 минг сўмгача 
21,4 
22,9 
21,3 
23,6 
22,3 
400-800 минг сўм 
20,6 
18,2 
21,8 
18,3 
19,7 
800-1200 минг сўм 
26,2 
25,3 
19,8 
17,8 
22,3 
1200-1800минг 
сўм 
18,4 
19,1 
22,3 
26,4 
21,6 
1800 минг сўмдан 
ортиқ 
13,2 
14,5 
14,8 
13,9 
14,1 
Жами. 
100,0 
100,0 
100,0 
100,0 
100,0 
* Жадвал муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқот 
натижалари асосида тузилган. 
Респондентларга социологик сўровда “Сизнинг оилангизни ойлик
даромади қанча?”, деб савол билан мурожаат қилганимизда, Пахтаобод 
туманида яшаётган оилаларнинг 21,4%и, Избоскан туманида - 22,9%и, 
Андижон туманида – 21,3%и, Олтинкўл туманида – 23,6%и 800 минг сўмгача 
эканлиги аниқланди. Шунингдек, ойлик даромади Пахтаобод туманида 


117 
яшаётган оилаларнинг – 20,6%и, Избоскан туманида – 18,2%и, Андижон 
туманида – 21,8%и, Олтинкўл туманида – 18,3%и 400-800 минг сўмгача, 
Пахтаобод туманида яшаётган оилаларнинг 18,4%и, Избоскан туманида – 
19,1%и, Андижон туманида – 22,3%и, Олтинкўл туманида – 26,4%и 1200-
1800 минг сўмгача, Пахтаобод туманида яшаётган оилаларнинг 13,2%и, 
Избоскан туманида – 14,5%и, Андижон туманида – 14,8%и, Олтинкўл 
туманида –13,9%и 1800 минг сўмдан ортиқ эканлигини кўрсатди. 
Социологик сўров ўтказилган туманлар бўйича 1800 минг сўмдан 
юқори ойлик даромадга эга бўлган оилалар ўртача 14,1% ини ташкил этди. 
Тадқиқотда Андижон вилояти туманларидаги оилаларнинг даромад 
манбаларини аниқлаш мақсадида социологик сўров ўтказилди. Айтиш 
жоизки, сўров натижаларига кўра Андижон ва Олтинкўл туманларида 
оилаларнинг пуллик даромадлари, Пахтаобод ва Избоскан туманларида эса 
натурал даромадларининг улуши юқорилиги аниқланди.
Оилаларни иқтисодий барқарорлигига таъсир этувчи асосий 
омиллардан бўлган иш ҳақи, тадбиркорликдан олинган даромадлар, 
ижтимоий трансферетлар вилоят ўртача кўрсаткичларига яқин бўлган. Шуни 
таъкидлаш жоизки, шаҳар ва қишлоқ оилалари даромадлари ўртасида 
сезиларли тафовут мавжуд. Яъни, 2020 йилда вилоятнинг шаҳар оилалари 
даромадлари таркибида иш ҳақи ва тадбиркорликдан олинадиган даромадлар 
шаҳардаги оилалар бюджетининг деярли 85,0%ни, қишлоқ оилаларида эса 
77,3%ни ташкил этди. Шаҳар жойларида саноатнинг яхши ривожланганлиги, 
саноат корхоналарида иш хақининг деярли узлуксиз тўлаб турилиши, 
тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятларининг кўплиги каби омиллар 
шаҳар оилалари пул даромадларининг таркибида иш ҳақи ва 
тадбиркорликдан келадиган даромадлар улушининг нисбатан юқори 
бўлишини таъминлаган. 
Маълумки, қишлоқ оилалари даромадларининг асосий қисмини 
томорқа хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан келадиган 
даромадлар ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2016 йилда 


118 
вилоятда қишлоқ оилалари даромадларининг таркибида томорқадан 
олинадиган даромад улуши 25,9%и, иш хақи 39,3%и, ижтимоий 
трансфертлар 28,7%и ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткичлар 
мос равишда 55,6%; 17,0% ва 10,3%га тенг бўлган. Яъни, кўрилаётган даврда 
томорқа хўжалигидан олинган даромад улуши 29,7 пунктга (2,14 мартага) 
ортган, аксинча иш ҳақи – 22,3, ижтимоий трансфертлар – 18,4 пунктга 
камайган. 
Шундай қилиб, Андижон вилоятида оила даромадлари иқтисодий 
ислоҳотларининг таъсири ва иқтисодиётнинг умумий аҳволига қараб 
шаклланмоқда. Бозор муносабатларига ўтилиши натижасида вилоятда оила 
даромадларининг янги турлари пайдо бўлдики, улар асосан тадбиркорликдан 
келадиган даромад, мулкдан келадиган даромад, бозорга ишловчи 
корхоналарда ёлланиб ишлашдан олинадиган иш ҳақидан иборат бўлди. Шу 
ўринда айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий ислоҳотларга қадар оила пул 
даромадларининг 90,0%ини иш ҳақи ташкил этган. Бугунги кунда (2020 йил) 
эса бу кўрсаткич вилоятда 30,0%га тенг.
Оила пул даромадлари таркибида иш ҳақи улушининг камайиб 
кетишига қуйидаги омиллар таъсир қилган: 
- иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар натижасида ишлаб чиқариш реал 
ҳажмининг камайиши
- мулкчилик муносабатларининг вужудга келиши ҳисобига аҳоли 
бандлиги таркибининг ўзгариши; 
- яширин иқтисодиётнинг пайдо бўлиши. 
Бугунги кунда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ходимлар 
иш ҳақи миқдорининг юқори суръатда ўсиб бораётганлигига қарамай, ҳамон 
республика ўртача кўрсаткичидан орқада қолмоқда (1-илова).
Статистик маълумотларга қараганда, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 
2020 йилда Андижонда 2.370 минг сўмга, Наманганда 2.040 минг сўмга, 
Фарғонада 2.070 минг сўмга тенг бўлган. Мазкур кўрсаткич Республикада 
2.420 минг сўмни ташкил этган. Яъни вилоятлардаги миқдорлар 


119 
Республикадан (22.2%)га кам. 
Оила ўзининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш учун моддий маҳсулот 
ва хизматларни ҳарид этиш ёки харажат қилиш талаб қилинади. Шу билан 
бирга, оила харажатлари, бир томондан, унинг эҳтиёжига, иккинчи томондан 
даромадига боғлиқ бўлади. Таъкидлаш жоизки, Андижон, Наманган, Фарғона
вилоятида оила харажатлари даромадларга боғлиқ ҳолда ўсиб бормоқда 
(3.1.8-жадвал). 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish