Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

3.3.1-расм.
Уй хўжаликларининг ўртача ойлик истеъмол ҳаражатлари 
таркиби (100%),


156 
Манба: Уй хўжаликлари танлама кузатувлари натижалари бўйича 
муаллиф томонидан ҳисобланган. 
Истеъмол ҳаражатларининг ҳажми ва таркиби кўп жиҳатдан аҳолининг 
асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш имкониятлари ва мазкур 
маҳсулотларнинг нархи билан чамбарчас боғлиқ.
Ўзбекистонда аҳоли сони 2016-2020 йиллар мобайнида 9 фоизга 
ошганига қарамасдан, жон бошига нон ва нон маҳсулотларидан ташқари, 
барча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоллари кескин ошган, 
картошка, пиёз, гуруч, сут маҳсулотлари ва сабзавот истеъмоли 2018 йил 
даражасида сақланиб қолди. 
Айни 
вақтда 
истеъмол 
таркиби 
анча 
сифатли 
озиқ-овқат 
маҳсулотларини кўпрок истеъмол қилиш ҳисобидан ўзгармокда. Бунда 
оқсилларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилишнинг барқарорлашгани 
муҳим аҳамият касб этмоқда. Мустақиллик йилларида аҳоли томонидан 
истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сони, тури ўнлаб 
баробар ошди. 
Агар 1990 йилда истеъмол учун зарур бўлган ғалланинг 82 фоизи, гўшт 
ва гўшт маҳсулотларининг 50 фоизи, сут маҳсулотларининг қарийб 60 фоизи, 
картошканинг 50 фоизи, шакар, қуруқ сут ва болалар озуқаси 100 фоиз 
четдан келтирилган бўлса, ҳозирги вақтда юртимизда ишлаб чиқаришни ри- 
вожлантириш ҳисобидан аҳолининг деярли барча асосий истеъмол 
55
31
14
2016 йил
озиқ
-
овқат маҳсулотларини сотиб олиш, %
ноозиқ
-
овқат маҳсулотларини сотиб олиш, %
хизматлар, %
46
34
20
2020 йил
озиқ
-
овқат маҳсулотларини сотиб олиш, 
%
ноозиқ
-
овқат маҳсулотларини сотиб 
олиш, %


157 
маҳсулотлари бўйича (шакар ва ўсимлик ёғидан ташқари) эҳтиёжини деярли 
тўлиқ таъминламокда. 
Президент Ш.М.Мирзиёев бошчилигида янги тўртки олган 
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаолияти, авваламбор, мамлакат 
аҳолисининг турмуш даражасини барқарор ошириш учун қулай шарт-
шароитларни яратишга қаратилган. 2018 йилда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида 
Ўзбекистон Президенти агросаноат кластерларини шакллантириш ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда "яшил йўлаклар" тармоғини 
кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги технологияларни жорий 
этиш тарафдори бўлган. Ушбу ташаббуслар мамлакатимизда озиқ-овқат 
истеъмолини сифати ва кўламини кенгайтиришга йўналтирилган. 
Мустакиллик йилларида юртимизда истеъмол маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришнинг анча фаол ўсиши асосан 2015 йилдан сўнг, мамлакатимизда 
уларни ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган шарт-шароитлар босқичма-
босқич яратила бошлангандан кейин кузатилди. 
Мамлакатимиз 
саноати 
аҳолининг 
сифатли 
мебель, 
гилам 
маҳсулотлари, енгил автомобилларга бўлган эхтиёжини тўлиқ таъминлай 
олади. Мамлакатимизда телевизорлар, кондиционерлар ва экологик хавфсиз 
музлатгичлар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ўсди. Трикотаж 
маҳсулотлари, оёқ кийимлар тайёрлаш ва енгил саноатнинг бошқа 
тармоқларида ҳам ишлаб чиқариш юқори суръатлар билан ривожланиб 
бормоқда. 
Агар 2015-йилга қадар, ўтиш даврининг объектив шарт-шароитлари 
туфайли аҳолининг асосий ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ва 
таъминоти пасайган бўлса, сўнгги беш йилликда бу борадаги кўрсаткичларда 
барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. 
Бу жараёнда уй хўжаликлари эскирган ва ноқулай маиший ва 
электротехника буюмларидан воз кечиб, янги, замонавий, сифат жиҳатдан 
эски буюмлардан кескин фарқ қиладиган маҳсулотларни тез сотиб олмоқда. 
Қайд этилган даврда мутлақо янги маҳсулотлар пайдо бўлди. Бугун уларни 


158 
хонадон эгалари катта қизиқиш билан сотиб олмоқда, рақамли телевизор ва 
фотоаппаратлар, сунъий йўлдош антенналари ва мобиль телефонлар, 
компьютер, ноутбуклар ва бошқа электрон техникалар, қурилиш 
материалларининг янги турлари, қадоқлаш буюмлари ва бошқа рўзғор 
ашёлари шулар жумласидандир. Шуниси эътиборлики, хонадонларнинг 
замонавий маиший ва электротехника билан таъминланиш суръатлари 
юртимизнинг барча ҳудудларида бир маромда, мутаносиб тарзда ўсиб 
бормоқда. 
Тадқиқот 
натижаларига 
кўра, 
узоқ 
муддат 
фойдаланишга 
мўлжалланган буюмлар билан таъминланиш бўйича мамлакатимизда юксак 
даражага эришилган. Буни ҳар юз хонадонга 162 та телевизор, 107 та 
совутгич, 90 та кир ювиш машиналар, 287 та мобиль телефон тўғри келиши 
тасдиқлайди. 
Юртимизда телевизор, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машинаси, 
ишлаб чиқаришни ташкил этилиши 2016-2020 йилда истеъмол нисбатан тез 
ошганини кўриш мумкин. 
2016-2020 йилларда шахсий автомобиллар сони 43 тадан 49 тага ошган. 
Бу ҳам ахоли фаровонлиги ва моддий салохияти ошиб бораётганини 
кўрсатади. 
Аҳолининг харид кобилияти, яъни унинг ойлик маош ва пенсия 
хисобидан энг зарур истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш ва хизматлардан 
фойдаланиш имкониятлари аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талаб ва 
эҳтиёжларининг 
таъминланиши 
сезиларли 
даражада 
яхшиланиб 
бораётганини акс эттиради.


159 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish