Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
5.2 СУВНИНГ ШИМИЛИШИ ВА ҲАРАКАТИ 
 
Барча қуруқликда яшовчи ўсимликларнинг танасида тўхтовсиз сув 
алмашиниш жараёни содир бўлиб туради. Бундай жараёнга ўсимликларнинг 
сув режими дейилади ва у уч босқичдан иборат: 1) сувнинг илдиз томонидан 
шимилиши , 2) ўсимлик танаси бўйлаб ҳаракати ва тақсимланиши, 3) барглар 
орқали буғланиши - транспирация. Бу босқичларнинг ҳар бири бир қанча 
жараёнларни ўз ичига олади. 
Ўсимликлар сувга бўлган талабнинг жуда оз қисмини ер усти аъзолари 


98
(асосан барглари) орқали таъминлайдилар. Бу асосан ёғингарчилик ва ҳаво 
намлиги юқори бўлган даврлардагина юз бериши мумкин. Нормал ўсиш ва 
ривожланишни таъминлайдиган асосий сув миқдори тупроқдан илдиз 
системаси оқали олинади. 
ТУПРОҚДАГИ СУВ ФОРМАЛАРИ. Тупроқдан сув олиш учун 
ўсимлик илдиз ҳужайраларининг сўриш кучи тупроқ эритмасининг сўриш 
кучидан бирмунча юқори бўлиши шарт. Чунки тупроқда бундай сўришга 
қаршилик қилувчи кучлар мавжудки, улар сувни ушлаб турувчи кучлар 
дейилади. 
Одатда 
тупроқ 
таркибида 
сув 
тоза 
эмас,балки 
маълум 
концентрацияли 
эритма 
ҳолида 
бўлади. 
Эритманинг 
концентрацияси 
тупроқдаги сувда эрувчи тузлар ва бошқа моддаларнинг миқдорига боғ лиқ. 
Бундан ташқари тупроқда осмотик қаршилик билан бир қаторда 
адсорбцион характердаги қаршилик ҳам бор. У сув молекулаларининг тупроқ 
доначалари билан бўлган ўзаро муносабатидан келиб чиқади. Яъни сув тупроқ 
доначалари билан ҳар хил даражада бирикади ва натижада тупроқдаги ҳар хил 
шакллари ҳосил бўлади (46 - расм): 
46 - расм. Тупроқдаги сувнинг ҳар хил шакллари Доирачалар - тупроқ доначалари . 1 - 
кимёвий боғланган сув, 2- гигроскопик сув, 3 - пардасимон сув, 4 -капиляр сув, 5- 
гравитацион сув 
1) гравитацион сув - сув билан тўлдирилган ва ҳаракатчан йирикроқ 
тупроқ капиллярлари. Бундай сув яхши ўзлаштиралади, 2) капиляр сув - 
тупроқнинг торроқ капиллярларидаги сув менискларининг юзаки тортилиши 
натижасида ушланиб туради ва оғирлик кучига бўйсуниб пастга тушмайди,бу 
сувни ушлаб турадиган куч жуда оз , шунинг учун уни илдиз тукчалари 
бемалол сўради, 3) пардасимон сув - бу сув тупроқ доначалари сатҳида 
молекуляр тортув кучлари - адсорбция билан ушланиб туради, бу кучлар анча 
юқори ва парда юпқалашгани сари ошиб боради. Бундай сувларни ўсимликлар 
қийинчилик билан ўзлаштиради, 4) гигроскопик сув - бу сувни тупроқ 
доначалари жуда катта куч (1000 атм. яқин) билан ушлаб туради ва уни 
ўсимликлар мутлақо ўзлаштиролмайди, бу тупроқ доначаларининг катта-
кичиклигига қараб 0.5% дан (йирик қумларда) тортиб то 14%тача ( оғир соз 
тупроқда) бўлиши мумкин, 5) имбибицион сув - кимёвий жиҳатдан бириккан 
бўлиб, тупроқ ичида коллоид моддалар қанча кўп бўлса у ҳам шунча кўп 
бўлади. Бундай сув айниқса торфли тупроқларда кўп ва ўзлаштирилмайди. 


99
Умуман тупроқдаги сув формалари икки группага бўлинади : 1) эркин сув 
- ўсимлик томонидан осонлик билан ўзлаштириладиган сув формалари ( 
гравитацион,капиляр ва қисман пардасимон), 2) боғланган, яъни ўсимликлар 
ўзлаштиролмайдиган сув шакллари гигроскопик ва имбибицион). Тупроқдаги 
эркин 
ўзлаштириладиган 
сув 
шакллари 
ўртача 
0,5 
МПа, 
қисман 
ўзлаштириладиган сув шакллари 1,2 МПа ва ўзлаштирилиши қийин бўлган сув 
шакллари 0,25 - 3,0) МПа гача бўлган куч билан ушланиб туради. 
Ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган сувга - сувнинг ўлик запаси 
дейилади. Ўлик запаснинг миқдори одатда тупроқ турига ва таркибига қараб 
ўзгариб туради. 
Тупроқнинг тўла нам билан таъминланиш қобилиятига - тўла нам сиғими 
дейилади. Тўла нам сиғими ҳам тупроқ турларига қараб ҳар хил миқдорга эга : 
йирик қум - 23,4%, майда қум - 28,0%, енгил қумоқ - 33,4% ,оғир қумоқ - 47,2% 
, оғир соз - 64,6% ва бошқалар. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish