Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
 
 
 


108 
5.4. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ СУВ МУВОЗАНАТИ 
Ўсимликлар танасига сувнинг кириши ва сарфланиши сув мувозанати 
дейилади. Яъни бунда ўсимлик танасига кираётган сув билан сарфланаётган сув 
миқдори бир-бирига тўғри келиши лозим. 
Лекин ёзги очиқ кунларда қуёш нурлари таъсиридан транспирация 
кучайиши ва ўсимлик қабул қилаётган сув унинг ўрнини қоплай олмаслиги 
натижасида нисбий тенглик бузилади. Оқибатда сув дефицитлиги (тақчиллиги) 
рўй беради. Аксарият ҳолларда дефицит 5-10%га тенг ва ўсимликларга кўп 
зарар қилмайди. Чунки асосан туш вақтида бўладиган бундай сув камчиллиги 
одатдаги ҳодиса ҳисобланади. Ўсимлик унинг таъсирида транспирация 
жадаллигини тартибга солиб туриш қобилиятига эга бўлади. Бу сув 
камчиллигининг ошиб кетишига йўл қўймайди. 
Транспирация ҳам жуда кучайиб кетганда, тупроқда сувнинг миқдори 
камайиб қолса, ўсимликларга кираётган сувнинг миқдори ҳам жуда камайиб 
кетади ва ўсимликларнинг сув мувозанати анча қаттиқ бузилади. Бу айниқса 
сутканинг энг иссиқ соатларида содир бўлади. Сув тақчиллиги рўй берганда 
барглар сўлиб ва осилиб қолади. 
Сув тақчиллигини қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин: 
Д = (1 - М) 100 
М
1
бу ерда Д - сув тақчиллиги; М - барг кесмаларининг (доирача) сувга 
солгунча бўлган оғирлиги, г ; М
1
- барг кесмаларининг 60 мин. давомида сувда 
сақлангандан кейинги оғирлиги, г . 
Сўлиган ўсимлик ўз вақтида сув билан таъминланса у яна (нормал) 
тургор ҳолига қайтади. Ўсимликлар вақтинча ёки узоқ вақтгача сўлиши 
мумкин. Вақтинча сўлиш ҳаво жуда иссиқ ва қуруқ бўлганида рўй беради.Яъни 
сув мувозанати бузилади, лекин кечга томон транспирация пасайиб қолиши 
билан ўсимликка ўтадиган сув миқдори билан ундан чиқиб кетадиган сув 
миқдори яна бараварлашади ва ўсимликлар ўзларининг аввалги ҳолатига 
қайтади. Вақтинча сўлиш ўсимликка кўп зарар қилмаса ҳам ҳосилни 
камайтиради. Чунки бу пайтда фотосинтез ва ўсиш тўхтайди.Тупроқда сув 
миқдори камайганда эса сўлиш узоқ вақтгача давом этади. Бундай ҳолатда 
ҳужайралардаги сув камчиллиги тезда тикланмайди ва ҳатто кечаси ҳам нормал 
физиологик жараён бошланмайди. Кечаси тикланмай қолган сув миқдори 
қолдиқ дефицит дейилади. Бундай ҳолга учраган ўсимликлар кўпроқ 
зарарланадилар. 
Узоқ давом этган сўлиш қайтмас ўзгаришларга сабаб бўлади, бундай 
ҳужайралар суғоргандан кейин ҳам қуриб қолиши мумкин. 
Сўлиш ўсимликнинг айниқса ёш генератив органларига кўпроқ таъсир 
этади. Гул органларининг шаклланиши кечикади, генератив органларнинг 
тўкилиши кучаяди ва ҳосилдорлик кескин камаяди. Донли ўсимликларда 
бошоқлар яхши етишмайди, донлар сони кам ва пуч бўлади. Ғўзада эса 
шоналар , гуллар ва ёш кўсаклар кўпроқ тўкилади. 


109 
Умуман сув тақчиллигининг зарарли таъсири ҳамма ўсимликларда бир 
хил эмас. Бунга чидамлилик ўсимлик турларига боғлиқ. Масалан, ёруғликсевар 
ўсимликлар (кунгабоқар, картошка) танасидаги сувнинг 25-30% ни йўқотганда 
ҳам уларда сўлишнинг ташқи белгилари яхши сезилмайди. Сояга чидамли 
ўсимликлар сувларини 13-15% йўқотиши билан сўлиб қоладилар.Ботқоқликда 
яшовчи ўсимликлар энг чидамсиз бўлиб, сув тақчиллиги 7% бўлганда қуриб 
қолади. 
Ўсимликларни системали равишда сув билан таъминланиб туриш, 
уларнинг танасидаги физиологик ва биохимик жараёнларнинг бузилмасдан, 
нормал ҳолда содир бўлишини таъминлайди. Бу эса мумкин қадар кўпроқ ҳосил 
олиш учун шароит яратади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish