Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Part I–III. — Bloomington, Indiana, 1995



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI


Part I–III. — Bloomington, Indiana, 1995. 
9
Bregel Yu. The sartis in the Khanate of Khiva // Jorn of Asian History, 1978, Vol. 12.
10
Садыков А.С. Россия и Хива в конце XIX начале XX века. — Т.: Фан, 1972; 
Садыков А.С. Экономические связы Хивы с Россиев и Хива в конце XIX – начале XX 
века. — М.: Наука, 1969.


14 
ва чор Россияси олиб бораётган мустамлакачилик сиёсатининг разил 
томонларини очиб беришга ҳаракат қилган. Шу билан бир қаторда проф. 
А.С.Содиқовнинг илмий ишлари ўз давридаги мафкуравий таъсирдан тўла 
истисно эмас.
Худди шундай мафкуравий тазйиқни Т.Г.Тўхтаметов асарида кўриш 
мумкин. Россиянинг Ўрта Осиёни истило қилишидаги “прогрессив” 
томонларни исботлаш концепцияси асосида ва шўролар тузуми даврида
ёзилган барча илмий асарлар каби уларда ҳам рус мустамлакачилик сиёсати 
феодал қолоқлик шароитида яшаган ҳалқлар учун улуғ бир неъмат сифатида 
тасвирланган
1

Мустақиллик шароитида ўзбек тарихчилари чоризм ва шўролар 
давридаги тушунча ва тасаввурларни қайта таҳлил этиб чиқдилар. 
Ўзбекистон истиқлоли таъминланган бир даврда халқимиз тарихини 
ёритишдаги айрим ҳато ва камчиликларни тугатишга имконият яратилди. 
М.Матниёзов, М.Маткаримов, А.Абдурасулов
2
ва бошқа татқиқотчиларнинг 
ишлари, “Хива”, “Илм сарчашмалари” каби журналларда берилаётган 
мақолалар бунинг яққол мисоли бўлади. 1997 йилда Хива шаҳри юбилейини 
нишонлаш муносабати билан ўзбек матбаачиси Рўзимат Сафаевнинг саъй–
ҳаракатлари сабаб Туркияда босмадан чиққан “Хива” ва “Хива — минг 
гумбаз шаҳри”
3
номли альбомлар саҳифаларида ноёб суратлар ҳамда бир 
қатор тарихий воқеалар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган. Узоқ 
йиллар давомида Паҳлавон Маҳмуд мақбарасидаги тош ва ёғоч 
1
Тухтаметов Т.Г. Россия и Хива в конце XIX и в начале XX вв. — Т.: Фан, 1970. — 
С. 4. 
2
Матниёзов М. Хоразм тарихи. — Урганч, 2005; Маткаримов М. Хоразм 
республикаси давлат тузилиши, нозирлари ва иқтисоди. — Урганч, 1993; Абдурасулов А. 
Хива. Тарихий-этнографик очерклар. — Т.: Ўзбекистон, 1997; О.Қўшжонов, Н. 
Полвонов.-Хоразмдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар. Т.: Абу матбуот-
консалт МЧЖ, 2007 ва бошқалар. 
3
Хива — минг гумбаз шаҳри. Масъул муҳаррир — А.Азизхўжаев. — Т.: Шарқ, 
1997.


15 
ёдгорликларга арабий, форсий, туркий тилларда битилган 40 дан ортиқ 
ёзувларни ўрганган тадқиқотчи К.Худойберганов 2004 йилда номзодлик 
диссертациясини ёқлади
1
.
Айниқса Республика Вазирлар Маҳкамасининг 
“Ўзбекистоннинг янги тарихи”ни тайёрлаш ва нашр этиш тўғрисида”ги (1996 
йил 16 декабрь) ва “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих 
институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги (1998 йил 24 июль) 
қарорларидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда фундаментал асарлар 
яратишга киришилди. Унда Россия чоризмининг мустамлакачилик сиёсати ва 
мустабид шўролар даврида ўзбек халқининг хўрланиши, унинг маданий–
миллий бойликларининг таланиши, ҳамда мустақиллик йилларида рўй 
берган муҳим воқеаларни миллий истиқлол мафкураси талаблари асосида 
ёритишга ҳаракат қилинди. Натижада 2000 йилда нашр қилинган 3 жилдлик 
“Ўзбекистоннинг янги тарихи” китоби, олимларимиз эришган жуда катта 
ютуқ бўлди.
Тарихчи олимларимизнинг ютуқларини тан олиш билан бир қаторда 
“Ўзбекистоннинг янги тарихи” нашрининг “Туркистон чор Россияси 
мустамлакачилиги даврида” (Т.: Шарқ, 2000) номли биринчи китобида Хива 
хонлигида рўй берган тарихий воқеалар ва миллий озодлик ҳаракатига 
ҳаддан ташқари кам ўрин ажратилганлигни қайд этиш лозим. Шу билан бир 
қаторда ушбу нашрнинг айрим саҳифаларида хато иборалар, суратларга 
берилган нотўғри изоҳлар кўзга ташланади
2

2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих 
институти олимларидан иборат ижодий гуруҳ томонидан “Мустабид
1
Худойберганов К. Роль мемориала Пахлавана Махмуда в изучении истории 
хивинских ханов (XVI – начала XХ вв.). — Автореф. дисс. …канд. ист. наук. — Нукус, 
2004. — С. 28.
2
Масалан, 47–бетда Кердор шаҳри номи Курдар деб кўрсатилган; 50–бетда Туқ 
қалъаси номи — Турк шаклида, Ёрмиш канали номи Ўрмиш деб ёзилган; 141–бетда 
Карвак қишлоғи Карнак шаклида ёзилган. 212–бетдаги суратга берилган изоҳда Хива 
хони Муҳаммад Раҳимхон ўз аёнлари орасида дейилган. Аслида эса суратда Муҳаммад 
Раҳимхон эмас, балки унинг ўғли ― Асфандиёрхон ўтирибди.


16 
тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: тарих 
шоҳидлиги ва сабоқлари”
1
номли китобнинг ёзилиши ва 2000 йилда нашр 
қилиниши натижасида жуда кўп йиллар давомида халқимиз онгига 
мустаҳкам сингдириб келинган сохта қарашларга қаттиқ зарба берди. 
Хива хонлигининг охирги ярим асрлик тарихи О.Қўшжонов ва 
Н.Полвоновнинг “Хоразмдаги ижтимоий–сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар”
2
номли монографиясида ўз аксини топган. Архив заҳираларидан ўрганилган 
янги маълумотлар асосида яратилган ушбу нашр мураккаб давр билан 
боғлиқ бўлган жуда кўп масалаларни ойдинлаштирди. Жумладан, Хива 
хонлигининг чор Россияси қўшинлари томонидан бўйсундирилиши 
жараёнида йўл қўйилган дахшатли зўравонликлар, босқинчиларнинг ўта 
бераҳмлиги ва талончилик ҳаракатлари ҳужжатлар асосида ишонарли тарзда 
ёритилган.
Монографиянинг яна бир ибратли томони ― унда тадқиқот 
хронологияси доирасида тарихшунослик ва манбашунослик масалалари ҳам 
ёритилганлигидир. Муаллифлар айрим нашр қилинган адабиётлардаги ҳато 
ва соҳта қарашларни аёвсизлик билан танқид қилганлар
3
. Шу билан бирга 
Хива хонлиги давлатининг тугатилиш сабаблари, унда сиёсий кучларнинг 
ўрни масаласи архив хужжатлари асосида ҳолисона ва ҳаққоний ёритиб 
берилган.
Истиқлол йилларида ёш тадқиқотчилар Хива хонлиги тарихига 
бағишланган бир қатор тадқиқотларни амалга оширдилар. Улар орасида 
С.Наврўзов, О.Масалиева, С.Собурова, О.Муталов, Н.Полвоновларнинг 
1
Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: тарих 
шоҳидлиги ва сабоқлари (1865–1990 йиллар). — Т.: Шарқ, 2000. 
2
Қўшжонов О., Полвонов Н. Хоразмдаги ижтимоий–сиёсий жараёнлар ва 
ҳаракатлар. — Т.: “Abu matbuot konsalt” МЧЖ, 2007. ― 388 б.
3
Ўша асар. ― 12–18 бетлар


17 
номзодлик диссертациялари ўрин олган
1
. Хусусан, О.Муталов ўзи танлаган 
мавзуни ёритиш учун асосий манба сифатида Огаҳийнинг 1844–1845 
йилларда ёзган “Риёз уд–давла” (“Бахт–соадат боғлари”) номли асарини 
олган. 
Мустақиллик шарофати билан тарихда из қолдирган айрим давлат 
арбобларига нисбатан нотўғри ёндошиш натижасида шаклланган салбий 
фикрлар қайта таҳлил қилина бошланди. Жумладан, давлат арбоби ва ҳарбий 
саркарда сифатида машҳур бўлган Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад 
Бобур, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад Раҳимхон Феруз каби ҳукмдорлар ҳаёти 
ва фаолиятидаги прогрессив қирралар очилди. Феруз таваллудининг 150 
йиллиги нишонланиши муносабати билан тўпланган ҳужжатлар асосида 
ёзилган бир қатор асарларда Хива хонлиги тарихига оид маълумотларга ҳам 
кенг ўрин берилди
2
.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси таҳлили шуни кўрсатдики, Хива 
хонлиги тарихини ташкил топгандан то тугатилгунгача алоҳида татқиқот 
объекти сифатида ўрганилмаган. Тадқиқотчилар томонидан Хива хонлиги 
тарихини ўрганишга эътибор берилган бўлсада бугунги кунгача у тўлақонли
равишда ёритилмаган. Шу сабабли ўта мураккаб бўлсада, Хива хонлиги 
тарихинининг айрим қирраларини ойдинлаштириш мазкур тадқиқотнинг 
асосий вазифалари ва мақсадининг шаклланишига туртки бўлди.
1
Наврузов С. Социально–экономическая и культурная жизнь в Хивинском ханстве в 
исторической, историко–географической литературе XIX–XX вв. ― Т., 1991; Масалиева 
О.М. XIX аср инглиз ва америка тарихшунослигида Бухоро, Хива ва Қўқон хонлиги 
тарихи. Т.ф.н. дисс. ― Т., 1999; Собурова С.А. XIX аср охири ва XX аср бошларда Хива 
хонлигида давлат тизими. Т.ф.н. дисс. ― Т.: 2002; Муталов О.Н. Хива хонлиги 
Оллоқулихон даврида (1825-1842). Т.ф.н. дисс. ― Т., 2003; Полвонов Н. Хоразмдаги 
ижтимоий ҳаракатлар ва сиёсий партиялар тарихи (1900–1924 йиллар). Т.ф.н. дисс. ― Т., 
2005.
2
Муҳаммад Раҳимхон Феруз. Элга шоҳу, ишққа қул. Нашрга тайёрловчи 
Г.Исмоилова. — Т.: Ғафур Ғулом, 1995; Давлатёр Раҳим, Шихназар Матрасул. Шоҳ ва 
шоир тақдири. — Т.: Ғафур Ғулом, 1995; Жумаев Н. Феруз маданият ва санъат ҳомийси. 
— Т.: Фан, 1995.


18 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish