Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


-жадвал Калит жуфт компонентларнинг ўртача нисбий учувчанлик коэффициентлари



Download 9,31 Mb.
bet89/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

7.16-жадвал
Калит жуфт компонентларнинг ўртача нисбий учувчанлик коэффициентлари



Калит компонентлар

Р, МПа

t0, C

ўрт

енгил

оғир




конденсаторда

қайтаргичда

СН4

С2Н4

3,43

-92,8

-7,8

5,3

С2Н4

С2Н6

2,06

-27,8

-5,6

1,48

С2Н6

С3Н8

2,06

-5,6

55,6

3,0

С3Н6

С3Н8

1,54

37,8

43,3

1,15

С3Н8

изо-С4Н10

1,37

37,8

82,2

2,06

С4Н10

изо-С5Н12

0,36

37,8

71,1

2,20

Пиролизнинг тозаланган газидан водород ва метанни ажратиб олиш замонавий қурилмаларида қуйи босим остида, қуйи ҳароратли ректификация жараёни ишлатилади. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, метан–этилен калит қўшалоқ компоненти учун нисбий учувчанлик коэффициенти етарли юқоридир. Уларни ажратиш учун метан колоннаси тахминан 30 тарелкага эга. Деэтанизация этан–этилен фракциясини ажратиш (калит компонентлар этан ва пропилен) нисбатан осон амалга оширилади. Бунда колонна тахминан 40 тарелкага эга бўлади. Этиленни этан–этилен фракциясидан ажратиб олиш мураккаб вазифа. Ректификация жараёни 110÷120 тарелкага колоннада флегма сони 4,5-5,5 га тенг бўлганда яхши кетади. Тоза пропилен ажратиб олиш учун 200 тарелкага эга флегма сони 10 га яқин бўлган эффектив колонналар талаб қилинади.
Пропиленни ажратиб олишни бошқа қатор усуллари ҳам таклиф қилинган. Экстрактив ректификация, силикагель ва алюмогелларда адсорбция, қутбланган эритувчилардаги мис (I) тузлари эритмаси билан хемосорбция. Пропиленни микробиологик тозалаш ҳам мумкин: пропан–пропилен фракцияси ва ҳаво микробиологик эритма орқали ўтказилади. Бунда пропан микроорганизмлар учун озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади. Эритмада биомасса йиғилиб боради, пропилен эса тозаланган ҳолда чиқади. Бироқ пропиленни ушбу усул бўйича ажратиб олиш саноат миқёсига чиқа олмади. Ҳозирча энг иқтисодий жараён– ректификация бўлиб қолмоқда.
С4– фракциясини одатдаги ректификация билан индивидуал углеводородларга ажратиш мумкин эмас, чунки компонентларни қайнаш ҳароратлари ўзаро яқин ва азеотроп аралашмалар ҳосил бўлади. Бутанни дегидрирлаш маҳсулотларидан бутиленларни ажратиб олиш учун экстрактив ректификация қўлланилади ва селектив эритувчилар бўлмиш ацетонитрил, диметилформамид, диметилацетамид, N–метилпирролидонлар ишлатилади. Ҳозирда кўпчилик хориж қурилмаларда (шу жумладан Ўзбекистонда ҳам) ушбу эритувчилар кичик селективликка эга бўлган фурфурол ва ацетон ўрнида ишлатилаяпти.
С4– фракциядан изобутиленни ажратиб олиш усуллари, уни нормал бутиленларга нисбатан юқори реакцион қобилиятига асосланган бўлиб, 6 С-Н боғларини қўшбоғ билан ўзаро таъсирлашуви орқали тушунтириш мумкин. Изобутиленни 60% ли H2SO4 даги абсорбция тезлиги 2–бутенникига нисбатан 150 ÷200 баробар юқори, 1–бутенникига нисбатан эса тахминан 300 баробар кўп.
Жараённи 40÷45% ли H2SO4 қўллангандаги модификацияси юқори селективликка эга бўлиб, полимерларни камроқ ҳосил бўлишига олиб келади. Бунда изобутилен гидратланиб учламчибутил спиртига айланади ва ректификация орқали ажратиб олиниб, сўнг бошқа жиҳозда сувсизлантирилади.

Саноатда изобутиленни ажратиб олишни бошқа усули ҳам қўлланилиб, у НСl билан (металл хлориди иштирокида) ўзаро таъсирига асосланган.



Бунда учламчибутилхлорид ва учламчибутил спирти аралашмаси ҳосил бўлади, улар 85÷1200С гача иситилиб, тоза изобутилен ажратиб олинади:

Изобутиленни иқтисодий жиҳатдан арзон ажратиб олиш усули, унинг цеолитдаги адсорбциясидир. Ушбу усул орқали олинган изобутилен 99,9% тозаликка ва конверция даражаси 99% (ҳажм.) дан ортиқ бўлади.



Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish