7 БОБ. НЕФТНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
7.1. Нефть алканлари
Кўпчилик нефть ўз таркибида тўйинган углеводородларни (алканлар, метан углеводородлар ёки парафин углеводородлар (гомологлари)деб ҳам аталади), циклоалканларни (нафтен углеводородлар) ва ароматик углеводородларни (аренлар) сақлайди.
Нефть қайси кондан қазиб чиқарилганлигига қараб таркиби турлича бўлади. Айрим ҳолларда бир региондан қазиб олинган нефть иккинчи региондагидан кескин фарқ қилиши мумкин. Масалан, Волгоград вилоятидаги ва Фарғона водийсидаги нефтлар.
CnH2n+2 қаторидаги углеводородлар ҳамма нефть таркибида мавжуд бўлиб, унинг фракцияларини асосий таркибига киради. Метан углеводородлар фракцияларда бир текис тақсимланмайди. Улар асосан, нефть газлари ва бензин, керосин фракцияларида концентрланган бўлади. Мой фракцияларда эса, уларнинг миқдори кескин камаяди. Айрим нефтларнинг юқори фракцияларида амалда парафинлар бўлмайди.
Газ ҳолидаги алканлар
С1–С4 углеводородлар; метан, этан, пропан, бутан, изобутан, ҳамда 2,2–диметилпропан (С5Н12)–неопентан нормал шароитда газ ҳолида бўлади. Буларнинг ҳаммаси табиий ва нефть газлари таркибига киради.
Газ конлари уч хил турда бўлиши мумкин:
Тоза газ конлари. Газ конденсати конлари. Нефть конлари.
Биринчи турдаги газ конлари табиий газ конлари деб, асосан метандан ташкил топган бўлади. Метанга қўшимча сифатида оз миқдорда этан, пропан, бутан, пентаннинг буғлари, шунингдек анорганик бирикмалар; СО2, N2 ва айрим ҳолларда H2S бўлиши мумкин.
Республикамизнинг Шўртан газ конидаги табиий газининг таркиби қуйидагича (7.1. жадвал).
7.1-жадвал
Шўртан газ кони табиий газининг таркиби, (%)
Азот
|
1,584
|
CO2
|
2,307
|
Метан
|
90,52
|
Этан
|
3,537
|
Пропан
|
1,06
|
и – Бутан
|
0,209
|
н–Бутан
|
0,260
|
и – Пентан
|
0,110
|
Гексан
|
0,119
|
Гептан
|
0,112
|
H2S
|
0,084
|
н–Пентан
|
0,093
|
Табиий газнинг таркибида метан жуда кўп миқдорини ташкил қилса 95% дан кўп, бундай газ “қуруқ газ” дейилади. Газ конденсати конларидан чиқадиган газ, одатдаги газдан фарқ қилиб, метандан ташқари кўп миқдорда (2-5% ва ундан ортиқ) С5 ва ундан юқори метан гомологлари мавжуд бўлади. Газ қазиб олинаётганда босимнинг тушиши оқибатида, улар конденсатга (суюқликка) айланади.
Газ конденсати конларидан ажралиб чиққан газнинг таркиби, конденсатлар ажратиб олингандан кейин, “қуруқ газ” таркибига яқин бўлади. Нефть конларидан ажратиб олинадиган газлар йўлдош нефть газлари дейилади. Ушбу газлар нефтда эриган бўлади ва улар кондан чиқариб олингандан сўнг ажралиб қолади. Йўлдош нефть газлари таркиби “қуруқ газлар” дан кескин фарқ қилиб, унда этан, пропан, бутанлар ва юқори углеводородлар ҳам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |