188
этган. Бунда яна дизайннинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаш
лозим.
Меҳнат эстетикасида дизайнга бўлган талаб кўпйқламалик
табиатига
эга. Унда фақат техникавий гўзаллик эмас, ботунисича технологик жараѐн ва
ишлаб чиқариш жойи – макон гўзаллиги ҳам дизайн қонун-қоидаларига
бўйсуниши: инсон – техника – макон тизимининг эстетиклашиши рўй
беради.
Меҳнат билан нафосатнинг ўзаро алоқаси тўғрисида украиналик
эстетик олим Д.Ю. Кучерюк диққатга сазовар фикрлар билдиради:
―Меҳнатнинг мазмуни айнан ўзини қадрият сифатида намоѐн қилиши
билан
белгиланади, – деб ѐзади у. – Нафосат ҳам меҳнатнинг мазмуний жиҳатига
алоқадор‖
. Бунга мисол тариқасида у инсон ўз руҳий-физиологик
қувватининг меҳнат жараѐнини бошқариш маҳоратига эгалигидан
руҳланишини ва бутун вужуди билан эстетик қувончни ҳис этишини
таъкидлаб ўтади. Дарҳақиқат, бундай ҳолатда инсоннинг ижодий
муносабати, руҳий кўтаринкилиги меҳнат билан эстетиканинг уйғунлашиб
кетишига
олиб келади, нафосат меҳнат жараѐнини жонлантирадиган
ҳодисага, уни гўзаллаштирадиган қудратга айланади. Бунинг учун инсон –
техника – макон тизимида дастгоҳлардан тортиб, девору иморатларгача,
гултувакдан тортиб, дарпардаларгача дизайнернинг ижодий ѐндашуви лозим
бўлади; бунда ранглар нафосати ҳам алоҳида рол ўйнайди.
Нима учундир биз, меҳнат эстетикаси деганда, кўпинча фақат
жисмоний-моддий меҳнат жараѐнларидаги нафосатни
тушунамиз ва асосан
уни зўр бериб тадқиқ этишга уринамиз. Ваҳоланки, маънавий-ақлий
соҳалардаги меҳнат ҳам жиддий эътиборга, эстетик таҳлилга лойиқ. Масалан,
театр санъатидаги меҳнатни олиб кўрайлик. Улуғ режиссѐримиз Маннон
Уйғур янги спектаклни тайѐрлашда ―ўзи ҳам тинмаган, бошқаларни ҳам
тиндирмаган‖. Репетиция пайтида тушликка чиқишга вақт тополмаганидан
унга уйидан овқат олиб келишган. Спектаклдан сўнг тунлари таҳлил билан
шуғулланган, театр санъатининг муҳим масалаларига доир қоидаларини
қоғозга туширган. Буюк француз ѐзувчиси Балзакниннг эса кунига 14-16
соатлаб ишлагани ҳаммага маълум. Меҳнат туфайлигина санъаткор ўз
истеъдодини намоѐн қила олади, айни пайтда ана шу ―ўзини қийнаш‖дан у
бутун борлиғи билан қувонч ҳиссини туяди. Бадиий ижод эстетик фаолият
сифатида санъаткор учун доимо ―ширин азоб‖, ―гўзал аъмол‖ – эстетик завқ
манбаи.
Фанда ҳам меҳнатнинг ўрни, у олимга берадиган эстетик завқ, қувонч
санъатдагидан кам эмас. Илмий меҳнат табиатан эстетик кечинмаларга бой,
чунки унда билимга бўлган иштиѐқни, ижод ҳиссини ва инсоннинг
ҳайратланиш қобилиятини намоѐн қилувчи ботиний куч мавжуд. Тўғри, бир
пайтлар фан ҳиссиѐтга берилмасдан, совуққон ва ҳолисона ҳақиқатни
билишга асосланади, деган фикр ҳукмрон эди, буни сабаби қилиб
унинг
мажозий тафаккурдан йироқлиги кўрсатиларди. Ҳозирги пайтда унинг акси
Кучерюк Д.Ю. Эстетика труда. Киев, Виша школа, 1989. С. 276.
www.ziyouz.com kutubxonasi
189
исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатга айланган. Зотан фан тарихи унда икки
сифатни – ахлоқий-шахсий ва эстетик ибтидонинг мавжудлигини таъкидлаб
туради. Буни В.А. Энгелгарт шундай ифодалайди: ―Ижод... – санъатнинг
моҳияти. У худди шу даражада фаннинг ҳам моҳиятидир. Ҳар икки ҳолатда
инсоннинг яратиш, яъни, ўзлигини намоѐн қилиш қобилияти муҳим. Илмий
кашфиѐт, ҳудди санъат каби, ижодкорнинг муайян хусусиятларини ўзида
сақлаб қолади ва кейинги ҳаѐти давомида
бутун инсоният бойлигига
айланади‖
. Зотан ижодий меҳнатни ўз ҳаѐтининг маъноси деб билган илм
фидойисигина ҳақиқий олимдир.
Ҳозирги кунда санъаткор ва олимнинг ижодий меҳнати фақат ички,
ҳиссиѐтлар билан алоқадор шаклда эмас, балки ташқи – техника нуқтаи
назаридан ҳам эстетиклашган. Чунончи, бугунги ѐзучи ўз меҳнат жараѐнини
компьютерсиз, диктофонсиз тасаввур қилолмайди, рассомлар, қўшиқчилар ва
бошқалар компьютпр технологиясидан фойдаланадилар, электрон чолғу
асбоблари ҳам маълум маънода техниканинг эстетиклашувидан далолат
беради. Бундай мисолларни кўплаб
келтириш мумкин, барча ҳодисаларда
дизайнер
томонидан
мукаммаллаштирилган
гўзаллик
ижодкорнинг
маънавий-руҳий кўмакчисига айланишини кўриш мумкин.
Меҳнат эстетикаси техника эстетикаси каби атроф-муҳитни
гўзаллаштириш тизими билан боғлиқ. Корхона ҳовлисидаги яшил олам,
фаввора, дарахтлар, ҳайкалларнинг уйғунлиги ичкаридаги бинолар
пештоқлари ва деворларида акс этган кўргазмали амалий санъат намуналари,
бинолар ичининг юксак дид билан безатилиши – ҳаммаси инсон меҳнатини
гўзаллаштиришга, меҳнат жараѐнининг эстетик завқ билан амалга ошувини
таъминлашга хизмат қилади.
Шундай қилиб, меҳнат эстетикаси меҳнат жараѐнидаги нафосатни
фақат саноат ишлаб чиқариши
билан чегараланмайди, дизайндан кенг
фойдаланган ҳолда ўзини атроф-муҳитни гўзаллаштириш тизмидаги асосий
омиллардан бири сифатида намоѐн этади ва техника эстетикаси билан
доимий ҳамкорликда иш олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: