Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси


Ахлоқ фалсафаси фанининг аҳамияти ва вазифалари



Download 1,99 Mb.
bet4/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Ахлоқ фалсафаси фанининг аҳамияти ва вазифалари

Жамиятимиздаги ҳозирги янгиланиш жараёнида Ахлоқ фалсафасининг ўз ўрни бор. Унинг олдида янги демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишга киришган мамлакатимиз фуқароларининг, айниқса, ёшларнинг ахлоқий даражасига масъуллик ва ҳар томонлама камол топган замон кишиси тарбиясини назарий асослашдек улкан вазифалар турибди. Уларни фақат қадимий ва ҳар доим замонавий бўлиб келган ахлоққа янгича ёндашувлар асосидагина амалга оширса бўлади.


Янгича ёндашувлардан бири - Ахлоқ фалсафасида миллий ғоя ва мустақиллик мафкурасига эътиборни кучайтириш билан боғлиқ. Чунки замонавий комил инсон анъанавий ахлоқий қадриятлар билан йўғрилган янгича мафкурамизни ўзида мужассам этган, миллий ғояни ўз руҳий оламига сингдирган етук шахс бўлмоғи лозим. Унинг қалбида ахлоқ мафкуравийликни ва мафкура ахлоқийликни уйғунлаштирган маънавий ҳодисаларга айланмоғи керак. Чунки мафкура бир ёқлама, маҳдуд, ўта сиёсийлаштирилган ғоялар тизими эмас, у ҳам худди ахлоқ каби, ахлоқ билан ёнма-ён туриб, инсонни юксак маънавий парвозларга даъват этувчи ботиний кучдир. Президент Ислом Каримов буни теран мантиқийлик билан шундай ифодалайди: «У (миллий мафкура-А.Ш.) инсонга фақат моддий бойликлар ва моддий неъматлар учун эмас, аввало, Аллоҳ таоло ато этган ақл-заковат, иймон-эътиқод туфайли юксак маънавиятга эришиш учун интилиб яшаш лозимлигини англатадиган, бу мураккаб ва таҳликали дунёда унинг тараққиёт йўлини ёритадиган маёқдир»1.
Зеро, миллий ғоя билан умумбашарий қадриятлар мувозанатини барқарор сақлашни яшаш шарти деб билган мустақиллик мафкураси ахлоқни тўлдирувчи ва бойитувчи ҳодиса сифатида ўзининг бош мақсадини ахлоқий вазифаларга ҳамоҳанг тарзда амалга оширади. Шу боис Президент Ислом Каримов: «Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш - миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир», - деганида мутлақо ҳақдир.2
Маълумки, мамлакатимиз мустақилликка эришгани туфайли халқимиз фақат янги мустамлакачилик занжиридангина озод бўлиб қолмади, балки ижтимоий тузум ўзгаришини бошдан кечирди ва кечиримоқда. Салкам бир асрлик тоталитар тузум халқни «темир қўлқоплар» ёрдамида ушлаб турди: «юқори»нинг гапи-гап, шахснинг фикри мутлақо инобатга олинмасди, эркинликнинг ҳар қандай кўриниши давлатга қарши жиноят сифатида баҳоланар, чизиб қўйилган чизиқдан чиқиш мумкин эмас эди. Жамият синифларга бўлиб ташланиб, унинг аъзолари ягона коммунистик мафкура асосида тарбияланарди. Нимани гапириш ёки гапирмаслик, нимани ўқиш ёки ўқимаслик нимани ёзиш ёки ёзмаслик в.ҳ. сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий-маънавий хатти-ҳаракатларнинг ҳаммаси аввалдан белгилаб қўйилар, фуқаролардан жонли робтлар тарзида яшаш талаб қилинар, акс ҳолда ҳар қандай шахс қамоққа ёки руҳий касалхонага ташланар ёки фуқароликдан маҳрум қилиниб, бир умр муҳожирликка, ҳатто ўлимга маҳрум этилар эди. Ана шундай «темир» сиқув ва қўрқув остида яшаган халқнинг бирдан озодликка чиқиши, дафъатан ҳамма ўзини эркин ҳис қилиши силлиқ кечиши мумкин эмаслиги, ҳаттоки маълум даражада хавфли экани табиий. Энди ўтиш даврининг жамият учун энг хатарли даври бошланади: ўнлаб турли-туман ҳаракатлар, оқимлар, партиялар вужудга келади, уларнинг аксарияти берилган эрикинликдан сиёсий фирибгарликлар воситасида ҳокимиятни қўлга олиш учун фойдаланади; турли экстримистик, диний-фундаменталистик гуруҳлар пайдо бўлиб, ўз қора ниятларни, худбинона мақсадларини амалга оширишда «эркинлик», «ҳақиқат», «адолат», «тенглик», «мусулмончилик» шиори остида ҳаракат қиладилар. Бу-бир томондан. Иккинчи томондан эса, юлғичлик, фирибгарлик, каззоблик, порахўрлик кескин ошади. Ана шундай ижтимоий-сиёсий муҳитда давлатнинг ташвиқот-тарғибот ташкилотлари ва адлия-ҳуқуқ идоралари томонидан олиб бориладиган ишлар кўзланган даражадаги мақсадга эриша олмайди, улар ташқи омил сифатида аҳолининг барча қатламларини қамраб ололмайди, давр улар билан ёнма-ён ички омил мавжуд бўлишини ҳам тақазо қилади.
Бу ички омил маънавият, биринчи навбатда, унинг ўзаги бўлмиш ахлоқ. Одамлар қалби ва онгини эгаллашда ахлоққа тенг келадиган омил йўқ. Шу сабабдан ҳам республикамиз раҳбарияти мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ахлоқий тарбияга катта аҳамият бериб келади. Зеро ахлоқнинг юксак аҳамиятини англаб етган жамиятгина ўз бугуни ва келажаги йўлини тўғри белгилай олади.
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик бизга фақат сиёсий эркинлигина эмас, балки иқтисодий эркинликни ҳам беради. Авваллари ишлаб чиқариш, тижорат, корхоналарининг чет эллар билан алоқалари тўлалигича давлат тасарруфида эди, эндиликда уларнинг асосий қисми хусусий мулкдорлар қўлига ўта бошлади; давлат мулки билан хусусий мулк конституцион тенгликка эга бўлди, мулкдорлар табақаси вужудга келди. Натижада кўп укладли иқтисодиётни қонун билан бошқаришга ҳатто ўша қабул қилинган қонунларнинг ишлаб кетишига ҳам ахлоқнинг ёрдамисиз эришиш мумкин эмаслиги аён бўлиб қолади: иқтисодиётдаги ҳалолликнинг, ошкораликнинг таъминланиши учун қонунни муҳофаза қилувчи ҳуқуқ-тартибот органларидан тартиб, то ҳар бир хусусий концерн, фирма, тадбиркоргача ахлоқий қонун-қоидаларга амал қилмоғи лозим. Демак, Ахлоқ фалсафаси иқтисодиётнинг ахлоқий жиҳатларини (тадбиркорлик одоби, тижорат одоби, муомала одоби в.ҳ.) ишлаб чиқишдек вазифани амалга ошириши керак. Ҳозиргача бу борада муайян ишлар қилинди, лекин ҳали уларни етарли деб бўлмайди.
Ахлоқ фалсафаси олдида қатор глобал муаммоларни ҳам қилишидек ўта муҳим вазифалар ҳам бор. Улардан бири ва биринчиси илм-фан тараққиёти туфайли вужудга келган техникавий босини бартараф этиш. ХХ ва ХХI асрда эришилган фан-техника ютуқлари ҳозирги пайтда инсон ва у яшаётган сайёранинг келажагига таҳдид солмоқда. Атом, водород, нейтрон бомбалари, баллистик ракеталар, энг янги техникавий кўрсаткичларга эга қирувчи, бомбардимон ҳарбий учоқлар, сув ости ва сув усти кемалари, энг янги русмдаги танклар ҳамда турли-туман қуроллар ҳаммаси инсонни йўқ қилишга қаратилган. Уларни ишлаб чиқариш корхоналари ва синов майдонлари экологик буҳронларнинг манбаидир. Булар бир ёки бир неча мамлакат учун эмас, балки глобал, умумсайёравий фалокат ҳисобланади. Уларнинг олдини олишни фақат бир йўл билан-биз яшаётган техникавий муҳитда (ноосферада) ахлоқий муҳитни (этосферани) барқарор этиш орқали ҳил қилиш мумкин. Шунингдек, биологик Ахлоқ фалсафаси, экологик Ахлоқ фалсафаси, ўлим жазосини бекор қилиш муаммолари ҳам глобал табиатга эга. Бу ҳақда биз дарсликнинг сўнгги бобида алоҳида, нисбатан батафсил тўхталиб ўтамиз.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish