Имом Ғаззолийнинг санъат ва гўзалликка манфаатсиз муносабат
ҳақидаги қарашлари
Ўрта асрлар мусулмон Шарқ эстетикасида машшоиййўнлик йўналиши билан
бирга тасаввуфий йўналиш ҳам вужудга келди. Унинг буюк вакили тасаввуф
фалсафаси асосчиси, тенги кам файласуф-илоҳиётчи Имом Ғаззолийдир (1058 –
1111). Мутасаввиф-файласуфнинг «Иҳё улум ад дин» («Дин ҳақидаги илмларнинг
жонлантириши») асарида эстетикага кенг ўрин берилган.
Ғаззолийнинг нафосат фалсафасида ўсимлик, ҳайвон ҳамда инсоннинг ташқи
муҳитга муносабатига, улардаги нафис дид, эстетик ҳиссиётнинг бор йўқлиги
муаммоларига, шахснинг гўзалликка муносабати, унинг комил инсонга айланиши,
1
Умар Хайём. Наврўзнома, Т., Меҳнат. 1990, 54-б.
2
Умар Хайём. Рубоийлар, 9-б.
Мухтор А. Уйқу қочганда. Т., Маънавият, 2005, 27-б.
268
нисбий ва мутлақ гўзаллик, ибодат билан санъатнинг фарқи сингари масалаларга
тўхталиб ўтади.
Ғаззолий ибодат билан санъатнинг фарқи хусусида ўзига хос фикрлар баён
қилади. Зикр билан рақсни чалкаштирмасликка, жазавадаги муриднинг
ҳаракатларида ўйин аломатларига йўл қўймасликка чақиради. Шундай
аломатлардан бири тепиниш эканини таъкидлаб, бундай ҳаракатларнинг кўп
ҳолларда кўнгил очиш ва ўйин билан боғлиқлигини айтади. Хуллас, зикр пайтида
ўйин унсурларининг намоён бўлишини ибодатни бузадиган ҳолат сифатида
қоралайди. Ғаззолий мусиқа ва қўшиқ борасида ҳам шунга ўхшаш фикрларни
билдиради. Мусиқани, ўйин-кулгини тиловатга аралаштирмасликни, қироатни
қўшиқ билан чалкаштирмасликни қатъий таъкидлайди. Бу борада, айниқса, унинг
Қуръон билан шеъриятни, оятлар билан байтларни таққослаши диққатга
сазовордир.
Шеърнинг (қўшиқнинг) Қуръонга нисбатан дунёвий инсонни кўпроқ
жунбушга келтиришга қодир эканини ва бунинг сабабларини Ғаззолий етти нуқтаи
назар асосида исботлашга ҳаракат қилади.
Биринчиси – ҳамма оятлар ҳам тингловчининг ҳолатига доимо тўғри
келавермайди. Чунончи, ғам-андуҳга ботган ёки пушаймонлик оловида
қоврилаётган кишига мерос, болаларнинг улушлари, маҳр, талоқ ҳақидаги
қоидалар таъсир қилмайди. Зеро, юракни унга мос нарсагина ҳаракатга келтиради,
шоирлар эса байтларини ўз қалбларининг ҳолатидан келиб чиқиб яратадилар.
Демак, ҳар бир шеър муайян руҳий ҳолатнинг интиҳоси сифатида ўшандай руҳий
ҳолатни дилдан кечираётган киши учун таъсирчанроқдир.
Иккинчиси – агар шеърий байт бошқа байт билан алмаштирилса, ҳатто
мазмун бир хиллигига қарамай, у тингловчи юрагига янги из солмай қўймайди.
Чунки, мазмун бир хил бўлса ҳам, кейинги байт аввалгисидан қофия ва вазни
билан фарқланади, тингловчининг қалбини ҳаракатга келтиради. Лекин Қуръонни
қори ҳар гал ҳар хил қилиб ўқий олмайди. Қуръонга қўшимчалар киритиш мумкин
эмас. Демак, ҳар бир етук шеър оригинал бадиий асар сифатида маълум ҳолатларда
кўпроқ таъсирчанликка эга.
Учинчиси – оддий нутқ билан шеърнинг қалбга таъсири солиштирилса,
ҳижолари тартибга солинган шеърий нутқнинг кучли эканини сезиш мумкин.
Шеърнинг ранг-баранг оҳанги қалбни жунбушга келтиради. Демак, ҳар бир шеър
ўзига хос долзарб оҳанги билан таъсирчанроқдир.
Тўртинчиси – шеърий нутқнинг қалбга таъсири қисқа бўғинларни (ёпиқ
ҳижоларни) чўзиб, узун бўғинларни (очиқ ҳижоларни) кесиб талаффуз этиш билан
боғлиқ. Сўзлар рукнларга бўйсундирилиб талаффуз этилади. Тиловат ўқилганда
эса бундай қилиш мумкин эмас. Демак, шеърнинг вазнга эга бўлиши унга кенгроқ
имконият беради.
Бешинчиси – вазнга туширилган шеърий нутққа бир меъёрдаги зарбли
товушлар, чунончи, доира сингари мусиқа асбоблари жўр бўлиши мумкин. Ундай
ҳолда шеърнинг таъсир кучи ошади. Оятларни эса бунақанги жўрликдан асрамоқ
лозим, зеро, у ўта жиддий Ҳақиқатдир. Уни кўчаларда, базмларда, тўйхоналарда
ўқиш мумкин эмас. Демак, шеърий нутқ мусиқий асбоблар жўрлигига йўл бериши,
жой танламаслиги билан ҳам муайян имтиёзга эга.
269
Олтинчиси – бадиҳагўй (маддоҳ) тингловчининг ҳолатига мос келмайдиган
байтни ўқиши, у байт тингловчига ёқмаслиги мумкин. У ҳолда тингловчи бошқа
байтни талаб қилади. Чунки ҳар қандай нутқ ҳам кайфиятга мос келавермайди.
Бундай пайтда тиловат тинглаш мажбурияти ва бу мажбуриятдан ўша онда қутула
олмаслик ҳисси тингловчида оятларни ёқтирмай қолишдек гуноҳли ҳолатни
келтириб чиқариши мумкин. Демак, шеър вақт, ҳолат ва кайфиятни ҳисобга олиши
туфайли, яъни дунёвий қамровининг кенглиги билан ҳам кучлироқ таъсирга эга.
Еттинчиси – мусиқий товушлар инсоннинг табиатига мос келади. Уларга
Ҳақиқат эмас, лаззат манбаи сифатида қаралиши лозим. Худди шунингдек, шеър
ҳам инсон табиатига мос келади, инсон ундан лаззатланади; ҳам ўзи шеър ярата
олади, зеро, яратилган нарса (яъни шеър) яратилганга (яъни инсонга) ўхшаш
бўлади. Қуръон эса – Аллоҳнинг сўзи, Унинг сифатларидан бири. Қуръон инсоният
яратишга қодир бўлмаган Ҳақиқатдирки, Аллоҳнинг сифати тарзида у яратилиш
жараёнини бошдан кечирмаган. Демак, инсонга яқинроқ экани, ҳиссиёт баёни
бўлгани учун ҳам одамлар шеърга кўпроқ майл билдирадилар
.
Буюк мутасаввиф-файласуф юқоридаги етти бандли чоғиштирма орқали,
биринчидан, Қуръон оятларига шеърга бўлганидек эркин мурожаат қилиш мумкин
эмаслигини, иккинчидан, Муқаддас Китобни тўғри келган жойда, тўғри келган
ҳолатда ўқимасликни, уни жўнлаштирмасликни, яъни илоҳий муносабат билан
инсоний муносабатни қориштириб юбормаслик лозимлигини уқтиради. Шу ўринда
у қуйидаги воқеани келтиради: пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ар-Робийа
умми Маъуз хонадонларига кирганларида, канизаклар қўшиқ куйлаётган эди;
шунда улардан бири дарҳол қўшиқни тўхтатади ва у кишига мадҳия айта
бошлайди. Пайғамбаримиз эса: «Буни қўй, аввал нимани айтаётган бўлсанг, ўшани
айта бер», – дейдилар. Ғаззолий мазкур таъқиқ Қуръон оятларининг тўй-
томошаларда ўқитишга ҳам тааллуқли эканини таъкидлаб, мутлақо жиддий
нарсани ўйин-кулги шаклига солиш, «шеър билан айтишга рухсат берилган
нарсани Қуръон воситасида айтиш мумкин эмас», дейди
.
Шундай қилиб, Имом Ғаззолий қанчалик Қуръонни юксакка кўтармасин,
улуғлигини қанчалик таъриф қилмасин, уни шеърият билан солиштирар экан,
масалага бағоят рационал тарзда ёндашади: ибодатга нисбатан санъатнинг,
қироатга нисбатан шеъриятнинг оддий инсонга яқинлигини инкор этмайди, балки
тасдиқлайди. Бу ўринда, диққат қилинса, муридларнинг жазавага тушиши ҳамда
хаёлан Оллоҳга етишган ҳолатлари билан томошабин ёки тингловчининг санъат
асаридан жунбушига келиши ва сўнг қалбида рўй берадиган фориғланиш
(катарсис) ҳолатлари орасида ҳам ўхшашлик, ҳам катта фарқ борлигини англаб
олиш қийин эмас.
Ғаззолий зоҳирий ва ботиний гўзаллик хусусида фикр юритар экан, туғма
эстетик туйғунинг мавжудлиги ҳақидаги ғояни гўдаклар ва ҳайвонларнинг ҳам
эстетик туйғуга эгалиги билан исботлашга интилади. Гўзалликни идрок этиш
туйғусининг туғмалиги, табиийлиги ва уни эстетик тарбия воситасида англаб етиш
1 . Га з а л и Абу Х а м и д . В о с к р е ш е н и е н аук о в е р е . М . Н аук а , 1 9 8 0 . 1 1 7 -1 2 2 б е т л а р .
Ўша манба. 121 б.
270
орқали ҳис қилиш борасида ҳозир ҳам баҳсли қарашларнинг мавжудлиги Ғаззолий
ўртага ташлаган эстетика муаммолари ҳануз долзарб эканини тасдиқлайди.
Ғаззолийнинг гўзаллик тўғрисидаги, хусусан, гўзалликка нисбатан беғараз
муносабат ҳақидаги назарий фикрларидан буюк олмон файласуфи Иммануил Кант
ижодий фойдаланади. Чунончи, Кант нафосат туйғусини манфаациз, беғараз, фақат
предметга соф муҳаббат билан муносабатда бўлиш туфайли юзага келган туйғу деб
атайди. Гўзалликнинг нисбийлиги борасида ҳам Кант Ғаззолий тутган йўлдан
боради. Ҳатто баъзида мисоллар бир хилллигига йўл қўяди: икала файласуф ҳам
одам ва отни мисол тариқасида келтиради. Ғаззолий фикрларининг ривожланган
шаклларини Ҳюм, Бёрк, Шефстбери, Хатчэсон сингари файласуфларда ҳам
учратамиз.
Умуман олганда, Ислом динининг санъат билан ҳамкорлиги масалалари
алломаларнинг бадиий адабиёт, мусиқа ва бошқа санъат турларига доир
рисолаларида ҳамда тазкираларида ўртага ташлади. Шундай қилиб, Шарқнинг даҳо
мутафаккирлари – Абу Наср ал-Форобий, Ибн Сино, Умар Хайём ва Имом
Ғаззолий бир томондан, тасаввуфни моҳиятан исломнинг ахлоқ ва нафосат
фалсафаси сифатида талқин қилса, иккинчи томондан уларнинг эстетик ғоялари
ҳамда назариялари билан жаҳон нафосат фалсафасининг янги поғонага
кўтарилишини бошлаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |