ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
А НДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ “МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ” ВА “ТЕХНОЛОГИК МАШИНАЛАР ВА ЖИҲОЗЛАР” КАФЕДРАЛАРИ ХАМКОРЛИГИДАГИ “ЗАМОНАВИЙ МАШИНАСОЗЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ МУАММОЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ
АХБОРОТ ХАТИ
АНДИЖОН 2022
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Андижон машинасозлик институти
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сон фармойишини 1-иловаси “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси” га кўра 2022 йил 25-26 феврал кунлари Андижон машинасозлик институти “Машинасозлик технологияси” ва “Технологик машиналар ва жиҳозлар” кафедралари хамкорлигида “Замонавий машинасозлик ишлаб чиқаришининг муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилади.
Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари:
мехатроника ва робототехника, ахборот технологиялари;
механика ва машинасозлик;
метрология ва материалшунослик;
энергетика ва электротехника;
тўқимачилик ва енгил саноат;
қишлоқ хўжалик машиналари:
қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш.
Республика илмий-амалий конференция ишида Республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, илмий ходим ва изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари қатнашишлари мумкин. Дастур ва материаллар тўплами анжуман бошлангунга қадар чоп этилади.
Анжуманда иштирок этиш учун илмий мақолалар 2022 йилнинг 24 фералига қадар қабул қилинади.
Тақдим этиладиган тезис ва анжуман материалларини расмийлаштириш тартиби:
Тезислар электрон почта орқали ёки телеграм ижтимоий тармоғидан юборилиши лозим. Анжуман материаллари бир нусхада ва электрон шаклларда иккита файл: тезис (Абдуллаев_тезис) ва талабнома (Абдуллаев_талабнома) кўринишида Word 2003, 2010 форматида Times New Roman, 14 кегль, сатрлар оралиғи 1,5, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см қолдирилган ҳолда сатр боши- 1см бўлиши шарт.
Мақоланинг номи марказга қорайтирилган шрифт билан ѐзилади. Кейинги қатор
ўтказиб юборилади. Кейинги сатрдан муаллифнинг ФИШ, илмий даражаси ва унвони ѐзилади. Уларнинг тагига қатор қолдирмасдан кичик харфларда ташкилотнинг тўлиқ номи, шахри, давлати. Кейинги қатор ўтказиб юборилади ва кейинги қатордан мақоланинг матни ѐзилади.
2. Манба ва адабиётга ҳавола (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши лозим (наъмунага қаранг).
3. Тақдим этилаётган тезис 3 бетдан ошмаслиги талаб этилади.
4. Анжуманда ташкилий бадали ва материаллар тўпламининг нашр харажатлари ҳар бир тезис учун 30 000 сўм деб белгиланган. Талаба ва магистрантлардан ташкилий бадал олинмайди.
5. Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
6. Битта иштирокчи кўпи билан 2 та мақола тақдим этиши мумкин.
Н А М У Н А
МАҚОЛАНИНГ НОМИ
Муаллифнинг фамилия, исми, шарифи
Илмий даражаси ва унвони, иш жойи
Асосий матн. [1].
Адабиётлар
Муаллиф. Мақола номи. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган йили.
|
Анжуман қатнашчисининг талабномаси (заявка)нинг намунаси:
Фамилия, исм, шарифи__________________________________________
Илмий даражаси ва унвони ______________________________________
Иш жойи, лавозими_____________________________________________
Мақоланинг йўналиши __________________________________________
Мақоланинг номи_______________________________________________
Телефон _______________________________________________________
Е-mail_______________________________________________________
ДИҚҚАТ!
Республика конференцияда иштирок этиш учун мақола ва талабномалар (заявка)
2022 йилнинг 24 февралига қадар қабул қилинади.
Ташкилий қўмита анжуман материалларини танлаб олиш ҳуқукига эга.
Ташкилий бадал ва нашр харажатлари учун тўлов редколлегия томонидан илмий мақолалар нашрга тавсия этилганидан сўнг қабул қилинади.
Фақат редколлегия томонидан нашрга тавсия этилган ва нашр харажатлари учун тўловни амалга оширган муаллифларнинг илмий мақолалари чоп этилади.
Талабларга жавоб бермайдиган тезислар ва анжуман материаллари қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Манзил: Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси, 56 уй.
Анжуман ўтказиш учун масъуллар:
Машинасозлик технологияси кафедраси мудири Х.Акбаров
Технологик машиналар ва жиҳозлари кафедраси мудири К.Қосимов
Телефон рақами: (+99897)-991 01 04
Телеграмм: (+99897)-991 01 04 t.me/nazirjon0104
Е-mail: conferency.andmi@gmail.com
Пластик номери: 9860 1601 0219 6435
Do'stlaringiz bilan baham: |