Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet42/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

4.3. Пул агрегатлари

Пул массаси даражасини ҳисоблашнинг асосий тамойилларидан бири маблағларни ликвидлилик даражаси ҳисобланади. Муомаладаги пулнинг турлари пул агрегатлари билан гуруҳларга ажратилади. Унга кўра муомаладаги маблағлар ликвидлилик бўйича таснифланади, яъни дастлаб юқори ликвидли маблағлар паст ликвидлигига қараб М1, М2, М3,….Мn ёки L агрегатларга ажратилади. Пул агрегатлари таркиби ва сони турли мамлакатларда турличадир.


Саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикасида пул массасини аниқлашда қуйидаги асосий пул агрегатларидан фойдаланилади:
М1 – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади;
М2 – М1 ва тижорат банкларидаги муддатли ва жамғарма қўйилмаларидан (тўрт йилгача) таркиб топган;
М3 – М2 ва ихтисослашган кредит муассасаларидаги жамғарма қўйилмаларини киритган;
М4 – М3 ҳамда йиллик тижорий банкларининг депозитли сертификатларидан иборат.
АҚШда пул массасини аниқлаш учун 4 та пул агрегати, Япония ва Германияда – 3 та, Англия ва Францияда – иккита пул агрегатидан фойдаланилади.
Пул массаси таркиби ва динамикасини таҳлил қилиш Марказий банк томонидан тўғри пул-кредит сиёсати олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.
Россия Федерацияда муомаладаги жами пул массаси ҳисоб-китоби учун қуйидаги пул агрегатлари қўлланилади.
МО – нақд пуллар;
М1 агрегати – МО агрегати ва ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар (махсус счётлар, капитал қўйилмалар счётлари, аккредитив ва чек счётлари, маҳаллий бюджет счётлари, бюджет, касаба, уюшмалари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг счётлари, давлат суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди)даги маблағлар тижорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг;
М2 – М1 агрегати ва жамғарма банкларидаги муддатли қўйилмалардан иборат;
М3 – М2 агрегати ҳамда депозитли сертификатлар ва давлат заём облигациялари йиғиндисидан иборат.
АҚШда нақд ва нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширадиган пуллар ливидлилик даражасига қараб қуйидаги пул агрегатлари билан белгиланади:

М1 =

нақд пуллар (банкнотлар ва тангалар), талаб қилиб олгунча сақланадиган депозитлар, пул чеклари, бошқа чек депозитлари;

М2 =

М1 + чек бўлмаган жамғарма депозитлар, муддатли жамғармалар (100 минг долларгача);

М3 =

М2 + 100 доллардан юқори муддатли жамғармалар, жамғарма сертификатлар ва бошқалар;

L =

М3 + хазина жамғарма облигациялари, давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари, тижорат қимматли қоғозлар ва бошқалар.

Пул массаси таркибида нақд пуллар улушининг паст ёки юқорилиги муҳим ўрин тутади. МДҲга аъзо мамлакатларнинг пул массаси таркибида нақд пулларнинг улуши сезилари даражада юқори. Одатда ривожланган мамлакатларнинг пул массаси таркибида нақд пулларнинг улуши 5 – 10 фоизни ташкил этади.


Пул массасининг ўзгаришига нафақат муомаладаги пул миқдорининг ўзгариши, балки пул айланиш тезлиги ҳам таъсир қилади. Пул айланиш муомаласи тезлиги – пулнинг товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда қатнашиш суръатидир.
Ўзбекистонда пул агрегатлари қуйидаги таркибий қисмлардан иборат31.

М0 =

нақд пуллар (Марказий банкнинг расмий курси билан миллий валютада ҳисобга юритиладиган хорижий валюталар);

М1 =

М0 + счётлардаги пул қолдиғи + маҳаллий бюджет маблағлари – бюджет, жамоа ва бошқа ташкилотлар маблағлари;

М2 =

М1 + тижорат банкларидаги муддатли жамғармалар;

М3 =

М2 + сертификатлар + мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари.

Пул массаси таркибини унинг ҳаракатига қараб иккига бўлиш мумкин, яъни пул массасининг актив қисми – бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми ва иккинчиси пассив қисм – жамғармадаги пуллар ва ҳисоб рақамлардаги қолдиқлар ҳисобланади.


Пул муомаласи қонунига кўра, пул муомаласи тезлиги пул массасининг ўсишига нисбатан пропорционал равишда ортиб боради. Иқтисодиётнинг пул воситалари билан таъминланганлиги даражасини аниқлашда монетизация коэффициенти кўрсаткичидан фойдаланилади. Ушбу кўрсаткич маълум давр ичида ўртача пул массаси даражасини жами ижтимоий маҳсулотнинг номинал қиймати ўртасидаги нисбати асосида аниқланади.



Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish