МЧЖнинг 2016 йил якуни бўйича баланс ҳисоботи84
минг сўм ҳисобида
Кўрсаткичлар
|
Суммаси
|
АКТИВЛАР
|
|
Кассадаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари
|
26 825
|
Банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар
|
57 390
|
Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
|
102 889
|
Сотиб олинган дебиторлик қарзлар – факторинг
|
0
|
Кредитлар, соф
|
2 427 205
|
Асосий воситалар, соф
|
24 834
|
Бошқа активлар
|
64 029
|
Жами активлар
|
2 703 172
|
МАЖБУРИЯТЛАР ва КАПИТАЛ
|
|
МАЖБУРИЯТЛАР
|
|
Тўланиши лозим бўлган кредитлар
|
1 363 569
|
Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар
|
19 671
|
Бошқа мажбуриятлар
|
26 895
|
Жами мажбуриятлар
|
1 410 135
|
КАПИТАЛ
|
|
Устав капитали
|
1 001 043
|
Тақсимланмаган фойда
|
360
|
Жорий йил фойдаси (зарар)
|
291 634
|
Жами капитал
|
1 293 037
|
Жами мажбуриятлар ва капитал
|
2 703 172
|
Дастлаб “Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 20 минг евро эквивалентда — Тошкент шаҳрида тузилаётган микрокредит ташкилотлари учун, 10 минг евро эквивалентда — бошқа аҳоли пунктларида тузилаётган микрокредит ташкилотлари учун белгиланди.
“Мега-инвестмент плюс микрокредит ташкилоти”
МЧЖнинг 2016 йил якуни бўйича молиявий
натижалари тўғрисидаги ҳисоботи
минг сўм ҳисобида
Кўрсаткичлар
|
Суммаси
|
1.ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
|
Жисмоний шахсларга берилган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
1 292 067
|
Жами фоизли даромадлар
|
1 292 067
|
2.ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
|
0
|
Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашгача бўлган соф фоизли даромадлар
|
969 680
|
Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар баҳолангандан сўнг соф фоизли даромадлар
|
969 680
|
3.ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР
|
|
Бошқа фоизсиз даромадлар
|
19 680
|
Жами фоизсиз даромадлар
|
19 680
|
5.ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР
|
|
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари
|
46 747
|
Жами фоизсиз харажатлар
|
46 747
|
6.ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРГАЧА СОФ ФОЙДА
|
942 414
|
7.ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР
|
|
Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
|
110 169
|
Ижара ва таъминот харажатлари
|
63 357
|
Хизмат сафари ва транспорт харжатлари
|
3 217
|
Маъмурий харажатлар
|
4 813
|
Эскириш харажатлари
|
9 832
|
Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар
|
49 232
|
Жами операцион харажатлар
|
240 620
|
8.КРЕДИТЛАР БИЛАН БОҲЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ
|
|
9.ФОЙДА СОЛИҒИ ВА БОШҚА ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН СОЙ ФОЙДА
|
701 794
|
10.Фойда солиғи
|
67 161
|
11. ТУЗАТИШЛАРГЧА БЎЛГАН ФОЙДА
|
634 633
|
ФОЙДАГАЧА БЎЛГАН ТУЗАТИШЛАР, СОФ
|
-389 000
|
12.СОФ ФОЙДА
|
245 633
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли Қарорига асосан 2017 йил 1 октябрдан микрокредит ташкилотлари устав капиталининг минимал миқдори – 2,0 млрд сўм этиб белгиланди.
Микрокредит ташкилоти филиал ташкил қилиш учун:
қониқарли молиявий ҳолатга эга бўлиши;
қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг талабларига жавоб бериши;
микрокредит ташкилоти кунлик жамлама бухгалтерия балансини тузиш учун керакли дастурий-техник воситаларга ҳамда малакали бухгалтерия ходимларига эга бўлиши;
микрокредит ташкилоти лицензия олинган кундан бошлаб камида икки йилдан зиёд ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши;
Марказий банк талабларига жавоб берадиган тегишли хоналар ва ускуналарга эга бўлиши лозим.
Микрокредит ташкилоти қуйидаги ҳолатларда қониқарли молиявий ҳолатга эга деб топилади:
жорий йил натижаларига кўра соф фойдага эга бўлганда;
муддати ўтган кредитларнинг суммаси охирги бир йил давомида микрокредит ташкилоти кредит портфелининг 5% дан кам миқдорини ташкил этганда;
микрокредит ташкилотининг жами капиталидан устав фонди ва текинга олинган мулклар чегирилгандан сўнг қолган капитали охирги бир йил давомида микрокредит ташкилоти активларининг камида 10% ни ташкил этганда микрокредит ташкилотлари ўз филиалларини ташкил этиши мумкин бўлади.
17.4. Ломбардлар ва уларнинг ташкил топиши
Ломбардлар – ихтисослашган тижорат ташкилоти бўлиб, асосий фаолияти фуқароларнинг ҳаракатдаги мулклари гарови остида, қисқа муддатли кредитлар бериш ва буюмларни сақлаш билан шуғулланади. Ломбардларнинг ихтисослашганлик даражасига қараб буюмлар, олтин буюмлар ва автоуловлар гаров сифатида қабул қилинади. Буюмлар томонларнинг ўзаро келишуви асосида баҳоланади. Ломбард ва кредит олувчи шахс ўртасида тузилган шартнома асосида кредит берилади.
Дастлабки ломбардлар XV асрларда Франциянинг Ломбард шаҳрида савдогарлар томонидан ташкил этилган. Ҳозирги кунда амалиётда қўлланилиб келинаётган “ломбард” термени шу тариқа пайдо бўлган.
Ломбардларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, ушбу муассасалар мижознинг эҳтиёжи учун зарур бўлган суммани жуда тез фурсатда бериш имкониятига эгалигидир. Бунда ломбард ва қарз олувчи ўртасида, кўпчилик ҳолларда қимматбаҳо буюмлар гаров сифатида фойдаланилади. Ломбард ташкилоти берилган кредит учун ундирилиши лозим бўлган фоиз тўловини, кўпчилик ҳолларда, олдиндан кредит суммасидан чегириб қолади.
Ломбард кредит учун ҳисобланадиган фоиз суммалари қуйидаги тартибда ҳисобланади.
Масалан, кредит суммаси – 1,0 млн сўм, ойлик фоиз тўлови – 3 %, кредитдан фойдаланиш муддати – 20 кун.
Кредит суммасидан келиб чиқиб, ушбу кредит суммасига нисбатан тўланадиган фоиз тўлови қуйидагича аниқланади: 1000000*0,003*20=60000 сўм. Ўзбекистонда ломбардлар банк тизимининг иккинчи поғонасидаги кредит муассасалари таркибига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |