Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet62/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

8 – БОБ
ПУЛ ИСЛОҲОТЛАРИ


8.1. Пул ислоҳотларини амалга оширишнинг
зарурлиги ва шарт-шароитлари


Пул ислоҳотлари - миллий валютани мустаҳкамлаш, пул бирлигини барқарорлаштириш ва пул муомаласини тартибга солиш мақсадида давлат томони (Эмиссион банк)дан мамлакат пул тизимини тўлиқ ёки қисман қайта ташкил этишдир. Пул ислоҳотлари қоғоз пул белгиларининг барчаси ёки бир қисми қадрсизланганда ва уларнинг ҳажми кўпайиб, янгиси (қоғоз ёки металл) билан алмаштириш лозим бўлганда ёки валюта курси ўзгарганда, пул тизимига ўзгартиш киритиш зарур бўлганда ўтказилади.
Пул ислоҳотлари мамлакатдаги иқтисодий ҳолатга, пулнинг қадрсизланиш даражасига ва давлатнинг сиёсатига боғлиқ ҳолда турли усулларда: ортиқча қоғоз пулларни йўқ қилиш билан пул ҳажмини камайтириш (дефляция); эски пул белгиларини йўқ қилиб, янги қоғоз пул белгиларини зарур миқдорда чиқариш (нуллификация); эски пул белгиларини йирикроқ янги пул белгиларига алмаштириш (деноминация); пул бирлиги ёки қоғоз пул бирлиги курсининг металл қиймати ва чет эл валютасига нисбатан курсини пасайтириш (девальвация); пул бирлигидаги металл қиймати ёки қоғоз пул курсини ташки давлатлар валютасига нисбатан ошириш (ревалвация) ва бошқа шаклларда амалга оширилади.


8.2. Пул ислоҳотларини амалга ошириш усуллари

Инфляция суръатлари юқори бўлган шароитда деноминация ўтказиш кўзда тутилган самарани бермаслиги мумкин. Фақат пул ислоҳотини ўтказиш йўли билан пул тизимини барқарорлаштириш мумкин бўлади.


Пул ислоҳотини ўтказиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
- муомаладаги пул массасини камайтириш максадида, дефляция курси бўйича пулларни янги пулларга алмаштириш:
- аҳоли ва корхоналарнинг банклардаги жамғармаларини вақтинча (тўлиқ ёки қисман) ҳаракатсиз ушлаб туриш (қотириб қўйиш):
- иккала усулни биргаликда қўллаш йўли орқали пул ислоҳотини ўтказиш: бу усул халқаро амалиётда “шок йўли” билан даволаш номи билан машҳурдир.
Бу усул 1948 йилда Ғарбий Германияда ҳарбий давлат бошқарувидан бозор иқтисодига ўтишда қўлланилган. “Шок йўли” билан даволашда иш ҳақини тўлашни тўхтатиб қўйиш, ишлаб чиқаришни қисқартириш, пул ислоҳотини ўтказиш, иш ўринларини қисқартириш каби қаттиқ чоралар қўлланилиши мумкин. Масалан, Ғарбий Германияда 1948 йилнинг июнь ойида ўтказилган пул ислоҳотида аҳолининг нақд пуллари ва жамғармалари 6,5 янги немец маркасига 100 эски рейхсмарка қилиб алмаштирилди. Аҳолининг пул жамғармаларини тўлаш вақтинча тўхтатилган, кейинчалик фақат 30 фоиз атрофида тўланган ва ҳар бир кишига 60 немец маркаси миқдорида нафақа ажратилган. Натижада давлатнинг рейх маркасидаги қарзи, мамлакатда бўлган дисбаланс тугатилган ва шу йўл билан инфляциянинг ўсиш суръатлари тухтатилган. “Шок йўли” билан даволаш Японияда 1949-50 йилларда ўтказилган ва у “Додж режаси” деган номини олган. Бу режага асосан Японияда инфляцияга қарши жуда қаттиқ чора-тадбирлар амалга оширилган. Эркин баҳога ўтиш билан бир вақтнинг ўзида ер ислоҳоти ўтказилди, бюджет камомадини йўқотиш йўллари ишлаб чиқилди. Японияда мавжуд зарар билан ишловчи корхоналарга давлат томонидан бериладиган субсидия бекор қилинди, корхона, ташкилотларга кредит бериш шартлари мукаммаллаштирилди, аҳоли жамғармалари ишлатилмасдан қотириб қўйилди. Иқтисодни “шок йўли” билан даволаш Шарқий Европа мамлакатлари - Югославия, Польша каби мамлакатларда ҳам қўлланилган.



Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish