Бобга оид саволлар 1. Нима учун мустақилликни дастлабки даврида Ўзбекистонда эркин пул – кредит сиёсатини амалга ошириш мумкин эмас эди?
2. Мустақилликнинг дастлабки даврида “рубл зонасида” қолишнинг объектив зарурлиги?
3. “Рубл зонасида” ҳисоб – китоблар амалга оширилганда қандай муамммолар вужудга келди ва уларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилди?
4. Россия Давлат банки нақд пуллар билан таъминлашда қандай талаблар қўйди?
5. Ўзбекистон пул тизимини ташкил топиши қайси босқичларни ўз ичига олади?
6. Қачон ва нима мақсадда муомалага оралиқ «сўм – купон»лар киритилди?
7. Миллий валюта «сўм» муомалага қачон ва қандай тартибда киритилди?
8. Муомалага киритилган миллий валюта «сўм» оралиқ «сўм – купон» ларга қандай нисбатда айирбошланди?
9. «Сўм – купонлар» ва миллий валюта «сўм» қанча вақт давомида ва қачон параллел равишда муомалада бўлди?
10. Ўзбекистон пул тизими элементлари ва уларнинг амал қилиши.
Бобга оид тестлар
1. Ўзбекистонда 1991 – 1993 йилларда нима учун мустақил пул – кредит сиёсатини амалга оширишнинг имкони йўқ эди? А. Банк тизими ривожланмаган эди.
Б. Муомалада собиқ иттифоқ ва Россия рубллари етишмаганлиги сабабли.
В. Миллий валюта жорий этилмаганлиги туфайли.
Г. Пул – кредит сиёсати ишлаб чиқилмаган эди.
2. Ўзбекистон Республикаси пул тизимини шартли равишда нечта босқичга ажратиш мумкин? А. 2 та.
Б. 3 та.
В. 4 та.
Г. 5 та.
3. Ўзбекистон пул тизимининг ташкил топишини биринчи босқичи қайси даврни ўз ичига олади? А. 1991йил сентаябрдан 1994 йил июлгача бўлган давр.
Б. 1993 йил ноябрдан 1994 йил 1 июлгача бўлган даврни.
В. 1994 йил 1 июлдан 1994 йил 31 июлгача бўлган даврни.
Г. 1991 йил сентябрдан 1993 йил ноябргача бўлган даврни.
4. Оралиқ «сўм купон»лар қачон муомалага киритилди? А. 1993 йил 1 январдан.
Б. 1993 йил 1 октябрдан.
В. 1993 йил 15 ноябрдан.
Г. 1994 йил 1 июлдан.
5. Оралиқ «сўм купон» муомалада қачонгача тўлов воситасини бажарди? А. 1994 йил 1 июлгача.
Б. 1994 йил 1 августгача.
В. 1994 йил 1 январгача.
Г. 1995 йил 31 июнгача.
6. Миллий валюта сўм ва оралиқ «сўм купон»лар қандай нисбатда алмаштирилди? А. 1:500
Б. 1:1000
В. 1:1500
Г. 1:2000.
7. Ўзбекистон худудида қандай даврда уч турдаги валюта муомалада тўлов воситасини бажарди? А. 1993 йил ноябр.
Б. 1994 йил июль.
В. 1993 йил декабр.
Г. 1994 йил сентябр
8. Собиқ Иттифоқ республикалари қайси пайтдан бошлаб миллий валюталарни муомалага кирита бошлади? А. 1993 йил июл – август.
Б. 1992 йил январ – феврал.
В. 1992 йил май – июн.
Г. 1992 йил июл – август
9. Россия Федерациясининг янги намунадаги банкноталари тўлов воситаси сифатида амал қилиши қачон бекор қилинди? А. 1994 йил 1 июлдан.
Б. 1994 йил 15 апрелдан.
В. 1993 йил 15 ноябрь.
Г. 1991 йил август.
10. Қуйидагидлардан қайси бири Ўзбекистон пул тизими элементлари ҳисобланмайди? А. – пул бирлиги сўм;
Б. – баҳо масштаби талаб ва таклиф асосида белгиланади;
В. – Марказий банк пул муомаласини тартибга солинади;
Г. – қатъий белгиланган валюта курси.