Бобга оид тестлар
1. Дастлаб қандай муносабат вужудга келган?
А.Кредит муносабатлари.
Б.Товар – пул муносабатлари. Б. Банк муносабатлари.
Г. Молия – кредит муносабатлари.
2. Кредит қандай муносабатлар асосида ташкил топди?
А.Товар – кредит муносабатида. Б. Пул – кредитлар муносабатида. В. Товар – пул муносабатларида.
Г. Давлат кредити муносабатларида.
204
3. Кредит муносабатлари иқтисодий фанларнинг қандай бўғинларида ўрганилади?
А.Барча бўғинларида. Б.Айрим бўғинларида. В.Молия бўлимида.
Б.Маълум бўлимида.
4. Кредитор ва кредит олувчи ўртасида асосий омил нима ҳисобланади?
А.Маблағлардан самарали фойдаланиш Б.Иқтисодий манфаатдорлик В.Ўзаро яқинлик.
Г.Иқтисодий ҳамкорлик.
5. Кредитнинг зарурлиги қандай жавобда нотўғри келтирилган?
А. Кредит муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг иқтисодий
манфаатдорлигини таъминланиши.
Б. Иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағлар ссуда капитали сифатида жамғарилиб, тегишли мақсадларга йўналтирилади.
В.Банкларни молиявий муассаса эканлиги.
Г.Иқтисодиётда ишлаб чиқариш циклининг даврийлиги.
6. Кредит муносабатларини вужудга келишининг асосий
сабаби?
А.Капитал муомаласи ва айланиши ҳисобланади. Б. Савдо капитали ҳисобланади .
В. Пул капитали ҳисобланади.
Г. Давлат маблағлари ҳисобланади.
7. Кредитнинг моҳиятига иқтисодчи олимларнинг
қарашлари.
А.Ягона ёндошувга эга.
Б.Ягона ёндошувга эга эмас.
Б. Бир – биридан кучли фарқ қилади. Г. Бир – бирига айнан ўхшайди.
8. Кредитнинг субъектив моҳияти нимада намоён бўлади?
А. Кредитор муносабатларида
Б. Кредит олувчининг муносабатларида В. Пул – кредит муносабатларида
Г. Кредитор ва кредит олувчининг муносабатларида
9. Кредитнинг функциялари қандай жавобда тўлиқ келтирилган?
А. Қайта тақсимлаш, муомала жараёнини тезлаштириш, пулларни муомалага чиқариш ва нақдлаштириш ҳамда пул капиталини жамғариш ва марказлашувини жадаллаштириш функцияларини.
Б. Муомала жараёнини тезлаштириш, пулларни муомалага чиқариш ва нақдлаштириш ҳамда пул капиталини жамғариш ва марказлашувини жадаллаштириш функцияларини.
В. Қайта тақсимлаш, муомала жараёнини тезлаштириш ва пул капиталини жамғариш ва марказлашувини жадаллаштириш функцияларини.
Г. Қайта тақсимлаш, муомала жараёнини тезлаштириш, пулларни муомалага чиқариш ва нақдлаштириш функцияларини.
10. Кредитнинг тамойиллари қандай жавобда тўлиқ келтирилган?
А. Муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик, қайтаришлик,
мақсадлилик тамойиллари.
Б. Тўловлилик, таъминланганлик, қайтаришлик, мақсадлилик тамойиллари.
В. Муддатлилик, таъминланганлик, қайтаришлик, мақсадлилик тамойиллари.
Г. Муддатлилик, тўловлилик, қайтаришлик, мақсадлилик тамойиллари.
11. Кредитнинг шакллари қандай жавобда тўлиқ ва аниқ келтирилган?
А.Товарли кредит, аралаш кредит.
Б. Товарли кредит, пулли кредит, аралаш кредит. Б. Ипотека кредити, пулли кредит, аралаш.
Г. Аралаш кредит, товар кредит, давлат кредити.
12. Кредит шакллари ичида кўпроқ қайси бири қўлланилади?
А.Товарли кредит. Б. Пулли кредит. Б. Аралаш кредит. Г. Давлат кредити.
13. Банк кредити муддатига кўра қандай
кредитларга бўлинади?
А.Қисқа, ўрта ва узоқ муддатли.
Б. Ўрта ва узоқ муддатли.
В.Қисқа ва узоқ муддатли.
Б. Яқин ва узоқ муддатли.
14. Қандай иқтисодчилар ссуда ва кредит ўртасида фарқни ажратиб беришга ҳаракат қилган?
А.Қадимги Греция иқтисодчилари.
Б.Америкалик иқтисодий назариячилар.
В.Римлик ҳуқуқшунослар.
Г.Хитойлик молиячилар.
15. Кредитнинг қандай турлари мавжуд?
А.Банк, тижорат, истеъмол, ишлаб чиқариш, давлат кредитлари.
Б.Банк, тижорат, ишлаб чиқариш, халқаро, давлат кредитлари.
В.Банк, тижорат, истеъмол, давлат ва халқаро кредитлар.
Г.Банк, тижорат, истеъмол ва халқаро кредитлар.
16. 16. Банк кредитида кредитнинг объекти нима ҳисобланади?
А.Товар капитали.
Б. Савдо капитали.
В. Пул капитали.
Г. Давлат маблағлари.
17. Дастлаб кредитнинг қандай шакли вужудга келган?
А.Аралаш кредит. Б. Товарли кредит. Б. Пулли кредит.
Г. Банк кредити.
18. Халқаро амалиётда тижорат кредити асосан қандай қимматли қоғоз воситасида берилади?
А. Акциялар ёрдамида. Б. Оддий акциялар.
В. Векселда.
Г. Имтиёзли акцияларда.
19. Давлат кредитининг асосий белгиси нимадан иборат?
А. Кредитлар товар кўринишида берилади. Б. Фақат давлат кредит олади.
В. Кредит бериш ва олишда давлат бевосита иштирок этади.
Г. Кредит бериш ва олишда давлатнинг иштироки муҳим аҳамият касб
этмайди.
20. Истеъмол кредити қандай мақсадларга берилади?
А.Юридик ва жисмоний шахсларга кундалик эҳтиёжга зарур бўлган товар ва буюмларни сотиб олишга.
Б. Асосан жисмоний шахсларга кундалик эҳтиёжга зарур бўлган товар ва буюмларни сотиб олишга.
В.Асосан жисмоний шахсларга ишлаб – чиқаришни ривожлантиришга.
Г.Асосан юридик шахсларга ишлаб – чиқаришни ривожлантиришга.
207
Do'stlaringiz bilan baham: |