Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар



Download 1,09 Mb.
bet59/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   147
Bog'liq
14f5f

Иккинчи сабаби асоссиз равишда иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг оширилиши, ушбу тўловлар давлат бюджети харажатлари таркибида қўзда тутилмаган бўлса, муомалага қўшимча эмиссия ҳисобига амалга оширилади.

147


Бунинг натижасида иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг баҳоси ошади ва инфляция даражаси ортиб боради.


Учинчи сабаби мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарларнинг экспорт қилиш даражасининг пастлиги ва импорт даражасининг юқорилиги билан ифодаланади. Мамлакатга кириб келаётган импорт товарлар ҳисобига хорижий валюталарнинг четга оқиб кетиши юз беради, натижада мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар нафақат ташқи эҳтиёжларни, балки ички эҳтиёжларни қондиришга ҳам хизмат қилмай қўяди. Бунинг оқибатида миллий валютанинг сотиб олиш қобилияти таборо салбийлашиб, инфляция даражаси ортиб боради.

Юқорида таъкидланган инфляцияни келтириб чиқарувчи омиллар фақат бизнинг давримизгагина хос бўлган ҳолат бўлмасдан, ушбу ҳолатлар турлича кўринишда узоқ тарихда ҳам мавжуд бўлган.


6.3. Инфляциянинг ижтимоий – иқтисодий оқибатлари

Иқтисодиётда инфляциянинг вужудга келиши мамлакатнинг барча жабҳаларида ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан салбий ҳолатларни келтириб чиқаради. Иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг фикрича, мамлакатда судралувчан инфляция иқтисодиёт ривожига кучли салбий таъсир кўрсатмайди. Одатда иқтисодиётда инфляция даражаси йиллик 12 – 14 фоиздан ортгандан сўнг унинг салбий таъсири сезилади. Инфляциянинг салбий ижтимоий – иқтисодий оқибатлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мақсадга мувофиқ.




1.Аҳоли ва корхоналарнинг номинал даромадлари ҳажми ортиб борсада реал даромадлари пасаяди. Натижада аҳолининг турмуш даражаси пасаяди, уларнинг йиллик олаётган даромадларининг реал қиймати пасайиб боради. Корхоналарда хомашё ва ишлаб чиқариш харажатлари ортиб боради, бунинг натижасида уларнинг молиявий ҳолати ёмонлашади.

148


2.Мамлакатнинг бойлик ва даромадлари бир гуруҳ кишилар ўртасида қайта тақсимланади. Кредиторлар бу борада ютадилар, дебиторлар эса ютқазадилар. Дж.Миллнинг фикрига кўра «Барча товарларнинг баҳоси сурункали ўсиб бориши, бошқача сўз билан айтганда пулнинг сотиб олиш қийматининг тушиб кетиши, кимгадир иқтисодий жиҳатдан келтирадиган фойдаси қўшимча ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки кимнингдир ҳисобидан амалга ошади»35.
3.Пулнинг моддий бойликка алмаштириш жараёни тезлашади. Аҳоли ўз ихтиёридаги пулларга товар, кўчмас мулк, қимматбаҳо буюмларни, шунингдек, барқарор хорижий валюталарни сотиб олишга бўлган иқтисодий қизиқиш ортиб боради.


4.Узоқ муддатли инвестицияларга йўналтириладиган маблағлар камайиб боради ва охир оқибат тўхтайди. Чунки, инвестициялар ҳисобидан келгусида олинадиган даромадлар ўз қадрини йўқотган пулларда олинади.


5.Аҳолининг барча шаклдаги пул жамғармаларининг (омонат, нақд пул, облигация, қимматли қоғозлар ва бошқалар) қиймати тушиб кетади. Шунингдек, корхоналарнинг жамғармалари, асосан амортизацион фондларининг қиймати инфляция таъсирида тушиб кетади ва асосий воситаларни янгилаш ҳамда реконструкция қилишга имконият қолмайди.


6.Омонатлар бўйича фоизлар миқдорининг тушиб кетиши. Фоизлар номинал кўринишда ўсиши мумкин, лекин реал қиймати пасайиб боради. Натижада аҳолининг банклардаги омонатларининг ҳажми пасайиб, маблағларнинг банкдан ташқари оборотининг ҳажми ортиб боради.


7.Микроиқтисодий даражада ишлаб чиқаришга бўлган манфаатдорлик йўқолади, бунинг натижасида корхонада янги илмий техникани жорий этиш даражаси тушиб кетади. Ишчиларнинг меҳнатини рағбатлантириш пасаяди.


8.Миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари марказлашади. Миллий валютанинг қадрини пасайиши натижасида



  1. Милль Дж. С. Основы политической экономики. –М.: Прогресс, 1992. –Т.2. –С. 309.

149


муомалада хорижий валюталарнинг иштироки ортиб боради. Мамлакат иқтисодиётини бошқаришда қийинчиликлар вужудга келади.


9.Иқтисодий маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги, барқарорлигига шубҳа туғилади. Натижада аҳолининг давлат томонидан олиб бораётган макроиқтисодий сиёсати ва пул – кредит тизимига ишончи пасаяди.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish