Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар


қиймат ўлчови, муомала воситаси, тўлов воситаси ва жамғарма



Download 1,09 Mb.
bet13/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147
Bog'liq
14f5f

қиймат ўлчови, муомала воситаси, тўлов воситаси ва жамғарма


воситаси функцияларини бажаради деган фикрга келдик.

Пулнинг қиймат ўлчови функцияси асосан товарлар қийматини баҳо шаклида акс эттириш орқали намоён бўлади. Пулнинг қиймат ўлчови барча товарлар учун умумэквивалент воситаси сифатида уларнинг қийматини ўлчайди. Барча товарларнинг қиймати пул ўлчови воситаси, яъни баҳо масштаби, дастлабки босқичда ҳукумат томонидан ўрнатилади. Масалан, метр ўлчови билан узунликни, килограмм ўлчови билан оғирликни ўлчаган каби, пулнинг қиймат ўлчови функцияси билан барча товарларнинг қиймати ўлчанади.


Ўзбекистонда қиймат ўлчови бевосита миллий валюта «сўм», АҚШда доллар, Европа иттифоқига аъзо мамлакатларда евро, Буюк Британияда фунт стерлинг, Японияда иена қиймат ўлчови воситаси ҳисобланади.


Пулнинг инфляция даражаси юқори бўлган пайтда унинг қиймат ўлчови функциясининг амал қилиши бир қадар чегараланади. Масалан, 1939 йилдан 1949 йилгача Япония иенасининг инфляция даражаси юқори бўлганлиги учун кўпчилик япон савдогарлари товарларнинг баҳосини белгилашда, айрим ҳолларда савдо сотиқни ҳам АҚШ долларида амалга оширганлар. Чунки АҚШ долларининг қиймат ўлчови иенага нисбатан бир неча баробар мустаҳкам ва барқарор бўлган. Шунинг учун, Японияда 1939 – 1949 йилларда барча товарлар баҳоси иккита нархда, доллар ва иенада юритилар эди. Айни пайтда, иенада белгиланган товарлар баҳоси ошиб



27


бориш тенденциясига эга эди, долларда эса баҳолар дастлабки ҳолатидан ўзгармасдан қолган.

Ҳукумат мамлакатда пул ислоҳотини амалга ошириш орқали пулнинг қиймат ўлчовини ўзгартириши мумкин. Пул ислоҳоти – муомаладаги пул массасини камайтириш орқали, унинг жорий қиймат ўлчовидан бошқасига ўтишдир. 1944 – 1952 йилларда Европа мамлакатларида 24 мартадан ортиқ пул ислоҳотлари амалга оширилган.


Собиқ иттифоқ даврида рубл кучли инфляцияга учрамаган ва иқтисодиёт нисбатан барқарор даражага эга бўлган бўлсада, 1961 йилда мамлакатда пул ислоҳати амалга оширилган. Ҳукумат муомалада мавжуд бўлган рублларни янги чиқарилган рублларга 1/10 нисбатда пул ислоҳатини амалга оширган. Ўша даврда ўтказилган пул ислоҳотининг асосий мақсади мамлакатдаги хуфёна иқтисодиётнинг улушини камайтириш ва баҳо масштабини пасайтиришга қаратилган бўлиб, хуфёна иқтисодиёт иштирокчилари эски рублларни тўлиғича янги банкноталарга алмаштира олмаганлиги натижасида иқтисодий жиҳатдан зарар кўрган ва баҳо масштаби 10 мартага камайган.


Пулнинг муомала воситаси бозор иштирокчилари ўртасида товарларни олди – сотдиси ва хизматларни кўрсатиш жараёнида намоён бўлади. Ушбу жараёнда пул воситачи ролини бажаради.


Пулнинг муомала воситаси функциясини бажаришининг бир шарти мавжудки, у ҳам бўлса, товарларни сотиб олиш ва хизматларни кўрсатиш учун тўлов бир вақтда амалга оширилади. Пулнинг ушбу функциясини бажаришда бевосита нақд пуллар иштирок этиши талаб этилади.


Айирбошлаш жараёнида товарлар бир марта қатнашиб муомала майдонини тарк этса, пул муомала воситаси функцияси ёрдамида ушбу жараёнга қайта – қайта келаверади. Иқтисодиётда пулнинг банклар орқали айланиш тезлиги қанча юқори бўлса, товарларни сотиб олиш учун муомалага зарур бўлган пул массасига талаб шунча пасаяди.



28


Пулнинг муомала воситаси функцияси ўзаро иқтисодий муносабатларда иштирок этаётган томонларнинг фаолияти устидан назорат воситаси сифатида майдонга чиқади. Марказдан режалаштириш даврида пулнинг муомала воситаси бир мунча чегараланган эди. Натижада, одамларнинг қўлида нақд пуллар бўлишига қарамасдан ўзлари истаган товарларни сотиб ололмасди ёки сотиб олишга имконият бўлмаган.

Бозор муносабаталарининг такомиллашуви ва ривожланган мамлакатларда фан – техника тараққиётининг таборо жадаллашиб бориши пулнинг муомала воситаси функциясининг аҳамиятини бир қадар пасайишига сабаб бўлмоқда. Чунки, мамлакат пул обороти таркибида нақд пул билан амалга оширилаётган ҳисоб – китобларнинг улуши камайиб бормоқда. Нақд пуллар асосан аҳоли томонидан фойдаланиши, кейинги йилларда пластик карточкаларнинг кўплаб турлари жорий этилиши, ҳисоб – китобларда нақд пулсиз тўловлар ҳажмининг ортиб бориши каби ҳолатлар пулнинг муомала воситаси функциясининг аҳамиятини пасайишига олиб келмоқда. Масалан, 1994 – 1997 йилларда Англия ва Францияда 10%, Канада ва Германияда 7%, АҚШда 2% ишчи ходимларгина иш ҳақларини нақд пулда олишган.


Товарлар сотилганда ва хизматлар кўрсатилганда, улар учун тўлов кечиктириб амалга оширилган барча ҳолатларда пул тўлов воситаси функциясини бажаради. Демак, сотилган товар ва кўрсатилган хизматлар тўлов жараёнида узилиш бўлмаса, пул муомала воситасини бажаради, агар ушбу жараён маълум даврга узилиши, яъни тўлов кечиккан ҳолатларнинг барчасида, пул автоматик тарзда, ўзининг тўлов воситаси функциясини бажаради.


Пулнинг тўлов воситаси функцияси асосан қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади;


– жами ижтимоий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлашда;



29


– давлат бюджети харажатларини шакллантириш ва қайта тақсимлашда;

– хўжалик субъектлари ўртасида амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширишда;


– кредит муассасалари ссуда ва инвестиция операцияларини бажарганда ҳамда пул ўтказмаларини амалга оширганда;


– корхона ва ташкилотлар ўз ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларни тўлашда;


– ва бошқа ҳолатларда.


Пулнинг тўлов воситаси функцияси юридик шахслар ўртасида амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб – китобларда жуда кенг фойдаланилади. Бунда нақд пулларнинг иштирокига зарурият бўлмайди, барча операциялар банк ҳисобрақамларида биридан иккинчисига ўтказиш орқали амалга оширилади.


Айрим иқтисодий адабиётларда, айниқса ривожланган мамлакатларда чоп этилган адабиётларда, пулнинг тўлов воситаси функцияси, унинг алоҳида функцияси сифатида эътироф этилмайди. Пулнинг ушбу функцияси унинг муомала воситаси функцияси билан ҳамохонг тарзда ўрганилади. Пулнинг иккита функцияси бир – бирига қўшиб ўрганилганда «…пул товарлар ва хизматларнинг тўлови ва қарзларнинг тўлов воситаси»22 тарзида таъкидланади.


Назаримизда, ривожланган мамлакатлар иқтисодчилари томонидан пулнинг тўлов воситаси ва муомала воситаси функцияларини бир – бирига қўшиб юборилиши натижасида, унинг тўлов воситаси функциясини эътироф этилмасликлари мақсадга мувофиқ эмас.


Пул ўзининг муомала ва тўлов воситаси функцияларини бажармаган вақтда жамғарма функциясини бажаради. Демак, пуллар пул обороти жараёнида товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг муомала воситаси





  1. Долан Э., Кэмпбелл., Кэмпбелл Р. Деньги банковское дело и денежно – кредитная политика. –

М.: Профико, 1991. –С. Шунингдек, Харриса Л. Денежная теория. –М.: Прогресс, 1990. –С.82.



30


сифатида намоён бўлмаганда, шунингдек, олдиндан кўрсатилган хизматлар ва сотиб олинган товарлар учун тўлов воситаси вазифасини бажармаган пайтларда жамғарма функциясини бажаради. Агар, жамиятда юз бераётган иқтисодий муносабатлар ва аҳолининг ижтимоий – иқтисодий фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, пул асосан жамғарма воситаси функциясини бажараётганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Пулнинг жамғарма воситаси функцияси аҳолининг вақтинча фойдаланмасдан кишилар ўзи билан олиб юрганда ёки уйда сақлаганда, банкнинг омонат ҳисобварақларида сақланиши, шунингдек, барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул кўринишида кассада сақланадиган вақтинча бўш маблағлари ва банк ҳисобварақларида нақд пулсиз кўринишда намоён бўлади.


Пулнинг жамғарма функцияси кредит муассасаларида иқтисодий жиҳатдан муҳим вазифани бажаради. Кредит муассасалари жамият миқёсидаги вақтинча бўш пул маблағларни (нақд ва нақдсиз пул кўринишида) маълум шартлар асосида ўзида жамлаб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган юридик ва жисмоний шахсларга тўловилилик, мақсадлилик ва қайтаришлик асосида бериши орқали, мамлакатда жами ижтимоий маҳсулотни кўпайтиришда пулнинг жамғарма функциясидан фойдаланади.


Иқтисодиётда юқори инфляция даражаси пулнинг аҳоли қўлидаги ва кредит муассасаларида жамғарма воситаси функциясини бир қадар чегаралайди. Аҳоли ўзининг вақтинча пул маблағларини банкларда ва уйда сақлашдан кўрадиган иқтисодий самарадорлиги паст бўлиши, иқтисодиётда товарларнинг баҳосини кундан кунга ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган шароитда, ушбу, пулларни қимматбаҳо металларни, кўчмас мулк ва хорижий валюталарни сотиб олишга сарфлайди. Бунинг натижасида, мамлакат Марказий банки томонидан олиб борилаётган пул – кредит сиёсатининг самараси кўзланган мақсадга эришиш имкониятини бермайди.


Пулнинг жамғарма функциясининг аҳамиятини ошириш учун қуйидагиларни таъминлаш лозим:



31


– омонатчиларнинг кредит муассасаларда сақланаётган пул маблағларидан иқтисодий манфаат кўриш, истаган пайтда тўлиқ ва зудлик билан қайтариб олиш имкониятини таъминланганлиги;

– қўйилган маблағларнинг кафолатланганлиги (сир сақланиши,


иқтисодий барқарорлиги, тўлиқ қайтарилиши);


– риск даражасининг пастлиги.


Пулнинг функциялари бир – бирига бевосита боғлиқ бўлиб, улар доимо бир – бирини тўлдирган ҳолда иқтисодиётда ҳаракатда бўлади.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish