Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар


Бреттон Вудс тизимининг барҳам топиши



Download 1,09 Mb.
bet122/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   147
Bog'liq
14f5f

15.2.6. Бреттон Вудс тизимининг барҳам топиши


(1968 – 1971 йй.)

Европада доллар массасининг ортиб бориши ва АҚШда олтин захираларини камайиши, Лондон ва Цюрихдаги эркин олтин бозорларида олтиннинг унцияси учун белгиланган 35 доллар нархни таъминлаб туриш АҚШга қийинчиликлар туғдира бошлади. Мамлакатлар ўртасида Бреттон – Вудс тизимининг қоидалари келишилганда ушбу нарх (олтиннинг бир унцияси учун 35 доллар) бутун тизимнинг асосини ташкил этган. Америка фуқароларига 1934 йилда олтинга эгалик қилиш таъқиқланган бўлиб, бошқа давлат фуқаролари олтин қуйма ва олтин тангаларга қонуний эгалик қилиши мумкин бўлган. Уларнинг долларни олтин билан сўндириш имконияти фақат эркин бозорда 35 долларга сотиш орқали амалга оширилган. Америкадаги инфляция даражасининг ўсиши, долларнинг янада қадрсизланиши



315


натижасида АҚШ тўлов балансидаги камомад ўсди, олтинга эгалик қилган фуқаролар эса эркин бозорда фаол равишда олтин харид қилар эди. Ўз навбатида АҚШ, Лондон ва Цюрих эркин олтин бозорларидаги олтин нархини белгиланган миқдорда ушлаб туриш учун қисқариб бораётган олтин захирасидан беришга мажбур бўлди.

Эркин олтин бозоридаги долларга бўлган ишончсизлик, 1968 йилнинг март ойида АҚШ томонидан мавжуд пул тизимга ўзгартиришлар киритишига олиб келди. Яъни, амалдаги тизимни сақлаб қолиш мақсадида, олтинни эркин бозоридаги фаолиятини тўхтатиш зарур деган хулосага келди. Шундай қилиб, “икки поғонали олтин бозори”: олтинни эркин бозори – мустақил ва мамлакатлар Марказий банкларининг олтин ҳисоб – китоблари – мустақил фаолият юрита бошлади. АҚШ таклифига биноан олтиннинг эркин бозор баҳосини белгиланган 35 доллар миқдорида харид қилиниши рад этилди. Шу билан бирга, барча давлатлар олтин унцияси учун 35 доллар миқдорни абадий белгиланган нархда бўлишига келишиб олди.


Мамлакат Марказий банклари ва Ҳукуматлари “ташқи” (эркин) бозордан олтинни сотиш ва сотиб олишдан бош тортди, натижада олтин Марказий банклар ўртасидаги ҳисоб – китобларда ҳисоб бирлиги (1 унция = 35 долл) сифатида қўлланила бошлади. Олтиннинг эркин бозори ҳам умумий пул тизимига алоқаси бўлмаган ҳолда ривожланди.


Икки поғонали олтин бозорининг параллел равишда амал қилиши, АҚШни янги захира қоғозларини жорий этиш тўғрисидаги фикрини илгари сурди ва махсус хуқуқ берувчи бирлик (СДР)ни муомалага киритиш масласи кўрилди.74 Америка бундай бирликни киритиш орқали олтиннинг ўрнини босувчи янги қоғоз пул шаклидаги жаҳон валютасини жорий этиш бўлган. СДРни амалиётга жорий этиш ва уни эмиссия қилиш хуқуқини Жаҳон банки ихтиёрига бериш режалаштирилган эди. СДРни жорий этиш ва уни жаҳон валютасига айлантириш хусусида, илгари сурилган тизимни барпо этиш орқали АҚШ бошқа давлатлар билан бирлашган ҳолда пул таклифини янада





  1. Special drawing rights.

316


ошириш имкониятига эга бўлар эди. Бу тизимни жорий этиш, албатта дунё иқтисодиётининг издан чиқишига жиддий хавф туғдирди.

СДР амалиётини тарқалишига қаршилик кўрсатаётган Ғарбий Европа ва қаттиқ валютага эга бўлган мамлакатлар АҚШ валюта захираларининг сезиларсиз миқдорини ташкил этган.


Қоғоз пуллар назариясини қўллаб – қувватлаган Милтон Фридман ҳам ўз қарашларида жаҳон валюта тизимидан олтинни бутунлай бекор бўлишини илгари сурган. Яъни, Бреттон – Вудс тизими жорий этилганда, АҚШнинг етакчи экспертлари саноатда долларга талаб ортиши натижасида олтин нархини 10 долларгача пасайишини тахмин қилишган. Лекин, ушбу тизимни мукаммал ишлаши учун доллар инфляциясини белгиланган меъёрда сақлаш лозим эди. 1973 йилнинг бошларига келиб, олтиннинг бир унцияси 125 долларгача кўтарилди.


Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, АҚШнинг таклифига асосан икки поғонали олтин бозорининг яратилиши, Бреттон – Вудс тизимининг фаолият юритиш муддатини бир неча йилга чўзишга хизмат қилди. Чунки, инфляциянинг ўсиши оқибатида Американинг тўлов баланси камомади ортиб, олтин захиралари қисқариб борди. Европа Марказий банклари ҳисобварағларида эса, “евродоллар”лар миқдори ортиб борди. Ўз навбатида эркин олтин бозорида доллар массасини ортиши, олтин нархини ортишига ва долларга бўлган ишончсизликни ортишига олиб келди. Эндиликда, олтинга эгалик қилган шахслар, уни сотишдан воз кечаётган эди. Бу ўз навбатида аввалига эркин олтин бозори фаолиятини, кейинчалик Бреттон – Вудс тизимини батамом тўхташига олиб келди.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish