Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 
 
 
 
 
 
 


87 
Бобга оид саволлар 
Пул айланмасининг иқтисодий моҳияти ва таркиби. 
Пул айланмаси таркибида нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг 
улушини ортиб боришига қандай омиллар ижобий таъсир қилади? 
Марказий банк нақд пул муомаласини ташкил этишда қандай 
ишларни бажаради? 
Пул муомаласини тартибга солишда тижорат банкларига қандай 
вазифалар юклатилади? 
Юридик шахслар касса лимитидан ортиқча сумма бўйича қандай 
қарор қабул қилиши зарур? 
Тижорат банклари қандай манбалар ҳисобидан нақд пулларни қабул 
қилади? 
Тижорат банклари қандай мақсадлар учун нақд пулларни беради? 
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг қандай шакллари 
қўлланилади? 
Тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларнинг қандай салбий 
жиҳатлари мавжуд? 
Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларнинг бир – биридан 
қандай фарқлари мавжуд? 
Аккредитивнинг қандай турлари мавжуд ва улар бир – биридан 
нимаси билан фарқ қилади? 
Инкассо топшириқномаларнинг ўзига хос жиҳатлари? 
 
Бобга оид тестлар 
 
 
1. Ўзбекистон тижорат банкларида электрон тўлов тизими қачон 
жорий этилди? 
А. 1995 йил декабр ойида 
Б. 1996 йил апрел ойида 
В. 1997 йил март ойида 
Г. 1998 йил майда
 
2. Қуйидагилардан қайси бири нақд пулсиз ҳисоб – китобларни 
ташкил этиш қоидалари ҳисобланмайди? 
А. Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар жараёнида иштирок этаётган ҳар 
иккала томоннинг ҳам банкда тегишли ҳисобварақлари мавжуд бўлиши 
лозим. 
Б. Мижознинг ҳисобварағидан маблағларни бошқа манзилга ўтказиш 
ва кирим қилиш Марказий банк томонидан қаътий белгиланган тўлов 
ҳужжатлари асосида ҳамда улардаги реквизитларни тўлиқ тўлдирилган ҳолда 
амалга оширилади. 
В.Банк мижознинг ҳисобварағидан унинг хабари бўлмаган ҳолларда 
мемориал ордер билан ҳисоб – китобларни амалга ошириши мумкин. 


88 
Г. Банк мижознинг пул маблағларини ўтказиш ҳақидаги топшириғини 
унинг ҳисобварағида маблағ бўлгандагина қабул қилади. 
 
 
3. Тўлов топшириқнома бу: 
А.Сотиб олувчининг банкка ўз ҳисобварағидан маблағни сотувчи 
ҳисобига ўтказиб бериш ҳақидаги ёзма топшириғи. 
Б.Сотувчи жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун 
маблағни талаб қилиши ҳақидаги ҳужжат. 
В.Банкнинг сотувчига тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ёзма 
топшириғи. 
Г.Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги шартномага кўра тўловни 
амалга ошириш бўйича маблағ олувчининг ёзма топшириғи. 
 
4. Тўлов талабнома бу: 
А.Сотиб олувчининг банкка ўз ҳисобварағидан маблағни сотувчи 
ҳисобига ўтказиб бериш ҳақидаги ёзма топшириғи. 
Б.Сотувчи жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун 
маблағни талаб қилиши ҳақидаги ҳужжат. 
В.Банкнинг сотувчига тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ёзма 
топшириғи. 
Г.Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги шартномага кўра тўловни 
амалга ошириш бўйича маблағ олувчининг ёзма топшириғи. 
 
5. Аккредитивнинг шакллари қандай жавобда тўғри келтирилган? 
А. Қопланган ва қопланмаган аккредитив 
Б. Кредитланадиган ва кредитланмайдиган. 
В.Тўланадиган ва тўланмайдиган. 
Г.Даромадли ва даромадсиз. 
 
 
6. Акцептли тўлов талабномаларда: 
А.Банк дастлаб тўловни амалга оширади сўнг мижознинг розилигини 
олади. 
Б.Банк дастлаб белгиланган муддатда мижознинг розилигини олади, 
сўнг тўловни амалга оширади. 
В.Банк белгиланган муддатда тўловни амалга ошириб бу ҳақда 
мижозга хабар беради. 
Г.Банк ҳужжат келиб тушган заҳоти тўловни амалга оширади ва бу 
ҳақда мижозга хабар беради. 
 
 
7. Акцептсиз тўлов талабномаларда:
А.Банк дастлаб тўловни амалга оширади сўнг мижознинг розилигини 
олади. 
Б.Банк дастлаб белгиланган муддатда мижознинг розилигини олади, 
сўнг тўловни амалга оширади. 


89 
В.Банк белгиланган муддатда тўловни амалга ошириб, бу ҳақда 
мижозга хабар беради. 
Г.Банк ҳужжат келиб тушган заҳоти тўловни амалга оширади ва бу 
ҳақда мижозга хабар беради

 
8. Банкларда иккинчи картотека қандай ҳолларда юритилади? 
А.Банк келадиган барча тўлов ҳужжатлар тўловдан олдин дастлаб 
кирим қилади. 
Б.Мижознинг ҳисобварағида мабалағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли 
бўлмаган ҳолларда кирим қилинади. 
В.Мижознинг топшириғига асосан айрим ҳужжатлар кирим қилинади. 
Г.Тўловлар вақтинча кечиктирилганда айрим тўлов ҳужжатлар
мижознинг розилиги билан кирим қилинади. 
 
9. Инкассо топшириқномаси: 
А. – банкка тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни 
ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини беради;
Б. – мижознинг ҳисобварағига унинг розилигсиз маблағларни кирим 
қилиш ҳуқуқини беради; 
В. – мижознинг ўз ҳисобварағидан маблағни сўзсиз кўчириш ҳақидаги 
топшириғи ҳисобланади; 
Г. – маблағ тўловчи ўз ҳисобидан тўловларни амалга ошириш бўйича 
топшириғи. 
 
10. Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг энг кўп қўлланиладигани 
шакли бу: 
А. Тўлов талабномалар 
Б.Аккредитивлар 
В.Тўлов топшириқномалар 
Г.Инкассо топшириқномалар 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish