Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet21/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

2.3. Пулнинг номиналлик назарияси

Номинал пул назарияси хусусидаги тадқиқотлар натижасида ушбу назарияни турлича номланишининг гувоҳи бўлдик. Масалан, рус тилида пул назарияси ҳақида ёзилган адабиётларда “номиналлистическая теории денег”, “металлическая теории денег” тарзида, ўзбек тилидаги иқтисодий адабиётларда “пулнинг номиналистик назарияси”, “номинал пул назарияси” ёки “металл бўлмаган пул назарияси” тарзидаги сўз бирикмаларини учратиш мумкин.


Шу боис, дастлаб пулнинг “металл бўлмаган назарияси” ҳақида айрим мулоҳазали ҳолатларни ойдинлаштириб олиш мақсадга мувофиқ деган фикрга келдик. Металл бўлмаган пул назарияси турли иқтисодий адабиётларда турлича талқин этилишининг асосий сабабларидан бири, пул назарияси тўғрисида яратилган иқтисодий асарларнинг деярли барчаси хорижий тилларда, асосан инглиз, немис тиллардан рус тилига ундан сўнг эса ўзбек тилига ўгирилганлигида бўлса керак.
Номинал пул назарияси тарафдорлари ушбу назариянинг асосида қоғоз пуллар эътироф этилишини эътиборга оладиган бўлсак, шунингдек номинал пул назариясининг амал қилишининг асосий омили сифатида пул номиналларини давлат томонидан белгиланиши ва унинг таъминланиши ҳам давлат томонидан амалга оширилишини назарда тутадиган бўлсак, номинал пул назариясини “қоғоз пуллар назарияси” тарзида ифодалаш ҳам мумкин бўлади.
Номинал пул назариясини “қоғоз пул назарияси” тарзида юритилиши унинг аниқлилигини, металл пул назариядан ушбу назарияни, номинал пул назариясини қандай фарқлари мавжудлигини ортиқча қийинчиликларсиз аниқлаш имконини беради.
Номинал пул назарияси хусусидаги дастлабки қарашларни қулдорчилик, кейинчалик феодал тузуми шароитидаги қадимги файласуфлар таълимотларида кузатиш мумкин. Пулнинг номинал назарияси XVII – XVIII асрларда, муомалага ҳақиқий бўлмаган металл пуллар киритилган даврда шаклланган. Дастлабки номинал пул назариясининг асосини қоғоз пуллар эмас, балки ҳақиқий бўлмаган танга монеталар ташкил этган.
Пулнинг номинал назариясини илгари сурган дастлабки иқтисодий назария вакиллари Дж.Беркли (1685 – 1780) ва Дж.Стюарт (1712 – 1780) ҳисобланади. Уларнинг назариялари асосида қуйидаги иккита ҳолат ётарди: пул давлат томонидан яратилади ва пулнинг қиймати унинг номинали билан аниқланади. Пул бирлигининг сотиб олиш қобилияти унинг номинали асосида, яъни қоғоз пулда кўрсатилган номинал қиймати билан аниқланади.
Номинал пул назарияси тарафдорларининг асосий заифлиги шундаки, уларнинг таълимотига кўра пулнинг қийматини давлат белгилайди. Бу билан улар пулнинг меҳнат маҳсули назарияси ва товар табиатига эга эканлигини инкор қилади. Бироқ бозор иқтисодиёти шароитида пулнинг сотиб олиш қиймати талаб ва таклиф асосида белгиланади, шунингдек, миллий хўжалик доирасида тўлов воситасини бажарадиган пулларнинг курси халқаро миқёсда амал қиладиган хорижий валюталарга бўлган талаб асосида ўзгариб туради.
Номиналист пул назарияси вакилларининг ривожланган даври асосан XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларига тўғри келиб, унинг кўзга кўринган тарафдорларидан бири, немис олими Г.Кнапп (1842 – 1926) ҳисобланади. Г.Кнаппнинг пул назариясини, унинг таълимотича маълум қийматга эга бўлмаган монеталарда эмас, балки хазина билетлари асосида асослашга ҳаракат қилади.
Номинал пул назариячиларининг асосий камчилиги шундаки, уларнинг таълимотида пулнинг қиймати давлат томонидан белгиланади деган ғоя илгари сурилади. Кредит пуллар (векселлар, банкноталар, чеклар) эса уларнинг таълимотида инобатга олинмайди ва эътибордан четда қолдирилади. Чунки кредит пулларнинг қиймати давлат томонидан эмас, балки уларнинг эмитентлари томонидан белгиланган номинал қийматга эга бўлиб, ушбу қиймат ўзгаришга мойилдир, яъни уларни муомалага чиқарган эмитентлар кредит пулларининг дастлабки қийматда сақлаб қолиш имкониятига эга бўлмайдилар.
Бизнинг назаримизда, номинал пул назарияси вакиллари қоғоз пулларнинг қийматини нафақат олтин қийматидан, балки товарлар қийматидан ҳам ажратиб олдилар ва уларнинг номинал қийматининг барқарорлиги, сотиб олиш қобилияти давлатнинг тегишли ҳужжатлари асосида аниқланади деган мантиқсиз ғояни илгари сурадилар.
Номинал пул назарияси вакилларининг таълимоти Германия томонидан биринчи жаҳон урушини молиялаштириш учун муомалага чиқарилган катта миқдордаги эмиссия жараёнида намоён бўлди. Бироқ, ушбу таълимотнинг ҳақиқатга яқин эмаслиги Германияда 1920 йилларда юз берган гиперинфляция шароитида исботланди. Муомалага асоссиз равишда эмиссия қилинган жуда катта миқдордаги қоғоз пуллар жуда тез муддатда 700 – 800 фоиз даражасида инфляцияга учраши натижасида мамлакатда пул – кредит, молия тизими издан чиқди. Бунинг натижасида ишлаб чиқаришга бўлган қизиқиш пасайиб, кишилар моддий неъмат яратиш ҳисобига эмас, балки мавжуд моддий неъматларни сотиш ҳисобига қўшимча даромад олиш пайига тушиб қолдилар. Чунки ишлаб чиқариш ва қўшимча моддий неъматларни яратиш маълум даражадаги вақтни талаб этар, бу вақтда эса ишлаб топилган даромад инфляция натижасида ўзининг қийматини йўқотар эди.
Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, номинал пул назарияси иқтисодиётнинг марказдан бошқариш тузуми шароити ва талабларига мос келади. Чунки ушбу тузумда пулнинг номинал қиймати давлат томонидан ўрнатилиб, унинг амал қилиши ҳам тўлиқ назорат остига олинади. Шунда ушбу назария тарафдорлари томонидан илгари сурилган таълимот ўзини оқлайди. Таъкидлаш жоизки, марказдан бошқариш тузуми ёки марказдан режалаштириш тузуми шароитида қоғоз пулларнинг номинали давлат томонидан ўрнатилиши билан бирга, яратилган товар моддий қимматликларнинг баҳоси ҳам юқоридан белгиланади. Шу билан бирга, муомалага эмиссия қилинадиган пулнинг миқдори, уларнинг ҳаракати ва амал қилиш каби барча жараёнлар ҳам давлат томонидан режалаштирилиб, ушбу режанинг бажарилиши тўлиғича тегишли органлар томонидан назорат қилиб борилади. Бироқ, бозор иқтисодиёти шароитида номинал пул назариясини амалиётга жорий этиш ва унинг амал қилишининг имконияти мавжуд эмас. Чунки давлат банклари томонидан муомалага эмиссия қилинган пул белгилари тегишли талаб ва таклиф асосида товар моддий қимматликларнинг баҳосини белгилайди. Унинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкам ёки заиф бўлиши давлатнинг наздидан анчагина йироқда бўлиб, давлат унга таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлмайди. Бундай ҳолат пулнинг миқдорий пул назариясини вужудга келишига сабаб бўлди.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish