Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet153/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

20.2. Халқаро валюта жамғармаси

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жамғармага аъзо мамлакатларнинг валюта – кредит муносабатларини тартибга солиш ва уларнинг тўлов баланси дефицетини қоплаш учун хорижий валютада қисқа, ўрта ва узоқ муддатга кредит бериш билан шуғулланади.


Жамғарма БМТнинг расмий ихтисослашган муассаси статусига эга. У дунё валютасининг институционал асоси сифатида фаолият юритади. ХВЖ БМТнинг 1944 йил 1 – 22 июлда АҚШнинг Бреттон – Вудсе шаҳрида ўтказилган халқаро валюта – молия муносабатларига бағишланган конференциясида таъсис этилган.
Конференция ХВЖнинг Келишув моддаларини қабул қилди. Ушбу ҳужжат 1945 йил 27 декабрдан кучга кирди. Жамғарма ўз фаолиятини 39 аъзо – мамлакат билан 1946 йил майда бошлади, валюта оперциялари фаолияти бўйича операциялари 1947 йил 1 мартдан кучга кирди. Собиқ иттифоқ Бреттон – Вудсе конференциясида иштирок этди, бироқ Жануб ва Ғарб ўртасидаги “совуқ уруш” туфайли жамғарма келишувларини ратификация қилмади.
ХВЖга аъзо мамлакатлар сони 2004 йилда 184 тага етди. Жамғарманинг бош офиси Вашингтонда жойлашган, шу билан бирга Брюссел, Париж, Женева ва Токиода офислари, Нью Йоркда БМТ ҳузурида ваколатхонаси мавжуд.
ХВЖнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
“валюта – молия доирасида халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш”;
аъзо – мамлакатларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, бандлиликнинг юқори даражасини таъминлаш ва аҳолининг реал даромадини ошириш мақсадида “халқаро савдони кенгайтириш ва унинг мувозанатлигини таъминлашга ёрдам бериш”;
“валютанинг барқарорлигини таъминлаш, аъзо – мамлакатлар ўртасида валюта муносабатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш” ва рақобатбардош муҳитни таъминлаш мақсадида миллий валютанинг барқарорлигини тушиб кетишининг олдини олиш;
аъзо – мамлакатлар тўлов балансидаги салбий қолдиқни бартараф этиш мақсадида кредитлар бериш;
аъзо – мамлактлар ўртасида ҳисоб – китобларни ташкил этишга ёрдам бериш, шунингдек валюта чекловларига барҳам бериш.
ХВЖнинг махсус ҳисоб – китоб валютаси ҳисобланган СДР (Специальных прав заимствования, Махсус айирбошлаш ҳуқуқи)нинг расмий курси СДР саватчасига киртилган валюталар асосида аниқланади. Қуйида ХВЖнинг СДР саватчасига киритилган валюталар ва уларнинг улуши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Жадвалдан СДР саватчисида асосий улуш АҚШ доллари ҳиссасига тўғри келганлигини кузатиш мумкин, кейинги ўринларда Европа иттифоқига аъзо мамлакатларда амал қиладиган евро пул бирлиги эгаллаб турибди.
ХВЖда овозлар “тортилган” тамойилга амал қилиб, аъзо – мамлакатлар уларнинг жамғармадаги аъзолик бадали миқдоридан қаътий назар 250 “асосий” овозга эга бўлиб, ҳар бир қўшимча овоз учун 100 минг СДР бадал тўланиши лозим.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish