Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи


-боб. Малака амалиётига раҳбарлик қилиш



Download 25,9 Kb.
bet5/8
Sana11.03.2022
Hajmi25,9 Kb.
#490160
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
амалиёт низоми (1)

3-боб. Малака амалиётига раҳбарлик қилиш
17. ОТМ ўқув-услубий бошқармаси (бўлими)нинг малака амалиётини мувофиқлаштириш юзасидан вазифалари:
барча турдаги амалиётларни ишга йўлланма оладиган корхона, ташкилот ёки муассасада ўташни йўлга қўйишни ташкиллаштириш;
навбатдаги ўқув йили учун малака амалиётига қабул қилувчи ташкилот билан шартномалар тузиш ва малака амалиёти бошланишидан икки ой олдин талабалар малака амалиёти режа-жадвали ва дастурини тасдиқлаш учун тақдим этиш;
ҳар бир таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича малака амалиёти буйруқлари лойиҳаларини шакллантириш;
малака амалиётини ўтказиш ҳудудларида хавфсизлик чораларини белгилаш ва қабул қилувчи ташкилотларни расмий хат билан малака амалиётини ўташ тўғрисида хабардор қилиш;
талабаларга малака амалиёти ҳужжатлари мажмуасини нашр қилишни ташкил этиш ва таъминлаш;
талабаларнинг малака амалиётини ўташ жойига етиб бориши ва қайтишини кафедра мудирлари ва деканатлар билан ҳамкорликда ташкил қилиш;
қабул қилувчи ташкилотлар билан талабаларни яшаш жойлари ва овқатланиш масалаларини деканат (кафедра) билан келишган ҳолда ташкил этиш;
 қабул қилувчи ташкилотларда малака амалиёти режа-жадвали ва дастури бажарилиши, талабалар ҳисоботи мавжудлиги ва ҳисобот ҳимояси ташкил қилинганлигини назорат қилиш;
ОТМ Кенгашига малака амалиётлари ўтказилганлиги ҳақида бир ўқув йилида бир марта ҳисобот бериш.
18. ОТМдан малака амалиёти раҳбари вазифалари:
малака амалиётини ўташ жойларига талабаларни тақсимлашда иштирок этиш;
малака амалиётига кетаётган талабаларга олдиндан малака амалиёти ўтказиш тартиблари, хавфсизлик техникаси ҳақида зарур кўрсатмалар ва йўл-йўриқлар бериш;
заруриятга мувофиқ қабул қилувчи ташкилотга малака амалиёти бошланишидан олдин бориб, талабалар келишига зарурий тайёргарлик ишларини таш­кил этиш;
малака амалиётининг бутун даври учун талабаларга малака амалиёти дастури асосида режа-жадвалини тузиш, қабул қилувчи ташкилотдан малака амалиёти раҳбари билан биргаликда ишнинг ҳажми ва таркибини белгилаш;
талабаларни малака амалиёти режа-жадвали ва дастури ҳамда кундалик билан таъминлаш;
талабаларнинг малака амалиёти ўташ жойига етиб бориши ва қайтишини назорат қилиш;
қабул қилувчи ташкилотдан малака амалиёти раҳбари билан талабанинг малака амалиётини ўташи ҳолати бўйича мунтазам равишда алоқада бўлиш;
малака амалиёти муддатларига риоя қилинишини, шунингдек малака амалиёти режа-жадвали ва дастури бажарилишини ҳамда кундаликни ҳар кунлик тўлдиришини назоратини олиб бориш, услубий ёрдам кўрсатиш ишларини, зарур ҳолларда, талабаларнинг малака амалиёти ўташ жойларига бориб кўриш йўли билан амалга ошириш;
талабаларнинг малака амалиёти ҳисоботини ёзишга кўрсатма ва тавсиялар бериш;
талабаларнинг малака амалиёти бўйича ҳисобот ҳимоясида иштирок этиш ва баҳолаш;
малака амалиётини ўташни такомиллаштириш юзасидан зарур ҳолларда ўз таклиф ва мулоҳазаларини кафедра мудирига (факультет ва ОТМ кенгашида кўриб чиқиш учун) тақдим этиш.
19. Бакалавриат таълим йўналиши талабалари амалиётига раҳбарлик қилиш, уларнинг ҳисоботларини текшириш ва қабул қилиш, амалиёт бўйича ҳисоботи ҳимоясида иштирок этиш ҳамда баҳолаш учун профессор-ўқитувчига қуйидаги тартибда ва миқдорда ўқув юкламалари белгиланади:
ўқув амалиётига раҳбар бўлган профессор-ўқитувчи шу давр ичида, бошқа ўқув машғулотларини ўтмаган ҳолда, кун давомида ўқув амалиётига раҳбарлик қилганда бир гуруҳ учун бир иш кунига 6 соат белгиланади;
қабул қилувчи ташкилот ОТМ жойлашган ҳудуд (шаҳар) доирасида бўлган ҳолда, ишлаб чиқариш (педагогик) амалиётига раҳбарлик қилинганда бир гуруҳ учун бир иш кунига (назоратга борган кунлари учун) 3 соатдан белгиланади;
қабул қилувчи ташкилот ОТМ жойлашган ҳудуд (шаҳар) доирасидан ташқарида бўлган ҳолда, ишлаб чиқариш (педагогик) амалиётига раҳбарлик қилинганда бир гуруҳ учун ва якка тартибда ўтказилган ҳолда бир иш кунига (назоратга ОТМ ректори (директори) буйруғи асосида борган кунлари учун) 6 соатдан белгиланади;
талабанинг малака амалиёти индивидуал ҳолда ўтказиладиган, малака амалиётига раҳбар этиб тайинланган профессор-ўқитувчи ОТМ ректори (директори) буйруғи билан қабул қилувчи ташкилотга бормаган ҳолда, бутун малака амалиёти даврига бир талаба учун 2 соат белгиланади;
малака амалиёти раҳбарининг индивидуал ҳолда ўтказилаётган амалиётни назорат қилишга борган кунлари учун юқоридаги ҳолатларга мувофиқ ҳолда унга ўқув юклама соатлари берилади;
малака амалиёти якка тартибда (1-6 нафаргача талаба бўлган ҳолда) ўтказиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот ОТМ жойлашган ҳудуд (шаҳар) доирасида бўлган ҳолда, ҳар бир талаба учун бир иш кунига 0,5 соат белгиланади;
профессор-ўқитувчининг малака амалиётига раҳбарлик қилганлиги амалиёт ўташ бўйича ОТМ буйруғи, талабанинг малака амалиёти кундалиги, ҳисоботи ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади;
ОТМдан малака амалиётига раҳбар бўлган профессор-ўқитувчининг малака амалиёти учун берилган соатлари ҳажми ўқув ишлари юкламасининг
20%и (200 соат) дан ошмаслиги тавсия этилади.
20. Магистратура талабаларининг малака амалиётига раҳбарлик қилиш учун ОТМдан талабалар малака амалиётига раҳбар бўлган профессор-ўқитувчига қуйидаги тартибда ва миқдорда ўқув юкламалари белгиланади.
Малака амалиёти (ҳамда илмий педагогик фаолияти)га раҳбарлик қилиш учун профессор-ўқитувчига бир ўқув йилига битта талаба учун 50 соат белгиланади.
Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис 3 нафаргача талабанинг илмий педагогик фаолияти ва малака амалиётига раҳбарликни амалга ошириши мумкин.
Профессор-ўқитувчининг талабани илмий педагогик фаолиятига раҳбарлик қилганлик талабанинг календарь иш режасидаги топшириқларни бажариши билан ҳамда малака амалиётига раҳбарлик қилганлиги ОТМнинг малака амалиёти ўташ бўйича буйруғи, талабанинг малака амалиёти кундалиги, ҳисоботи ва малака амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади.
21. Қабул қилувчи ташкилотнинг малака амалиётини ташкиллаштириш юзасидан вазифалари:
ОТМлар билан талабалар малака амалиётини ўташи тўғрисида шартномалар тузади;
ишлаб чиқариш ва малака амалиётларини ўташ даврида талабаларга амалиётчи мақомини беради;
малака амалиётини ташкил этишга кўмаклашади, малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан амалиётчи билан ишлаш кўникмасига эга бўлган малака амалиёти раҳбарини тайинлайди ҳамда амалиётчи талабаларни амалиёт даврида ўз ходими сифатида фаолият олиб бориши учун ташкилот раҳбарининг буйруғини чиқаради;
амалиётчилар учун иш жойи ва амалиёт даврида фойдаланиш учун зарурий материаллар ажратилишини ташкил этади, фаолияти дорасида амалиётчи талабаларга ойлик маошлар белгилаши мумкин;
амалиётчига бириктирилган масъул ходимларни моддий рағбатлантириш ишларини йўлга қўяди;
ҳаёт фаолияти ва техника хавфсизлиги бўйича зарурий кўрсатмалар беради, зарур бўлган ҳолларда талабаларга меҳнатнинг хавфсиз усулларини ўргатади ва бу ҳақда тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради;
малака амалиёти дастурига мувофиқ талабаларга жорий қилинадиган шарт-шароитлар (шахсий ҳимоя воситалари, махсус овқат ва бошқалар)ни яратади;
талабаларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;
малака амалиёти дастурига мувофиқ талабалар малака амалиёти ўтказишининг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари шароитини таъминлайди;
амалиётчига амалиёт даври давомида имконият доирасида иш ҳақи тўланадиган лавозимга ишга қабул қилиш масаласини ҳал қилади;
ташкилотнинг ички меҳнат интизомини бузган талаба ҳақида қабул қилувчи ташкилот ОТМ ректорига хабар қилади;
талаба малака амалиётини ўташ даврида амалиёт ўташ жойида бахтсиз ҳодисага учраган ҳолатлар бўйича жавобгарлик масалаларини қонун ҳужжатлари асосида кўриб чиқади;
шартнома асосида талабалар яшаши учун қулай шароитли вақтинчалик турар жойлар билан таъминлаши мумкин.
22. Қабул қилувчи ташкилот раҳбари талаба таълим олаётган йўналиши (мутахассислиги) бўйича бўш иш жойлари мавжуд бўлган тақдирда, уни вақтинчалик иш хақи тўланадиган лавозимга тайинлаши ҳамда талаба ўқишни битиргандан сўнг тўлиқ иш билан таъминлаши мумкин.
23. Қабул қилувчи ташкилотдан малака амалиёти раҳбари вазифалари:
талабаларга ҳаёт фаолияти ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш, шунингдек қабул қилувчи ташкилотнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ беради;
қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган объектлари бўйича талабаларни тақсимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;
амалиётчи-талабаларга малака амалиёти дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш тартиб-қоидаларини ўргатади;
талабаларга ишлаб чиқариш технологиялари бўйича маслаҳатлар беради;
яқин атрофда жойлашган бошқа корхона, муассаса, ташкилотларга биргаликда ташрифлар ўтказади;
малака амалиёти кундалигининг юритилиши устидан доимий назоратни амалга оширади;
талаба иш кунининг белгиланган давомийлигига риоя этилишини назорат қилади;
малака амалиёти кундалигига талабанинг ижобий ва салбий фазилатларини, унинг ўзлаштириш даражаси ва бошқа маълумотларни ёритувчи ёзувларни киритади;
амалиётчи-талабалар билан ташкилот раҳбарлари ва етакчи ходимларнинг учрашувини ҳамда технологик жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоларнинг ечимларини излаш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этади.
24. Қабул қилувчи ташкилотдан малака амалиёти раҳбари талабага малака амалиёти ўташ дастури билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажариш топшириғини бериши тақиқланади.
***

Download 25,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish