Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазириги


Ишловчиларни жалб қилиш ва танлашни режалаштириш



Download 1,23 Mb.
bet50/77
Sana12.03.2023
Hajmi1,23 Mb.
#918262
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77
Bog'liq
51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев

2. Ишловчиларни жалб қилиш ва танлашни режалаштириш.
Меҳнат ресурсларини режалаштириш бу корхонанинг фаолияти тузилишини режалаштиришнинг асосий қисмидир. Кадрларни режалаштириш қуйидаги уч босқичдан иборат:
а) мавжуд меҳнат ресурсларини баҳолаш;
б) кадрларга бўлган талабни баҳолаш;
в) меҳнат ресурсларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
Тадбиркорлик тузилмаларида кадрларни режалаштириш ишчиларнинг кучли ва нозик томонларини тахлил қилишдан бошлаш керак. Бунинг учун бир неча саволлар ишлаб чиқилади. Корхона ишчиларининг асосий қисмини кимлар ташқил килади? Конхонани асосий ишчилари қандай билимга эга бўлишлари керак? Хар бир ишчи ўзининг иш жойини биладими? Асосий ишчилардан ким қарорларни қабул қилиш учун танланади? Корхонанинг ташкилий тижорат таркибини ривожлантириш учун қандай қоидалар ишлатилади? Тадбиркорлик муҳитини ўзгаришига корхона ишчилари қандай мослашадилар? Бу босқичда рахбар, ишлаб чиқариш ёки бошқарув характсрига эга бўлган хар бир алохида жараёнга қанча меҳнат ресурси зарурлигини аниқлайди. Бунга ишчилар меҳнати сифатини бахолаш хам киради, масалан, меҳнат кўникмаларини қайтадан текшириш.
Меҳнат ресурсларини режалаштиришнинг иккинчи босқичи кадрларни бахолаш, яъни корхона муаммоларини ечиши керак бўлган ишчиларии бахолаш. Дастлаб, штат жалвали бўйича зарур кадрлар аниқланали. Ундан сўнг мавжуд кадрлардаги ўзгаришлар ўрганиш натижасида кадрларга зарурат топилади, яъни керакли мутахассислар ва рахбарлар сони аниқланади. Агар бу катталик ижобий бўлса, унда янги кадрларни ёллаш керак бўлса, корхона рахбарлари мавжуд кадрлардан самарали фойдаланиш йўлларини топиш керак.
Кадрларни режалаштиришнинг учинчи босқичида меҳнат ресурсларини ривожлантириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилади. Эхтиёж - бу дастур мақсади, унинг бажариш воситаларидир. У ишчиларни ишга ёллаш, тайёрлаш бўйича тадбирларни ўз ичига олади. Корхонанинг кадрлар сиёсатини режалаштириш жараёнида, унинг рахбарлари масаланинг юридик жихатларига диккатларини қаратишлари керак. Хар бир давлатда ходимларни ёллаш хакида қонунлар мавжуд. Масалан, уларга кўра иш куни, ижтимоий мухофаза, санитария нормалари ва техника хафвсизлиги қоидалари белгиланади. Иш тахлилига, ишчиларнинг хуқуқлари, ишлаш шароитлари, ишнинг ижтимоий базаси ва бошқа саволлар киритилиши. Бунда қуйидаги асосий эхтиёжлар акс эттирилади:

Ишчининг самарали иш бажариши учун қуйидагича талабларни аниқлаш зарур. Бу маьлумотлар гурухига қуйилагилар киради:

  • кадрлар билим даражаси;

  • кадрларнинг жисмоний жихатлари;

  • кадрларнинг тажрибага эгалиги;

  • кадрнинг тиришқоқлиги;

  • кадрнинг қизиқиши;

  • кадрнинг характер белгилари (чаққонлик, мустаққиллик ва бошқалар);

Ривожланган давлатларда тойифа ва йўналиши бўйича ишчиларнинг тавсифи ва сифат моделлари ишлаб чиқилади. Англияда менежерларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • бошқаришнинг ташкилий структура турлари хакида билимлари;

  • замонавий ахборот технологияларилан фойдалана олиши;

  • самарали бошқариш истеъдоди;

  • ораторлик (сўзамоллик) истеъдоди;

  • буйсунувчилар орасидаги муносабатларни ўзаро мослаштириш қобилияти;

  • кадрларни тайёрлаш билими;

  • ўз-ўзини бахолаш истеъдодининг мавжудлиги;

  • малакасини ошириш ниятида ўқиш;

АКШда эса менежерлардан 8 та сифат талаб қилинали:

  1. Санъат

  2. Тенг бўлиш.

  3. Илғор бўлиш.

  4. Келишмовчиликларни еча билишлик.

  5. Турли қарорларни қабул қилиш.

  6. Ахборот билан ишлаш.

  7. Ресурсларни тақсимлаш.

  8. Тадбиркор бўлиш.

Кадрлар бўлими газета ва журналларга ахборот беришлари, конкурс, эълон ёки оддий йўл билан ишчиларии ишга жалб қилиши мумкин. Айрим холларда норасмий алоқалар бошқа ташкилотлар воситачилигида кадрлар тўлдириш имконини беради. Бўлажак ишчини ишга олишда у билан сухбат, имтихон, текширувлар ўтказилади. Бўлғуси ишчи ўз малакасига эришиши учун унга яхши тайёргарлик кўриши керак, саволларни ўйлаб чиқиши керак.
Англияда танлов хайьатига рахбар ўринбосарларидан бири ёки бўлинма бошлиғи ва кадрлар хизмати ходимлари киради.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish