Bog'liq 51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев
Хавф-хатарини тахлил қилишнинг умумий тамоиллари. Лойиҳаларни бошқаришда хавф-хатар даржасини хисобга олиш зарурлиги тўғрисида сўз юритилар экан, одатда шу лойиҳанинг асосий қатнашчилари: буюртмачи, инвестор, пудратчи ёки сотувчи, шунингдек суғурта компанияси назарда тутилади.
Лойиҳа қатнашчиларидан хар бирига доир хавф-хатарини тахлил қилишда АҚШлик машхур эксперт Б.Берлимо томонидан таклиф этилган мезонлардан фойдаланилади:
хавф-хатардан етадиган йўқотишлар бир бирига боғлиқ эмас;
«хавф-хатарлар портфели»даги бир йўналишдан етадиган йўқотиш бошқа йўналишда йўқотиш бўлиш эхтимолини ошириш шарт эмас;
етиши мумкин бўлган энг катта зарар қатнашчининг молиявий имкониятларидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Хавф-хатар 2 турга бўлинади:
Динамик хавф-хатар – бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш ёки бозор ё бўлмасам сиёсатдаги тасодифий ўзгаришлар оқибатида асосий капитал қийматининг фавқулотда ўзгариб қолишига алоқадор хавф-хатар.
Статик хавф-хатар – бу мулкка зарар етиши туфайли реал активлардан махрум бўлиш, шунингдек ташкилотнинг мавжудлиги ва ноқобиллиги туфайли даромадлардан махрум бўлиш хавф-хатаридир.
Хавф-хатарларни тахлил қилишни бир-бирини тўлдирадиган 2 турга бўлиш мумкин: Сифат ва миқдор.
Сифат тахлили нисабатан содда бўлиши мумкин, унинг асосий вазифаси хавф-хатар омилларини, бажарилаётган махаллда хавф-хатар вужудга келадиган ишлар ва уларнинг босқичлари ва бошқаларни аниқлаш, яъни хавф-хатар туғилиши мумкин бўлган соҳаларни белигилаб олиш, шундан кейин дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни тарозига солиб кўришдан иборат.
Хавф-хатарнинг миқдорий тахлили, айрим хавф-хатарлар ва лойиҳага боғлиқ хавф-хатарларнинг катта кичиклигини сонлар билан белгилаш, миқдорини аниқлаш бир мунча қийин.
Хавф-хатар даражасига таъсир этувчи омиллар:
объектив омилларга бевосита фирманинг ўзига боғлиқ бўлмаган омиллар киради;
субъектив омилларга мазкур фирманинг бевосита таърифлаб берадиган омиллар киради.
Хавф-хатари тахлил қилишнинг турли хил усул ва амаллари мавжуд.
Аниқ бир турдаги хавф-хатарнинг миқдорий тахлили. Хавф-хатарни тахлил қилишда турли усул ва амаллардан фойдаланиш мумкин. Улар куйидагилар:
Статик усул
Лойиҳага алокадор хавф-хатарни аниқлашни статистик усулидан хар бир иш ва умуман лойиҳанинг мўлжалда қанча давом этишини хисоблаш чиқиш усули ПЕРТ системасидан фойдаланилади. Бу усул мохият эътибори билан шундан иборатки, йўқотишлар эхтимолини хисоблаб чиқиш учун кўздан кечирилаётган операциялар фирма томонидан амалга оширилганда олинадиган натижаларга тегишли хамма статик маълумотлар тахлил қилиб чиқилади. Бирор даражадаги йўқотиш холининг нечоғлик тез-тез рўй бериб туриши, яъни частотаси қуйидаги формула орқали топилади.