Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазириги
Ўрта махсус, касб – ҳунар таълими маркази
Рўйхатга олинган
3521904-4.01
|
|
«ТАСДИҚЛАНДИ»
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
______- сонли буйруқ
___________ 2011й
|
КАСБ – ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ УЧУН
«ЎҚУВ АМАЛИЁТИ
ФАНИДАН
ЎҚУВ ДАСТУР
Тайёрлов йўналиши: – 32521900 Ахборот тизимлари ва технологиялари
Касби: - 3521904 - Компьютер ва компьютер тармоқларини таъмирлаш ва созлаш
Ташкент -2010
Тузувчилар: Сабирова Г.А. – Мирзо Улуғбек информатика касб - ҳунар коллежи
“Дастурлаш” кафедраси мудири, махсус фан ўқитувчиси.
Юсупова А.М.- Мирзо Улуғбек информатика касб - ҳунар коллежи
“Компьютер графикаси ва ЭҲМ” кафедраси мудири, махсус фан ўқитувчиси
Скобелева В.В. – Мирзо Улуғбек информатика касб - ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси
Фан дастури Мирзо Улуғбек информатика касб - ҳунар коллежида ишлаб чиқилди. Ахборот тизимлари ва технологиялари 2010 й «____»____________даги шўъба келишувида ўтказилди.(Баён рақами №_________)
Ўқув дастури тизими
I. Фаннинг мақсад ва вазифалари
II. Фаннинг квалификацион характеристикаси
III. Фанлараро боғлиқлиги
IV Мавзуларнинг намунавий режаси
V. Фан мазмуни
1. Кириш
2. Дастур мазмуни
3. Фан бўйича амалий ишлар
4. Ўқитиш усуллари
5. Ўқитишнинг техник воситалари
6. Тавсия этиладиган асосий ва қўшимча адабиётлар.
I. ЎҚУВ АМАЛИЁТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
“ Ўқув амалиёти”нинг дастури ўқувчиларга дастурлаш тилларида тузилган дастурларни ўқриб чикиш, янги методлар қўллаган ҳолда дастурлар тузишни ўргатишдир. Корхоналарнинг маълумотлар базани яратиш. ШКларга техник хизмат кўрсатишни ва профилактика ишларини олиб бориш, бузилишларни тузатиш, тармоқлар таркибини ўрганиш ,қурилмаларнинг ишини ўрганиш, майда таъмирлаш ишларини бажариш ва офис жиҳозларига хизмат кўрсатишни урганишни ташкил қилиш.
“ Ўқув амалиёти”нинг дастури ўқувчиларга шахсий компьютерларда ишлаш кўникмаларини шакллантириш, дастурлаш соҳасида дастурлар тузиш, дастур ва аппарат қисмлариниг ишини ўрганиш, таъмирлаш, монтаж қилишни ўргатишдир. Компьютер тармоқларига хизмат кқрсатиш, периферия ва офис қурилмаларнинг ишини ўрганишни шакллантиради.
Амалиёт бошланишидан олдин ўқувчиларни техника хавфсизлиги йўриқномалари билан таништирадилар:
компьютер техникаси ва жихозлари билан ишлаганда техника хавфсизлиги;
амалиётнинг мақсади ва олиб борилиши;
намунавий топшириқларни ечешни тушунтириш;
қўшимча қурилмалар,асбоблар, дастур турлари ишлатиш тартиби билан таништириш;
тармоқлар таркибидаги қурилмаларнинг ўз ўрнида ишлатиш;
тармоқларни режалаштириш ва қуриш, таркидаги қўшимча қурилмалардан фойдаланишни ўргатиш;
Хар бир машғулот 6 соатга режалаштирилади ва режа асосида олиб борилади.
“Ўқув амалиёти” дастури модулларга бўлинган ва ўқув режадаги фанларга мос келади.Умумий соатлар сони ўқув режадаги фанларнинг фоизи ҳисобида олинади ва режа асосида олиб борилади.
Ўқувчиларга топшириқлар олдиндан тайёрланилади. Биринчи дарсларда топшириқлар умумий гуруҳ учун тайёрланилади , мураккаблаштирилиб 2-3 нафар ўқувчи жалб қилинади ёки якка тартибда бажариладиган топшириқлар берилади.
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини жорий назорат асосида текширилади, амалий машғулотлар натижалари тахлил қилинади.
“Ўқув амалиёти” даврида ўқувчиларда амалий билим ва кўникмалар квалификацион характеристика талабларига жавоб берган ҳолда аниқланади ва текширилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |