Ўқув дастурининг тузилиши. I. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
II. Фаннинг квалификацион тавсифномаси.
III. Бошқа фанлар билан боғланганлиги.
IV. Фаннинг намунали мавзуий режаси.
V. Фаннинг мазмуни.
1. Кириш.
2. Мазмуни.
3. Амалий машғулотлар.
4. Ўқитиш усуллари.
5. Ўқитишнинг техник воситалари.
6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва қўшимча адабиётлар.
I. ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ.
“Дастурий таъминот” фанининг асосий вазифаси шахсий компьютерларнинг дастурий таъминотини ўрганиш, унинг классификацияси, аниқ амалий фаолиятда дастурий таъминот воситаларини қўллашни ўргатади. Фаннниг дастури ўқувчиларни ҳозирги вақтдаги барча амалий дастурларнинг турларини ўрганиш, компьютер ишларини бажариш, матнли ҳужжатларни қайта ишлаш усуллари билан таништиради.
Ўқувчиларда фанни ўқиб тугатгандан сўнг фаннинг квалификацион характеристикасига асосан қуйидаги билим ва кўникмалар шаклланиши зарур.
II. ФАННИНГ КВАЛИФИКАЦИОН ХАРАКТЕРИСТИКАСИ Ўқувчилар фанни ўқиш натижасида қуйидагиларни билишлари зарур: