ўқувчилар нутқини ўстиришнинг иккинчи шарти нутққа оид машқларнинг материали ҳақида, бола нутқи
мазмунли бўлиши учун ғамхўрлик қилиш ҳисобланади.
3.
Фикр
тингловчи
тушунадиган
сўз,
сўз
бирикмари,
гап,
нутқ
оборотлари
ёрдамида
ифодалансагина
тушунарли
бўлади.
Шунинг
учун нутқни муваффақиятли ўстиришнинг учинчи шарти - нутқни тил воситалари билан қуроллантириш
ҳисобланади. Болаларга тил намуналарини бериш, улар учун яхши нутқий шароит яратиш зарур. Нутқни
эшитиш ва ундан ўз тажрибасида фойдаланиш натижасида болаларда таълим методикаси асосланадиган
онгли равишда «тилни сезиш» шаклланади.
Нутқ ўстиришнинг методик шарти нутқий фаолиятнинг кенг тизимини яратиш, яъни, биринчидан,
яхши нутқ намунасини идрок этиш, иккинчидан, ўрганган тил воситаларидан фойдаланиб, ўз фикрини баён
этиш учун шароит яратиш ҳисобланади.
Бола тилни нутқий фаолият жараёнида ўзлаштиради. Бунинг ўзи етарли эмас, чунки у нутқни юзаки
ўзлаштиради. Нутқни эгаллашнинг қатор аспектлари мавжуд. Булар:
1.
Адабий
тил
нормаларини
ўзлаштириш.
Мактаб
болаларни
адабий тилни содда сўзлашув тилидан, шева ва жаргондан фарқлашга ўргатади, адабий тилнинг бадиий,
илмий, сўзлашув вариантлари билан таништиради.
2.
Жамиятимизнинг
ҳар
бир
аъзоси
учун
зарур
бўлган
муҳим
нутқ малакаларини, яъни ўқиш ва ёзиш малакаларини ўзлаштириш. Бу билан бола ёзма нутқнинг
хусусиятларини, унинг оғзаки-сўзлашув нутқидан фарқини билиб олади.
3.
´қувчилар
нутқ
маданиятини
такомиллаштириш.
Тил
ки-
шилик °ртасидаги энг муҳим алоқа воситасидир. Тилнинг мана шу ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб,
мактабда ўқувчиларнинг нутқ маданиятига алоҳида эътибор берилади.
Бу вазифаларни бажариш учун ўқитувчи ўқувчилар билан режали иш олиб бориши лозим. Бунинг
учун эса ўқувчилар нутқини ўстириш устида ишлаш тушунчасига нималар киришини билиб олиш
муҳимдир.
Нутқ ўстиришда уч йўналиш аниқ ажратилади:
1) сўз устида ишлаш; 2) сўз бирикмаси ва гап устида
ишлаш; 3) боғланишли нутқ устида ишлаш.
Сўз, сўз бирикмаси ва гап устида ишлаш учун лингвистик база бўлиб лексикология (фразеология ва
стилистика билан биргаликда), морфология, синтаксис хизмат қилади; боғланишли нутқ эса логикага,
адабиётшунослик ва мураккаб синтактик бутунлик лингвистикасига асосланади.
Кўрсатилган уч йўналиш параллел олиб борилади: луғат иши гап учун материал беради; сўз, сўз
бирикмаси ва гап устида ишлаш боғланишли нутққа тайёрлайди. ´з навбатида, боғланишли ҳикоя ва иншо
луғатни бойитиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
´қувчилар нутқини ўстириш ўз методик воситаларига эга, ўзининг машқ турлари бор. Булардан энг
муҳимлари боғланишли нутқ машқлари ҳисобланади.
Нутқ ўстиришда изчиллик тўрт шартни, яъни машқларнинг изчиллиги, истиқболи, хилма-хиллиги,
хилма-хил машқ турларини умумий мақсадга бўйсундириш кўникмасини амалга ошириш билан
таъминланади. Ҳар бир янги машқ олдингиси билан боғланади ва кейингисига ўқувчиларни тайёрлайди,
умумий мақсадга бўйсунган ҳолда яна ±андайдир янгилик қўшади.
Мактабда ўқувчилар нутқини ўстиришга она тили ўқитишнинг асосий вазифаси деб қаралади. Нутқ
ўстириш фақат она тили ва ўқиш дарсларининггина эмас, балки ўқув режасидаги барча фанлар
(табиатшунослик, математика, меҳнат, тасвирий санъат, ашула дарслари)нинг, шунингдек, синфдан ташқари
ўтказиладнган тадбирларнинг ҳам вазифасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: