Пойдеворларни жойлашиш чуқурлиги қуйидагиларни \исобга олиб қабул қилиниши керак: лойи\аланадиган иншоотнинг вазифаси ва конструктив хусусиятларини, унинг пойдеворига тушадиган юклар ва таъсирларни; ёндош иншоотлар пойдеворларини жойлаштириш чуқурли- гини, шунингдек, му\андислик коммуникацияларини ўтказиш чуқур-лигини; иморат қуриладиган худуднинг мавжуд ва лойи\аланаётган рельефини; қурилиш майдонининг му\андислик-геологик шароитларини (грунтнинг физик-механик хоссаларини, қатламланиш характерини, сир-панишга мойил қатламларининг мавжудлигини, ўпирилган чуқурчалар, карст бўшлиқлар ва бошқалар бор-йўқлигини); майдоннинг гидрогеоло-гик шароитлари \амда иншоотнинг қурилиши ва фойдаланиши жара-ёнида уларнинг ўзгариши э\тимоли; дарё ўзанларида қуриладиган иншоотлар (кўприклар, қувурлар ўтган жойлар ва \.к) таянчлари атрофидаги грунтнинг ювилиб кетиши э\тимолини; грунтнинг мавсумий музлаш чуқурлигини,
Грунтнинг мавсумий музлаш чуқурлигининг \исобий қиймати df=d1 , ҚМҚ га асосан [9] қуйидаги формула ёрдамида аниқланади, м:
d f kh d fn , (1.11)
бунда kh – иншоотнинг иссиқлик режими таъсирини \исобга оладиган коэффициент; у иситиладиган иншоотнинг ташқи пойдеворлари учун; иситилмайдиган иншоотларнинг ташқи ва ички пойдеворлари учун - kh = 1,1 (ўртача йиллик \арорат манфий бўлган жойлар бундан мустасно);
dfn – грунтнинг мавсумий музлаш чуқурлигининг меъёрий қиймати.
Кўп йиллик кузатувлар маълумотлари бўлмаган тақдирда dfn ни иссиқлик техник \исоблар асосида аниқлаш лозим. Музлаш чуқурлиги 2,5 м дан ошмайдиган жойларда унинг меъёрий қийматини ушбу формуладан аниқлашга рухсат берилади:
dn d0 , (1.12)
бунда Mt – ўлчамсиз коэффициент, сон жи\атидан қурилиш иқлимшунослиги ва геофизика бўйича ҚМҚ га мувофиқ аниқ қурилиш пункти ёки жойи учун маълумотлар бўл-маса, қурилиш жойидаги шароитга ўхшаш шароитда жой-лашган гидрометрология станцияси натижаларига муво-фиқ қабул қилинадиган ушбу жойдаги қишки ўртача ойлик манфий
\ароратлар мутлақ қийматлари йи=индисига тенг;
d0 – қуйидагиларга тенг деб олинадиган катталик, м: қумоқ тупроқли ер ва лойлар учун–0,23; қумлоқ тупроқли ер, майда ва чангсимон қум учун–0,28; ша=алли қумлар, йирик ва ўртача ўлчамли қумлар–0,30; йирик бўлакли грунтлар–0,34.
Бир жинслимас грунтлар учун d0 қиймати музлаш чуқурлиги чегарасида ўртача муаллақ сифатида аниқланади.
Қурилиш майдонининг геологик ва гидрогеологик шароитлари-нинг пойдеворнинг қўйилиш чуқурлигига чуқурлигига таъсири d2 ҚМҚ 2- жадвалдан аниқланади [9].
Пойдевор қўйилиш чуқурлигига бино конструкциясини таъсири ертўла \ар хил жи\озлар пойдеворлари, олдиндан мавжуд бўлган бино ва иншоотлар пойдеворлари, ер ости коммуникациялари ва б. d3 1.4-расмда изо\ланган.
Унда L устуннинг сериясига, турига, креннинг мавжудлигига бо=лиқ (1.5-расм).
Пойдеворнинг якуний қўйилиш чуқурлиги d, d1, d2, d3 ларнинг энг каттаси бўйича қабул қилинади.
Чуқур хандақдан юқоридаги пойдевор товонига ўтиш n:L=1:2 нисбатда бажарилади (1.6а- расм).
Тасмасимон пойдеворларда по=онанинг баландлиги 0,5÷0,6 м қабул қилинади (1.6б - расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |