Замин ва пойдеворларда бур=илама қозиқлар қўллаш.
Бур=илама қозиқлар деворлардан ва пойдеворлардан \осил бўлган вертикал юкларни тўлиқ (9.2-расм). Пойдеворни кавламасдан заминлар-ни муста\камлаш учун диаметри 150 мм ли бур=илама қозиқлар ўрнатилади, уларнинг узунлиги 13 метргача бўлади ва 1-1,2 м масофада шахмат шаклида ўрнатилади (9.3-расм).
Янги пойдевор ўрнатиш учун пойдевор остидаги грунт қазиб олинади.
/озирги замонда кўпчилик \олларда пойдеворларни қозиқларга ўрнатиш орқали амалга оширилади. Бунинг учун темир-бетон ёки метал қозиқлар домкратлар ёрдамида эзиб киритилади натижада бинодан тушаётган юкни қозиқли пойдеворга узатилади (9.4-расм).
ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ИНШООТ ЁНИДА ПОЙДЕВОР ЎРНАТИШ.
Аввалдан мавжуд бўлган иншоотларни чўкишга олиб келадиган сабаблар: аввалдан мавжуд бўлган иншоот ёнига пойдевор барпо этишда кўпчилик \олларда рухсат этилмаган чўкишларга олиб келади. Бу сабаблар қуйидагилар:
Хандақ томонга грунт ўпирилади; (9.5а- расм).
Грунт сув таъсирида аввалдан мавжуд бўлган пойдевор остидан грунтнинг ювилиб чиқиши;
Шпунт, қозиқ қоқиш натижасида, (9.5б-расм); димлик таъсир
\исобига бо=ланишсиз грунт зичланади. (9.5-расм)
Пойдевор остидаги музлаган грунтнинг эриши.
Шпунтнинг хандак томонга силжиши.
Янги бунёд этилган иншоотдан тушаётган юк таъсирида грунт-нинг зичланиши.
Қозиққа таъсир этадиган манфий иш қаланишнинг ривожлани-ши (ўсиши)
Буларнинг энг кўп такрорланиб турадигани шпунтнинг хандак томонга силжишидир.
Шпунт девор олдидаги аввалдан мавжуд бўлган пойдеворнинг мавжудлиги, унинг муста\камлигини таъминлашдан ташқари горизонтал силжишга \ам йўл қўймайди. Бу зулфин ёки тиргак қўйиш билан амалга оширилади.
Олтинчи ва еттинчи сабаблар замин грунтларининг деформацияси билан бо=лиқдир.
Бунёд этилаётган иншоот қанча о=ир бўлса, у аввалдан мавжуд бўлган бинога қанча яқин бўлса, грунтнинг сиқилувчанлиги ва чўкиш воронкаси \ам шунча катта бўлади.
Аввалдан мавжуд бўлган бино, ер ости коммуникациялари ва бошқа қурилмалар чўкиш воронкасига тушиб, конструкцияларни дефор-мациясига олиб келади.
Биринчи 5 та сабаблар иш бажариш жараёни билан бо=лиқ бўлиб, уни бартараф этиш мумкин. Аввалдан мавжуд бўлган иншоот ёнига, янги пойдевор барпо этилиши натижасида содир бўлган чўкишни бартараф этиш анча мураккаб масаладир.
Чўкиш воронкасини ўлчамларини қўшни пойдевор таъсири усули билан аниқлаш мумкин. Бундай усул сифатида сиқилувчи қатламни чеклаш усулидир.
Қўшни пойдевор таъсирини мутлақ йўқотиш учун уни шпунт ёрдамида бўлинади, актив қатламни кесиб ўтадиган қилиб туширилади. Шпунт муста\кам грунтга киритилади.
Шпунт девори \ар томонга (0,25-05) h (бунда h-сиқиладиган қатлам қалинлиги) бўлган шпорли бўлиши керак. (9.5б-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |