О тф орматировано: П о цент ру ,
М еж ду ст р.инт ервал:
1,5 ст роки
О тф орматировано: Шриф т : (по
у молчанию) Times N ew Roman
О тф орматировано: Шриф т : (по
у молчанию) Times N ew Roman,
у збекский (кириллица)
О тф орматировано: О т ст у п:
П ервая
ст рока: 0 см, М еж ду ст р.инт ервал:
1,5 ст роки
О тф орматировано: Шриф т : (по
у молчанию) Times N ew Roman, не
полу ж ирный
О тф орматировано: Шриф т : (по
у молчанию) Times N ew Roman, не
полу ж ирный
112
қисми қўзғалмас кожухга эга бўлиб, уларнинг ичига ОМБ–20У изоляторлари
маҳкамланган, бошқа қисми эса қўзғалувчан кожухга эга бўлиб, уларни
изоляторлар билан шиналарга қўл етишини таъминлаш учун силжитиш
мумкин. Қўзғалувчан ва қўзғалмас кожухлар орасига бутун айлана бўйича
резина қистирма қўйилади. Ҳар қайси секция кожухи фақат бир нуқтада ерга
туташтирилади. Ток ўтказувчи шиналар ўзаро 15–20 мм оралиқ қолдириб
пайвандланган иккита алюминийли иккита ярим цилиндрдан тайѐрланган.
Бўйлама узайишни компенсациялаш учун эгилувчан алюминий
компенсаторлар қилиниб, уларнинг бир томони заводда, иккинчи томони эса
кейинги секциянинг шинасига монтаж пайтида пайвандланади.
Генераторларда, кучайтирувчи трансформаторларда, ўз эҳтиѐжи трансфор–
маторларида ҳамда юқори вольтли аппаратларда ажралувчи болтли
бирикмалар қилинган. КЭТ нинг кожухи ичига ток трансформаторлари ТШЛ
ва ТВЛ лар ўрнатилган. Бир фазали кучланиш трансформаторларининг
комплектлари суқма контактлар ѐрдамида уланади.
113
6.32–расм. Комплект экранланган КЭТ–300/20 ток ўтказувчи:
а–умумий кўриниши; б–электр уланиш схемаси.
114
6.33–расм. ГРЭС нинг турбина бўлимидаги олд девор ѐнига 500/220/15,75 кВ ли
бир фазали автотрансформаторларни ўрнатиш.
ТЭК–20 ток ўтказувчилар 8 м ли секцияларга эга бўлиб, уларнинг
кожухига олинадиган изоляторлар маҳкамланиб, улар махсус уяларга бураб
киргизилади. Секцияни узайтириш натижасида резина қистирма сони
камаяди, қистирманинг яхши зичланмаслиги кожух ичига нам билан чанг
киришига сабаб бўлади ТЭК–20 нинг конструкцияси бошқа жойлари бўйича
КЭТ га ўхшаш. Яхлит пайвандланган кожухли ва олинадиган изоляторли
(ТЭН) ток ўтказувчилар уларнинг янада такомиллаштирилгани бўлиб,
буларда кожухнинг ажраладиган жойи йўқ ва шунинг учун резина зичла–
гичлар талаб қилинмайди. Бундай ток ўтказувчида ташқи магнит майдони ток
ўтказувчининг бошланиши ва охиридаги экранлар орасига қисқа туташ–
тирувчи перемичка ўрнатиб компенсацияланади. Экранлар шу жойидан ерга
туташтирилади.
Комплект ток ўтказувчилар станция ва нимстанцияларда КТҚ билан
пасайтирувчи трансформаторларнинг 6–10 кВ томонини улаш учун ҳам
қўлланилади.
115
Do'stlaringiz bilan baham: |