7. Чакана бизнес фаолияти
Жисмоний шахсларни кредитлаш фаолияти
2022 йил 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларга ажратилган кредит қўйилмалари қолдиғи 969 966,4 млн. сўмни (жами кредит қўйилмаларининг 20,4 фоизи) ташкил қилиб, 2021 йил учун белгиланган режа (704 000 ,0 млн. сўм) 137,8 фоизга бажарилди. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи йил бошига нисбатан 714 848,7 млн. сўмга ошиб, ўсиш 380,2 фоизни ташкил этди.
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар тури бўйича кредит портфели диверсификацияси:
57,1 фоизи ёки 553 872,3 млн. сўми автокредитлар;
22,5 фоизи ёки 218 083,8 млн. сўми ипотека кредитлари;
8,4 фоизи ёки 81 875,1 млн. сўми истеъмол кредитлари;
5,7 фоизи ёки 55 619,3 млн. сўми микроқарз;
4,5 фоизи ёки 43 918,3 млн. сўми микрокредитлар;
1,8 фоизи ёки 16 597,6 млн. сўмини таълим кредитлари, овердрафт ва бошқа мақсадларда ажратилган кредитлар ташкил қилади.
Йил бошидан банк томонидан жисмоний шахсларга жами
943 405,5 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилди ва 228 556,8 млн. сўм миқдоридаги кредитлар график асосида қайтарилди. Ажратилган кредитларнинг 655 434,1 млн. сўми автокредит, 95 821,6 млн. сўми ипотека кредитлари ҳамда 85 013,6 млн. сўми истеъмол, 107 136,2 млн. сўми микроқарз ва бошқа мақсадлар учун ажратилди.
Шу жумладан, бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 октябрдаги 857-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 22 февралда 2975-сон билан рўйхатга олинган “Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарорига мувофиқ ҳудудларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолини тадбиркорлик фаолияти орқали бандлик билан таъминлаш учун 1 621 нафар фуқарога имтиёзли шартлар асосида 18 010,2 млн. сўмлик микрокредитлар ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш белгиланганлигини инобатга олиб, банк томонидан жисмоний шахсларни молиялаштиришнинг янги тури микроқарз бериш амалиёти жорий қилинди. Ҳисобот санасига 881 нафар мижозга мобил илова орқали масофадан туриб онлайн тарзда 818,4 млн. сўмлик микроқарз маблағлари ажратилди.
Аҳолига қулайликлар яратиш ва уларнинг истеъмол эхтиёжларини тўлароқ қондириш ҳамда кредит портфелининг даромадлилик даражасини янада ошириш мақсадида Банк бошқарувининг жорий йил 29 июндаги қарорига мувофиқ аҳолига нақд пул кўринишида ёки пластик картага пул ўтказиш йўли орқали бериладиган янги “Жозиба” ва “Универсал” микроқарз турлари жорий қилинди ва 5 479 нафар мижозга 63 091,2 млн. сўм миқдорида микроқарзлар ажратилди.
Ҳисобот санасига Чакана кредит портфелининг ўртача тортилган фоиз ставкаси 19,3 фоизни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 5,7 фоизга (13,6 фоиз) ошди ҳамда йил бошидан олинган даромад 119 195,7 млн. сўмни ташкил этиб, белгиланган режа 173,0 фоизга (68 881,2 млн.) бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |