ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА ТУРИЗМ ФАКУЛТЕТИ
“ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТНИНГ ҲИСОБОТИ
Бажарувчи – ________________________________
Амалиёт бошланиши: 04.04.2022й
Амалиёт тугаши: 30.04.2022й
Амалиёт ўтаган корхона: АТ “Туронбанк” Навоий ҲКХКМ
Амалиёт ўтаган корхона раҳбари:_____________________
Университетдаги илмий рахбар: ________________________
Бухоро-2022
ЮКСАКЛИККА ИНТИЛГАНЛАР УЧУН
М У Н Д А Р И Ж А
|
|
Кириш.
|
1.
|
АТ «Туронбанк»нинг таркибий ва ташкилий тузилмаси ва мижозларга кўрсатадиган банк хизматлар.
|
2.
|
АТ «Туронбанк» нинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари.
|
3.
|
АТ «Туронбанк»нинг актив операциялари ҳамда уларни таҳлил қилиш ва таснифлаш.
|
4.
|
АТ «Туронбанк»нинг капитали ва мажбуриятлари.
|
5.
|
АТ «Туронбанк»нинг Пул муомаласи оид фаолияти.
|
6.
|
АТ «Туронбанк»нинг Валюта амалиётлари.
|
7.
|
АТ «Туронбанк»нинг Чакана бизнес фаолияти Жисмоний шахсларни кредитлаш фаолияти.
|
8.
|
Банк молиявий натижалари тўғрисида. Даромад, харажат ва фойда.
|
9.
|
Хулоса ва таклифлар.
|
10.
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
|
1.КИРИШ
2022 йилнинг январь ойида банк секторида кредитлар қолдиғи қарийб 0,8 трлн.сўм ортгани ҳолда, депозитлар қолдиғи 3,7 трлн.сўмга камайиб кетган . Яъни кредит қўйилмалари ўсиши сусайган бўлсада, бу депозитлар қолдиғини жиддий (3%дан зиёд) қисқариши фонида юз берган. Дарвоқе, чакана банк маҳсулотлари орасида ипотека кредитлари тезроқ ўсмоқда. Истеъмол ва микроқарзлар қолдиғининг иккинчи ой кетма-кет камайиши кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки маълумотларидан прогноз қилиш мумкинки, 2022 йилда ипотека кредитлари қолдиғининг жадал ўсиши давом этади. Муаммоли кредитлар улуши 2,1% дан 2,7% гача етган (суммада 5,8 трлн. сўмдан 7,5 трлн. сўмгача ошган). Биринчидан, иқтисодиётнинг тикланиши сустлигича қолмоқда, қарздорларнинг молиявий ҳолати, даромадлари ва тўловга лаёқатида кутилган ўзгаришлар юз бераётгани йўқ. Иккинчидан, янги кредитлашнинг секинлашуви ва кредитлар нархини ошиши қайта молиялаш имкониятларини табиий равишда чекламоқда. Бошқа тарафдан олганда кредит фоизларининг бюрократик йўл билан
пасайтириб борилишига кўниккан бизнес ва аҳоли мажбуриятларини доимий равишда арзонроқ кредитлар билан қайта молиялаштириш имкониятидан маҳрум бўлгани банклар учун вазиятни соғлом ва теран баҳолашларига имкон беради .1
Айни ҳозирги пайтда барқарор ва ишончли фаолият юритиб келаётган “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштиришда, унинг етакчи тармоқларини жадал модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган ҳукумат тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, АТ “Туронбанк”нинг Президентимиз ҳамда Ҳукумат томонидан тасдиқланган тегишли қарорлари ижроси юзасидан инвестицион лойихаларни молиялаштириб, инвесторлар ҳамда хусусий сектор вакиллари билан хамкорлик қилиб келмоқда. Шу боис мен, малакавий амалиётига йўлланмани АТ “Туронбанк” Навоий Ҳудудий комплекс хизмат кўрсатиш марказида ўташ мақсадида олдим.
Ўзбекистон Республикаси Бухоро Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факултети талабаларига белгиланган низомига мувофиқ ҳамда АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил 4-апрелдаги фармойишига асосан АТ “Туронбанк” Навоий ҲКХКМ ла амалиёт ўтадим
Do'stlaringiz bilan baham: |