Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги



Download 18,97 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi18,97 Kb.
#177475
Bog'liq
Хисобот


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Самарқанд давлат университети 5А 120301-ўзбекистон тарихи мутахасислиги 1-босқич магистранти Баратов Ҳамидуллонинг 2019-2020-ўқув йили сентиябрь-январь ойида Ўқув методик ишлар, Илмий тадқиқот ишлари ва Илмий педагогик ишларининг бажарилиши бўйича
ҲИСОБОТИ
1. Ўқув методик ишлар:
Мeн Баратов Ҳамидулло сентябр-январь ойларида қуйидаги ўқув методик ишларни амалга оширдим:
Кафедрада олиб бориладиган фанларнинг ўқув дастурлари билан танишишни, уларни ишлаб чиқиш механизмини ўргандим. Белгиланган фанлардан ўқув дастури ишлаб чиқиш, дастур асосида фан мавзулари бўйича календар иш режа тузиш ва ўқув режа билан солиштиришни ўргандим.
Ўзбекистон тарихи, энг янги тарих фанларидан маърузалар матни тайёрлаш, амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув материаллари услубий ишланмалар, презентациялар ва саволлар тайёрлашни ўргандим.
Янги педагогик ва ахборот технологияларни ўргандим ҳамда ўрганганларим асосида фанга оид реферат, презентациялар тайёрладим. Ушбу иш тури бўйича кўникма ҳосил қилдим.
Талабалар билимларини баҳолашнинг рейтинг тизимини ва назорат иши бажаришни ўргандим. Ўзбекистон тарихи фанларидан оралиқ ва якуний назоратлар саволларини, тестларни тузиш бўйича кўникма ҳосил қилдим.
Белгиланган фанлардан амалий машғулотлар олиб бориш учун услубий кўрсатмалар ишлаб чиқдим.
Рахимов Б. гуруҳ мураббийси сифатида тарбиявий ишлар олиб боришни ўргандим ҳамда ахборот соатлари, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар учун материллар йиғиш, маърузалар тайёрлаш ва тадбирлар ташкил қилишда қатнашдим.
Кафедра фаолиятини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни, вазирлик, ректорат, деканат ва бошқа юқори ташкилотлардан келган қарорлар, буйруқлар, топшириқлар ва сўровларга жавоблар ва маълумотлар ҳамда ҳисоботлар тайёрладим.
Чет тилларидан инглиз тилини мукаммал эгаллашни хозирда давом эттирмоқдаман. Мутахасислик фанларимдан чет тилида нашр қилинган адабиётлар ва илмий журналлар билан танишдим.
2. Илмий тадқиқот ишлари бўйича Сентиябр-январь ойида қуйдаги ишлар қилинди:
Магистрлик диссертацияси мавзуси “Суғдда араблаштириш сиёсати” бўйича тадқиқот олиб бордим.
Мавзу бўйича амалиётга боғлиқ муаммоларни ўрганиб, уларни илмий ҳал қилиш бўйича аниқ тавсиялар, услублар ва кўрсатмаларни ўргандим.
Университет ва кафедрада ташкил илмий тўгарак ва семинарлар ишларида фаол иштирок этдим.


3. Илмий педагогик ишлари бўйича Сентиябр-январь ойида қуйдаги ишлар қилинди:
Кафедранинг етакчи профессор ўқитувчилари маърузалари ва амалий машғулотларига кириб, уларнинг тажрибаларини, маъруза ва амалий машғулотларни ўтиш услубларини ўрганиб,‎ ўрганилган материаллар бўйича рефератлар тайёрладим:

Фан номи

Фан ўқитувчиси

Ўтилган мавзу

Сана

1. Ўзбекистон тарихи (номутахас-сислар учун)

Холиқулов Р.

Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабги тараққиёт босқичлари

21.09.2019

2. Ўзбекистон тарихи (номутахас-сислар учун)

Холиқулов Р.

Ўрта Осиё ҳудудининг хонликларга бўлиниб кетиши унинг сабаб ва оқибатлари

25.10.2019

Амалий машғулотлар, семинарлар олиб боришга тайёргарлик кўриб, кафедра томонидан белгиланган гуруҳларда амалий ва қўшимча машғулотлар олиб бордим:



Фан номи

Фан ўқитувчиси

Ўтилган мавзу

Сана

1. Ўзбекистон тарихи (номутахас-сислар учун)

Қўшбоқов Х.А.

Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий иқтисодий сиёсий ва маданий ҳаёт

29.10.2019

2. Ўзбекистон тарихи (номутахас-сислар учун)

Қўшбоқов Х.А.

Туркистонда мустабит совет ҳокимиятининг ўрнатилиши совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий иқтисодий тадбирларнинг мустамлакачилик моҳияти (1917-1989)

10.11.2019

Кафедра фанларидан янги педагогик ва ахборот технологиялари асосида маъруза ва амадий машғулотларнинг презентацияларини, ишланмаларини тайёрладим.


Магистрант: Ҳ.И. Баратов


Илмий раҳбар: Б.С. Ғойибов


Кафедра мудири: Б.С. Ғойибов
Download 18,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish