Кимёвий коррозия – металл атомлари билан мухитни ташкил қилувчи модда молекулалари ўзаро тўқнашиши натижасида содир бўлиб, оксидланиш-кайтарилаш жараёни бир вақтнинг ўзида битта нуқтада амалга ошади кислород молекулалари билан тўқнашиб, магний ёнади, яъни оксидланади:
Масалан: магний металининг бир бўлаги киздирилса, магний хаводаги
Натижада магний электронлари тўғридан-тўғри кислородга ўтади. Магний метали оксидланади, хаво таркибидаги кислород элементи эса қайтарилади. Шундай қилиб, магний метали хавода оксидланиб, коррозияга учрайди, емирилади.
Кимёвий коррозия ичида айниқса металлар билан газлар орасида юқори хароратларда содир бўладиган газ коррозияси кенг тарқалган. Бу хил коррозия газ турбиналари, аммиак синтези, металларга юқори хароратларда ишлов беришда содир бўлиб, уларни туб мохиятини ўрганиш мухим ахамиятга эга. Металларнинг юқори хароратдаги холати асосан уларнинг ўтга чидамлилиги ва ўтда мустахкамлиги билан бахоланади. Ўтга чидамлилик металлнинг юқори хароратда газ таъсирига чидамлилиги, ўтда мустахкамлик - металларнинг юқори хароратда ўз мустахкамлигини сақлаб қолиши билан белгиланади. Масалан, кўпгина алюминий қотишмалари ўтга чидамли, лекин улар 400-4500С хароратларда ўз мустахкамлигини йўқотади. Вольфрамли пўлатларнинг кўпчилиги эса 600-7000С ларда ўтда мустахкам, лекин ўтга чидамли эмас, яъни газ коррозиясига учрайди. Бу иккала хоссаларга эга - никел билан хром қотишмалари хисобланади.
Электрокимёвий коррозия содир бўлиши учун металл электролит мухитида бўлиши, ёки коррозияланаётган метал ўзидан электромусбатроқ метал билан туташтирилиб гальваник жуфтлик хосил қилиб, бошқа металга нисбатан анод ролини бажариб у металлдан аввал емирилиб тугаши лозим. Натижада электрокимёвий жараён содир бўлиб, оксидланиш ва кайтарилиш реакциялари турли юзаларда амалга ошади. Бу юзалар электродлар вазифасини ўтаб, улар орасида электрон алмашинади.
Унчалик юқори бўлмаган хароратларда фақат олтин ҳаво кислороди билан оксидланмайди. Бошка барча металлар, хатто кумуш ҳам хавода баркарор эмас. Харорат ортиши билан металарнинг оксидланиши тезлашади, коррозияланиш эхтимоли ортади. Бунда қуйидаги тенглик амал қилади, яъни оксидланиш реакцияси мувозанат вақтидаги кислород парциал босими логарифми ва температура орасида тескари чизиқли боғланиш вужудга келади. Лог (ПО2) мувоз = ф ( )
Факат платина, иридий, палладий, родий, рутений каби металларгина юқори хароратда оксидланади (750-13000С).
Металлар оксидланиши вақтида дастлаб кислород молекуласи металл юзасига ютилиб (адсорбцияланиб), атомларга парчаланади ва у металл билан кимёвий реакцияга киришади.
Ме(қаттиқ)+О2(газ)=О(адс)Ме(қаттиқ)О(адс). Юзада хосил бўлган металл оксидлари парда хосил килиб, бу парда оксидланишини янада чуқур қатламларга давом этишига тўсқинлик қилади. Демак оксид парда коррозиянинг давом этишига тўсқинлик қилади. Агар у парда мустахкам ва пишиқ бўлса металл ўтга чидамли бўлади. Бундай пардалар қалинлиги турлича бўлиб, одатда юпқа пардалар пухта ва пишиқ хисобланади:
1 кўзга кўринмас юпқа, қалинлиги 40 нм гача (400А0) бўлган парда;
2 ўртача, турли ранг билан товланувчи, қалинлиги 40-500нм бўлган парда;
3 кўзга кўринадиган, қалинлиги 500 нм дан ортиқ бўлган пардалар.
Агар хосил бўлган оксид парда молекулаларининг хажми асос металл атоми хажмидан катта бўлса у парда бир текис бўлади, яъни. Бу ерда Вок- оксид молекулалари хажми бу ерда формула или тенглама бўлиши керак.????????
Вме- оксид хосил қилган металл хажми
Бу нисбат қуйидаги формуладан аниқланиши мумкин:
М- оксиднинг молекуляр массаси;
А- метал атомининг массаси;
Рок- оксиднинг зичлиги;
Рме- металнинг зичлиги;
м-оксиддаги метал атомлари сони.
Баъзи металлар учун оксид ва металл хажмлари нисбатлари жадвали.
металл Оксид Вок / Вме металл оксид Вок / Вме
Зи Зи2О 1.27 Фе ФеО 1.77
На На2О 1.31 Ко КоО 1.75
К К2О 1.76 Ко Ко3О4 2.00
Мг МгО 1.33 Ко Ко2О3 2.42
Ка КаО 1.15 Нб НТТО 1.52
Ку Ку2О 2.02 Пт ПтО 1.50
Ку КуО 1.74 Мо МоО3 3,45
Аг Аг2О 1,58 Зн ЗнО 1,58
Аммо метал оксидининг бир текис бўлиши масалани тўлиқ хал қила олмайди. Баъзан оксид қаватда ички кучланиш хисобига ёриқлар пайдо бўлиб, унинг химоялаш хусусиятини пасайтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |