ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“Молия фанидан “ фанидан
Мустақил иш топшириқларига жавоблар
Сиртқи бўлим 2 мутахасислик
Бухгалтерия хисоби ва аудит факултети “2” курс БХА 56-2 гурухи
Талаба: Кузибаев Хумоюн Зухриддин ўғли
Ўқитувчи: Жуманиёзов Иномжон
Мавзу: Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари.
Режа:
1.Очиқ бозор операцияларининг ривожланиш тарихи.
2.Миллий иқтисодиётимизда очиқ бозор операциялари.
3.Очиқ бозор сиёсати.
4.Ўзбекистонда очиқ бозор операцияларини бориши ва қонуний асослари.
1.Кўпгина мамлакатларда давлат бюджетининг тақчиллиги шароитида марказий банкнинг ҳукуматни кредитлаш функцияси кучаяди. Халқаро амалиётда аксарият мамлакатларда марказий банклар ўрнатилган қонунчиликка асосан қимматли қоғозларни улардан даромад олиш учун эмас, балки иқтисодиётда пул-кредитни тартибга солиб туриш ҳамда давлат бюджетининг тақчиллигини ноинфляцион йўллар билан қоплаш мақсадида давлат мажбуриятларини сотади ва сотиб олади, олди-сотди тартибини ўрнатади, уни ўзгартиради ва шу асосда хусусий сармоядорлар учун уларнинг жозибадорлигини оширади. Шу боис мамлакатда тижорат банкларининг кредит фаолиятини тартибга солиб туриш ва давлат бюджети тақчиллигини ноифляцион йўл билан қисқартиришнинг усули бу — очиқ бозордаги операциялар ҳисобланади.
Очиқ бозордаги оперцияларга мамлакатдаги молия бозорига таъсир кўрсатиш мақсадида қимматли қоғозларни марказий банк томонидан сотиб олиш ва сотиш киради. Марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларидан дастлаб XIX асрнинг 30 йилларида Англияда мамлакатдаги ссуда капиталлари бозоридаги ортиқча маблағларни йўқотиш мақсадида фойдаланилган эди. Кейинчалик, Англиядаги мавжуд депрессияни олдини олиш мақсадида машҳур иқтисодчи Ж. М. Кейнс тавсияси билан марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларидан давлат бюджети тақчиллигини ноинфляцион йўл билан қисқартиришда кенг фойдаланила бошланди .
Очиқ бозордаги операциялар — Марказий банк томонидан давлат облигацияларининг (қимматли қоғозларини) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар екан, тижорат банклари заҳираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу заҳиралар пул вазасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигацияларни сотиш билан заҳираларни ҳамда тижорат банкларнинг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради . Ҳозирда деярли барча мамлакатларда пул миқдорини тарибга солишда очиқ бозордаги операцияларни, яъни давлат қимматли қоғозларни таклиф қилиш усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади. Очиқ бозор операциялари 2011 йил давомида банк тизими ликвидлигини тартиб солиш инструменти сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилди. Шунингдек Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган давлат қисқа ва ўрта муддатли облигациялари ва Марказий банкнинг облигациялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорларда олди сотди операциялари амалга оширилиб борилди. Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари миллий банк тизими захира мавқеи ҳолатига таъсир этади ва ундан тартибга солиш усули сифатида фойдаланади. ХХ асрнинг 40 йилларида давлат облигациялари бозорининг ниҳоятда кўпайиши ва уларнинг марказий банклар томонидан фаол сотиб олинишига ўтиш очиқ бозордаги операцияларни пул-кредит сиёсатининг бош усулига айланиши учун қулай шарт-шароит яратиб берди. Бундай операциялар АҚШ, Англия, Канада, Германия ва Нидерландияда кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда Марказий банкнинг бундай операцияларидан Греция ва Португалияда ҳам кенг фойдаланилмоқда. АҚШда Федерал захира тизими мамлакатда банк томонидан кредитлаш жараёнига таъсир этишда очиқ бозордаги операциялардан жуда кенг фойдаланади. Кредит экспанциясини чеклаш мақсадида федерал банклар ўзларининг ваколатли дилерлари орқали қимматли қоғозларни сотади ва тижорат банкларининг захира ҳисоб рақамидан керакли суммаларни чиқариб оладилар. Бунинг акси қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш натижасида тижорат банкларининг захира ҳисоб рақамига қўшимча маблағларни ўтказилиши улар томонидан кредит операцияларини ривожлантиришга имконият яратади. Англия Банкининг очиқ бозордаги операциялари пул-кредит сиёсатининг энг фаол дастаги ҳисобланади. Германияда эса, Дойче Бундесбанк томонидан очиқ бозордаги операциялардан фақатгина ХХ асрнинг 50-йилидан кейин фойдалана бошланган. Дойче Бундесбанк давлат қарз мажбуриятлари бўйича фоиз ставкасини ҳисоб сиёсати ёрдамида тартибга солиб туради. Италия банки очиқ бозордаги операциялардан фақатгина 1960 йилларнинг ўрталаридан бошлаб фаол фойдалана бошлаган. Франция банки 1986 йилдан бошлаб очиқ бозордаги операцияларни хазина мажбуриятларини олди-сотди шакли сифатида фойдаланган. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда жуда кўп ривожланган давлатларда марказий банклар очиқ бозордаги операцияларда жуда кенг фойдаланадилар. Фақатгина Швейцарияда марказий банк молия бозорининг ликвидлигини таъминлашда очиқ бозордаги операциялардан жуда кам даражада фойдаланади . Халқаро амалиётда ҳозирги даврда марказий банк томонидан пулларга бўлган талаб ва таклифни назорат қилиш ҳамда тартибга солиб туришда очиқ бозордаги операциялардан фойдаланиш энг муҳим дастакка айланган.
2. Миллий иқтисодиётда молиявий танглик даврида марказий банк тижорат банклари учун қайта молиялаштириш имкониятларини яратади ва уларга шундай шартлар қўядики, тижорат банклари ўзларининг ихтиёридаги давлат қимматли қоғозларини марказий банкка ўз манфаатларига мос келадиган вақтлардагина сотадилар. Ушбу фаолият натижасида тижорат банклари ундан хўжалик юритувчи субъектларга ва мамлакат аҳолисига кредитлар бериш учун керакли пул маблағларини олиш имкониятига эга бўладилар. Худди шу ерда савол туғилади. Нега мамлакатда пулга бўлган талаб ва таклифни тартибга солишда марказий банк мажбурий захиралар талабидан кенг фойдаланмаяпти? Бизнинг фикримизча, мажбурий захиралар талаби ўз моҳиятига кўра солиққа ўхшаш ва уни муттасил равишда ошириш салбий ҳолатларга олиб келади. Марказий банк томонидан мажбурий захиралар талабини ошириб бориши тижорат банкларини актив операцияларини қисқартиришга мажбур қилади. Бу захира ҳисобварақлари тўлдирилишини қийинлаштиради, кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ўсишига олиб келиб, оқибатда мамлакатда кредит операцияларини камайтиради. Энг асосийси, бунинг натижасида мамлакатда инфляция суръатини тезлаштиришга олиб келади. Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари ўз моҳиятига кўра иккала иштирокчи учун ҳам нисбатан манфаатли ва қулайдир. ХХ асрнинг 50-йилларидан давлат облигациялар бозорининг ривожланиши натижасида ва уларнинг марказий банклар томонидан фаол сотиб олинишига ўтиши очиқ бозордаги операцияларни мамлакатдаги олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг бош усулига айланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиб берди.
Очиқ бозорда марказий банклар тижорат банклари учун “ломбард кредит”лари бериши мумкин. Бунда марказий банклар тижорат банклари фақат махсус ломбард каталогида қайд этилган қимматли қоғозларни (асосан давлат қимматли қоғозлари) тақдим этган ҳолатдагина, уларга қисқа муддатли қарзларни беради. Аксарият мамлакатларнинг амалдаги қонунчилигида бундай қарзларнинг чегараси белгилаб қўйилган. Улар қимматли қоғозлар тақдим этилганида номинал ёки курс қийматининг 9/10 қисмидан тортиб, таъминотнинг бошқа турларида 3/4 фоизгача қисқарган. Одатда, марказий банкнинг ломбард ставкаси ҳисоб юритиш ставкаларидан 1–2 фоиз юқоридир. Халқаро амалиётда ривожланган давлатларнинг тажрибаси шундан далолат берадики, қимматли қоғозлар бозори бозор муносабатларининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бунда марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, марказий банк, биринчидан, очиқ бозордаги операциялар орқали мавжуд давлат бюджети тақчиллигининг ноинфляцион йўллар билан қисқартириш имкониятига эга бўлади. Иккинчидан, ушбу операциялар ёрдамида тижорат банкларининг кредитлаш имкониятига таъсир этади ва муомаладаги нақд пул массасини тартибга солади.
3.Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари биринчи бўлиб АҚШ, Канада ва Буюк Британияда қўлланила бошланди. Чунки бу мамлакатлар ривожланган қимматли қоғозлар бозорларига эгадирлар. Кейинчалик бу тартибга солиш усулидан қатор Ғарбий Европа мамлакатлари ҳам фойдалана бошладилар