Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


  Таққослаш усули ва уни қўллашда амал қиладиган шартлар



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

2.3. 
Таққослаш усули ва уни қўллашда амал қиладиган шартлар 
Молиявий ва бошқарув таҳлилининг оддий-аньанавий (одатдаги) усулларидан энг кўп 
ва аввалдан қўлланилиб келинаётгани таққослаш усулидир. Ҳар қандай иқтисодий ҳодиса, 
жараённи ўрганиш, таққослаш, маьлум кўрсаткичлар билан нисбат, солиштириш ёьли 
билан ўрганилади. Бундай ўрганишда ҳодиса ва жараёнларни ўзгартиришнинг асосий ва 
қўшимча сабаблари аниқланади, тараққиёт даражасига баҳо берилади. Одатда таҳлил 
таққослаш билан бошланади дейилади. Таққослашнинг бир неча турлари мавжуд: бизнес 
режа маьлумотлари, ўтган йилларда эришилган кўрсаткичлар, энг илғор ва юқори, ўртача 
эришилган натижалар билан. 
Бизга маьлумки иқтисодий таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири тузилган бизнес 
режа кўрсаткичларининг бажарилишига баҳо беришдан иборатдир. Шундан ҳам 
маьлумотлардаги ҳисоботдан (ўрганилаётган йил) эришилган натижаларни таққослаш 
таҳлилининг аҳамияти юқорилиги кўринади. 
Бизнес режа маьлумотлари билан ҳақиқатда эришилган натижаларни таққослаб, 
аниқланган фарқлар таҳлилни кейинги чуқур ўрганиш учун обеькт бўлади, яьни ҳисобланган 
ўзгаришлар тузилган бизнес режанинг асосланганлиги, тўгри ва бор ҳақиқий имкониятга 
яқин, бажарилиш имконияти кенглигини билдиради. Шунингдек, бу аниқланган фарқлар 
бизнес режанинг сифатли тузилганлиги ёки ҳақиқатдан узоқлилигини ифодалайди. 
Ҳақиқатда эришилган маьлумотларни бизнес режада кўзда тутилган кўрсаткичлар 
билан таққослашда аниқланган катта фарқлар, айрим ҳолларда баҳо ўзгаришлари ёки паст 
режалаштирилиши, имкониятларни тўла ҳисобга олинмаганлиги сабабли юзага келиши 
мумкин. 
Бундай ҳолларда, аввалги тузилган бизнес режа кўрсаткичлари қайта ҳисобланиши 
(корректировка) ва ўрганиладиган маьлумотлар таққосланиши лозим. Хуллас, таҳлилда 
кўрсаткичлар асосланган бўлиши (мумкин) талаб қилинади. 


Молиявий ва бошқарув таҳлилининг таққослаш усули жорий давр маьлумотлари 
билан ўтган йиллар кўрсаткичларини боғлаб ўрганишда ҳам кенг қўлланилади. Айниқса, 
кунлик, ўн кунлик, ойлик, кварталлик ва йиллик фаолиятини айнан ўтган йилларнинг шу 
даврларида эришилган натижаларга таққослаш зарур, фақат аниқ натижаларни билиш учун 
талабларга амал қилинган ҳолда таққосланиши шарт. Маҳсулотлар таннархи, харажат 
турлари ва элементларини ўрганишда бир хил баҳо ўлчамини қўллаш талаб этилади. 
Таҳлилда муҳим аҳамиятни чет эл тажрибаларини ўрганиш мақсадида ташкил 
этиладиган хорижий фирмалар билан корхона (фирма) маьлумотларини таққослаш 
эгаллайди. Бунда кўрсаткичларни бир-бири билан таққослаш мослаштирилиб, сўнгра эса 
илғор тажриба натижалари ўрганилади ва келгуси фаолиятда бу тажрибаларга амал қилиш 
ёьллари кўрсатилади. Корхона (фирма) фаолиятида қанчалик кўп чет эл илғор тажриба ва 
технологиясини жорий қилиш ёьлларини белгилаш, келгусида шунчалик самарали ишлаб 
чиқаришни ташкил қилишга асосий замин бўлади. Молиявий ва бошқарув таҳлилида 
таққосланишнинг турли усулларини мунтазам қўллаш, ёьл қўйилган камчиликларни 
тузатишга, юқори кўрсаткичга ва тажрибага эга бўлган қўшни хўжаликлар ютуқларидан 
фойдаланишга имкон яратади. 
Таққослаш усули корхоналар фаолиятининг таҳлилида қўшни хўжаликлар, ўртача 
туман, вилоят ва республика маьлумотлари билан ўрганилаётган хўжалик маьлумотларини 
солиштиришда ҳам ишлатилади. Буларнинг барчаси хўжалик фаолиятини тўла ва чуқур 
ўрганишга, кўрсаткичларни ўсиш ёки камайганини аниқ билишга имкон яратади. 
Қуйидаги схемада таққослаш усулининг қўлланилиши доираси кўрсатилган (3-чизма). 
Иқтисодий таҳлил фанида кўрсаткичларни таққослаб ўрганишда қуйидаги талабларга 
риоя қилиш лозим: 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish