Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


  Мавзу 14 ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

 


200 
Мавзу 14 ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ 
 
Мавзубўйичатаянчиборалар: 
пулмаблағлариҳаракати; 
пул 
оқими;пулмаблағларикирими;пулмаблағларичиқими;
жорийфаолиятдагипулмаблағларинингкиримивачиқими;инвестицияфаолиятидаги
пул 
оқимларинингкиримивачиқими; 
молиявийфаолиятигипул
оқимларинингкиримивачиқими;пул 
оқиминитаҳлилетишнингтўғриусули; 
пул 
оқиминитаҳлилетишнингегриусули. 
 
14.1. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субьйектларининг пул 
маблағлари ҳаракатини таҳлил этишнинг аҳамияти, таҳлил вазифалари ва 
ахборот манбалари 
Республикамиз ўзининг мустақиллигига эришганидан сўнг Президентимиз 
бошчилигида республиканинг ўзига хос бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш модели ишлаб чиқилди. Ушбу ривожланиш модели асосида 
республикамизда янги иқтисодий тизим — бозор иқтисодиётига ўтилди. Турли 
туман 
мулк 
шаклларининг 
пайдо 
бўлиши, 
давлат 
мулкининг 
хусусийлаштирилиши, 
ҳиссадорлик 
жамиятлари, 
ҳамкорликдаги 
қўшма 
корхоналар, кичик корхоналарнинг вужудга келиши ўтиш жараёнига хос 
хусусиятлардандир. Бундай шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида 
ҳақиқий рақобат ҳукм суришига, корхоналар мустақил равишда чет эл 
корхоналари билан алоқа ўрнатишга, маҳсулот сотишнинг янги замонавий 
усулларини ривожлантиришга, тижорат банклари, хусусий банклар, биржалар, ким 
ошди савдолари фаолиятини ривожлантиришга имкониятлар пайдо бўла бошлади. 
Ҳозирда мулкий бирлик ва муносабатларнинг шундай тизимини 
шакллантириш лозимки, бу ҳаракат аввало фаолият якунида юқори унум ва 
натижавийликни, бутлик ва манфаат уйгунлигини, энг муҳими бозор 
тўкинсочинлиги 
ва 
жамиятимиз 
фаровонлигини 
таьминласин. 
Бозор 
иқтисодиётига ўтиш жараёнида ушбу жиҳатга бош масала сифатида қараш лозим. 
Президентимиз И. Каримов бу ҳакда фикр юритиб, ўзининг асарларида 
қуйидаги фикрларни илгари сурган: «Пировард мақсадимиз ижтимоий 
ёьналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган 
кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан 
иборатдир». 
Бозор муносабатлари соҳасида ҳар қандай хўжалик юритувчи субьйектнинг ўз 
тасарруфидаги барча ресурслар молиявий, моддий, меҳнат ва пул ресурслари 
ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни 
таьминлаши зарур бўлади. Кўпгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий 
мустақиллик ҳамда ички ва ташқи бозорда битимлар тузиш ҳуқуқини қўлга 
киритганларидан сўнг, хўжалик юриташнинг янги шароитларига босқичма-босқич 
тайёр бўлиб борди. 
Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субьйектларига фақат ахборотга эга 
бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар 
чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 
фойдаланиш зарур бўлади. 


201 
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини бошқаришда фойдаланиладиган 
манбалар қаторига пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар ҳам 
киради. Хўжалик фаолиятини самарали бошқаришда пул маблағлари оқими 
тўғрисидаги ахборотлар муҳим рол ўйнайди. Пул оқимлари тўғрисидаги 
маьлумотлар барча даражадаги бизнесменлар томонидан халқаро амалиётда кенг 
қўлланилмоқда, у корхоналар маьмуриятига ҳам, ташқи фойдаланувчиларга ҳам 
зарурдир. Корхона менежерлари мазкур маьлумотлардан фойдаланиб, корхона 
ликвидлилигини ўрганишда, дивидендларни белгилашда, иш ҳақи таьминоти ва 
бюджет билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши имкониятидан фойдаланишлари 
мумким. 
Иқтисодчи олимлар Т.П.Карлин ва А.Р.Макминларнинг фикрига кўра, «Пул 
маблаглари ҳисоб-китоби молиявий таҳлилнинг энг муҳим қуролидир. Йиллик 
молиявий башорат шаклида кўрсатилишича бундай башорат компания учун 
оймаой кутилаётган пул маблағлари киримини ва ойма-ой мажбуриятлар 
қопланишининг тўловини амалга оширилишини кўрсатиб беради. Пул маблағлари 
ҳисоб-китоби кредиторларга фирманинг кредитга бўлган тиғиз талабини баҳолаш 
учун ва операцион сикл давомида қисқа муддатли ссудаларни қоплаш учун 
йетарли даражадаги пул маблағларини ишлаб топишга қодирлигини аниқлаш 
имкониятини беради. Бундан ташқари пул маблағларининг ҳисоб-китоби 
кредиторларга компаниянинг узоқ муддатли ёки қисқа муддатли кредитларга 
эҳтиёжи мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Корхонанинг пул маблағлари 
ҳаракатининг ҳисоб-китоби айниқса, қарздорларнинг мавсумий тижорат сикли 
давомидаги молиявий эҳтиёжларини аниқлаш учун қулайдир». 
Бозор учун ишлаб чиқариш бор жойда пул маблаклари ўта муҳим иқтисодий 
восита бўлади. Пул маблағлари ишлаб чиқаришнинг такрорланишига хизмат 
қилади, иқтисодий ўсишга кўмаклашади. Пул шаклидаги маблағлар бозор орқали 
ресурсга айланади, ресурслар иштирокида товарлар яратилади, товарлар сотилиб 
яна пул олинади. Шундай ҳаракатнинг қайтарилиб туриши иқтисодий жараён юз 
берганини билдиради. Ҳар бир хўжалик юритувчи субьйект ўзининг иқтисодий 
жараёнини мунтазам равишда давом эттириши учун маьлум миқдорда пул 
маблағлари бўлишини тақозо этади. 
Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг фикр-мулоҳазаларига қўшилган ҳолда 
барчасининг фикрларини умумлаштириб, пул маблағлари атамасига қуйидагича 
умумий таьриф беришни тавсия этамиз: «Пул маблағлари — мажбуриятларни 
зудлик билан тўлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган турдаги маблағларни ўз 
ичига 
олади. 
Пул 
маблағларига 
молиявий 
муассасалардаги 
жорий 
ҳисобварақлардаги қолдиқдар, нақд купюралар, тангалар, валюталар, кичик 
кассанинг нақд пуллари ва молиявий муассасалар томонидан муддатли депозитлар 
ва муомаладан чиқариш учун қабул қилинган, корхона кассасидаги конкрет 
ўтказиб бериладиган пул ҳужжатларид
1
. Бу ўтказиладиган пул ҳужжатларига 
оддий чеклар, касса ордерлари, мижозлар чеклари, пул ўтказмалари ва бошқа 
1
«Молиявий ҳисоб» бухгалтерия хисобининг Миллий ва Халқаро стандартлари асосида тайёрланган ўқув қўлланма, 
Тошкент, 2000 йил. 


202 
ҳисоб-китоб воситалари киради». Баланснинг «Пул маблағлари» моддасидаги 
қолдиқ пул ҳисобварақларига кирадиган барча турдаги маблағларни акс эттиради. 
Пул эквивалентлари — бу пул маблағларига ўхшайдиган, лекин бошқача 
таснифланадиган активлардир. Улар хазина векселлари, тижорат қоғозлари ва 
депозит сертификатлардан иборат. Кечикишлар ва жарима санксиялари пул 
эквивалентларининг пул маблағларига алмаштирилишига таьсир қилиши мумкин. 
Шунинг учун, эквивалентлар касса ҳисобварағидан олинади. Кўпинча пул 
эквивалентларини 
ҳисобкитоб 
воситасига 
айлантиришга 
эҳтиёж 
ёьқ. 
эквивалентлар одатда қисқа муддатли инвестиция ҳисобварағига олиб борилади. 
Пул маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, кўп жиҳатдан 
корхоналарда пул маблағларининг ҳаракатини оптимал бошқаришни ташкил этиш 
ва улар устидан назоратни яхшилашга боғлиқ. Пул маблағлари назоратини ташкил 
этишнинг асосий элементларидан бири, эса корхонанинг ҳисоб-китоб счётидир. 
Яьни ҳисоб-китоб счётидан самарали фойдаланишни максимал даражада 
таьминлаш, барча кириб келаётган пул маблағларини албатта банк орқали ҳисобга 
олиш, барча турдаги тўловларни банклар чиқарган чеклар ёки шунга ўхшаш ёзма 
топшириқномалар ва уларнинг махсус пул маблағлари фонди орқали амалга 
ошириш лозим. Агарда кўрсатилган тартиб қатьий амал қиладиган бўлса, у ҳолда 
пул маблағларининг ҳисоби икки томонлама бўлади: биринчиси — корхонанинг 
ўзида, иккинчиси — банкда. 
Молиявий ахборот билан ишлашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири уни 
таҳлил қилишдир. Таҳлил қилишда хўжалик фаолиятини ўрганишда ҳамда 
хулосалар чиқаришда асос бўладиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. 
Корхона молиявий аҳволини таҳлил қилиш билан шуғулланаётган ҳар бир 
ходим молиявий ҳисобот шаклларини, шу жумладан, «Пул оқими тўғрисидаги 
ҳисобот» шаклини эркин ўқий олиши, унинг моддаларини тушуниши, шунингдек 
хулосалар чиқариш ва тавсиялар беришни билишлари керак. 
Молиявий ҳисобот моддаларидан фойдаланиб, корхона тўғрисида катта 
ҳажмда маьлумот олиш, унинг молиявий аҳволини хизмат ва бозор фаоллигини 
таҳлил қилиш мумкин. 
«Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» да корхона молиявий ресурсларидаги 
барча ўзгаришлар пул маблағлари нуқтаи-назаридан акс эттирилади: 
• хўжалик фаолиятида олинган пуллар ҳаракати; 
• олинган ҳамда тўланган фоизлар ва дивидендлар; 
• тўланган солиқлар; 
• олинган ва қўйилган инвестициялар; 
• аксиялар ва заёмлар, шунингдек ижара мажбуриятлари бўйича тушумлар ва 
тўловлар. 
Кундалик хўжалик фаолияти жараёнида содир бўлган пул маблағларидаги 
барча ўзгаришлар шундай тартибда акс эттириладики, у пул маблағлари қолдиғи 
билан уларга эквивалент бўлганлар ўртасида, яьни, қисқа муддатли юқори ликвид 
инвестициялар, эркин айирбошланадиган пул маблағлари ўртасида ўзаро 
боклиқликни аниқлаш имконини беради. 


203 
4-сон шаклга «Валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисида маьлумотнома» 
илова қилиниб, унда давр боши ва охирига бўлган қолдиқлар, валюта маблаклари 
тушуми ва харажати тўғрисидаги маьлумотлар келтирилади. 
Корхонанинг молиявий аҳволи кўп жиҳатдан реал пул айланмасига боғлиқ. 
Корхонанинг ҳисоб-китоб ва ўзга ҳисоб рақамлари орқали ўтадиган пул 
маблағларининг келиб тушиши ва уларнинг сарфланишига пул маблағлари оқими 
дейилади. 
Корхона ишининг самарадорлигига, барқарор молиявий ҳолатга корхонанинг 
ҳисоб-китоб ва ўзга ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда 
келиб тушиши ва тўланиши натижасида эришиш мумкин. 
Пул маблағлари оқимини таҳлил қилиш учун 4-шакл «Пул маблағлари 
тўғрисидаги ҳисобот» молиявий ҳисоботи, шунингдек, 1-Ш шаклидаги «Корхона 
(ташкилот) молиявий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида» ги 
статистика ҳисоботи асосий маьлумот манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот — молиявий ҳисобот ҳужжати бўлиб, 
унда жорий хўжалик фаолияти жараёнида пул маблағлари келиб тушиши, 
сарфланиши ва уларнинг йил боши ва охиридаги қолдиғи, шунингдек, инвестиция 
ва молиявий фаолиятга ёьналтирилган пул маблағлари акс эттирилади. 
Пул маблаглари оқимига сўм ва валютадаги пул маблағлари киритилади. Шу 
туфайли 4-шакл «Пул маблағлари тўғрисидаги ҳисобот» молия ҳисоботида махсус 
«Валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маьлумотнома» бўлиб, унда давр 
боши ва охиридаги қолдиғи ва уларнинг келиб тушиш ва сарфланиш суммаси 
кўрсатилади. 
Пул маблағлари оқимини ўрганишда ишлатиладиган асосий атамалар 
қуйидагилардан иборат: 
Пул оқимлари — пул ва пул маблағларининг ҳамда сўм ва ўзга 
эквивалентларнинг кирими (келиб тушиши) ва чиқими (сарфланиши). 
Пул эквивалентлари — бу пул маблағларига эркин алмаштириладиган қисқа 
муддатли ликвидланадиган, қиймати ўзгариши хатарига камроқ мойил бўлган 
инвестициялар. 
Пул маблағлари — бу кассадаги нақц пул ва талаб бўйича бериладиган 
депозитлар, шунингдек, ҳисоб-китоб, валюта ва ўзга банк ҳисоб рақамларидаги 
маблағлар. 
Операция фаолияти — бу инвестиция ва молиявий фаолиятни истисно 
қилганда, корхонанинг даромад келтирадиган асосий ва бошқа фаолияти. 
Инвестиция фаолияти ~ пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли 
активлар ва бошқа инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш. 
Молиявий фаолият — хўжалик юритувчи субьйектнинг фаолияти бўлиб, у 
натижада ўз сармояси ва қарз олинган маблағлар ҳажми ва таркибининг 
ўзгаришига олиб келади. 
Пул маблағларининг оқимини қуйидаги асосий кўрсаткдчлар таьрифлайди: 
1. Пул маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши суммаси. 
2. Келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг тузилмаси. 
3. Келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг ўзаро салдоси. 


204 
4. Келиб тушган ва сарфланган пул маблағлари нисбатининг коеффициенти 
(пул маблағлари оқими коеффиценти). Келиб тушган ва сарфланган пул 
маблағларининг суммаси молиявий ҳисобот шакли бўлмиш 4-шакл «Пул 
оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» бўйича тўрт гуруҳга гуруҳлаштирилган. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish